Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

Жамоат транспортидаги муаммоларга дуч келиб...

Ҳар доимгидек эрталабдан автобус йўловчилар билан тўла. Аммо у имиллагани-имиллаган.

Шу пайт йўловчилардан бири: «Тезроқ юрмайсизми? Ишга кеч қоляпмиз-ку, барака топгур», дея бетоқат бўлди. Бошқалар ҳам унга қўшилди-ю, ғала-ғовур бошланди.

ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

Ҳайдовчи эса бунга парво ҳам қилмай, автобусни янада секинлатди. Хуллас, «Жанубий темир йўл вокзали» бекатидан 59-оилавий поликлиникагача нақд ўн олти дақиқа деганда (орасидаги масофа атиги уч бекат) етиб келдик. Эътирозлар бесамар кетди, қайтага, ҳайдовчининг бақириб, йўловчилар билан тортишгани, орада ҳамманинг эрталабдан кайфияти бузилгани қолди.

Афсуски, бундай ҳолатлар шаҳримиз автобуслари учун одатга айланган. Хоҳласа «пойга» ўйнайдиган, истаса, автобусни имиллаб ҳаракатлантирадиган ҳайдовчилар бирор йўловчининг эътирозини инобатга олмайди. Қайтага, йўловчилар билан тортишиб, қўполлик қилиши одатий ҳолга айланиб қолган.

Жорий йилнинг 10 январида Президентимиз «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқлардаги автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Мазкур ҳужжатга асосан, йўловчилар ташиш хавфсизлиги чора-тадбирларини кучайтириш, йўналишлар бўйича ҳаракатланиш жадвалларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш, йўловчилар ташиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини шакллантириш белгиланган. Лекин орадан шунча вақт ўтса-да, оддий қоидаларга ҳалигача амал қилинмаётганига тез-тез гувоҳ бўламиз.

Хабарингиз бўлса, 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳридаги 20 дан зиёд автобус оралиқ бекатларига электрон таблолар ўрнатилди. Йўналиш рақами ҳамда бекат номидан ташқари, автобусларнинг қанча вақтда бекатга етиб келишини онлайн режимда кўрсатиб турувчи қурилмалар ишга туширилди. Хўш, мазкур таблолар қанчалик ишлаяпти?

Масалан, Шота Руставели кўчасидаги «Grand Mir» меҳмонхонаси ҳамда Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи автобус бекатларига ўрнатилган қурилмалар, мана бир неча ойдирги, ишламаяпти. Аҳолига қулайлик яратиш учун хизмат қилаётган ушбу электрон таблоларнинг ишламаслиги, афсуски, ҳеч кимни безовта қилаётгани йўқ.

Яна бир муаммо «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти GPS хизматининг дастурий иловаси бўлган «Toshbus» билан боғлиқ. Android, Apple, IOS дастуридаги алоқа воситаларига юклаб олинаётган «Тоshbus» мобиль иловаси, таассуфки, тўлақонли ишламайди. Айниқса, эрталаб транспорт қатновини кўришда ана шу муаммо йўловчи ҳафсаласини пир қилади. Ишлаганда ҳам транспортнинг қатнов вақти кўрсатилмайди. Ваҳоланки, тизим эрталаб соат 6:00 дан ишга тушиши белгиланган. Ўз вақтида тегишли мутасаддилар ушбу тизимнинг қулайлиги ҳақида бот-бот чиқишлар қилган эди. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

Боз устига, автобус ҳаракатининг вақти нотўғри берилган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Аслида бу илова ҳаракат интервалларига риоя этилишини яхшилаш, йўналишли автобусларнинг техник сабабларга кўра, автобуслар тураргоҳига қайтиб кириши ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини кескин камайтиришга хизмат қилиши, энг асосийси, йўловчилар учун қулайлик яратиши лозим. Бироқ амалда…

Маҳлиё УМРЗОҚОВА,

ЎзДЖТУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ

ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ

🕔12:19, 11.01.2018 ✔62

Қачондан жорий этилади?

Юртимиздаги мактабларда ўқувчилар формаси ранги ва бичимининг турлича бўлиши кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётгани бор гап.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: ОДАМЛАР ҲАР БИР ТИЗИМДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ СЕЗИШИ КЕРАК

Шавкат МИРЗИЁЕВ: ОДАМЛАР ҲАР БИР ТИЗИМДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ СЕЗИШИ КЕРАК

🕔14:10, 05.01.2018 ✔33

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 3 январь куни Вазирлар Маҳкамаси комплекслари фаолиятини таҳлил қилиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Батафсил
19 НАФАР «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ

19 НАФАР «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ

🕔14:09, 05.01.2018 ✔80

Маълумки, 2018 йилдан бошлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бутунлай янгича тизимга ўтмоқда. Яъни, имтиҳонлар яхлит катта залларда, («Ўзэкспомарказ», Олимпия захиралари коллежлари ва ҳоказо) видеокузатув остида 1 августдан 15 августгача бўлиб ўтади. Натижалари эса тест ўтказилган куннинг эртаси куниёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ

    ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИ

    Қачондан жорий этилади?

    Юртимиздаги мактабларда ўқувчилар формаси ранги ва бичимининг турлича бўлиши кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётгани бор гап.

    ✔ 62    🕔 12:19, 11.01.2018
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ: ОДАМЛАР ҲАР БИР ТИЗИМДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ СЕЗИШИ КЕРАК

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: ОДАМЛАР ҲАР БИР ТИЗИМДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ СЕЗИШИ КЕРАК

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 3 январь куни Вазирлар Маҳкамаси комплекслари фаолиятини таҳлил қилиш ва янги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

    ✔ 33    🕔 14:10, 05.01.2018
  • 19 НАФАР «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ

    19 НАФАР «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ

    Маълумки, 2018 йилдан бошлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бутунлай янгича тизимга ўтмоқда. Яъни, имтиҳонлар яхлит катта залларда, («Ўзэкспомарказ», Олимпия захиралари коллежлари ва ҳоказо) видеокузатув остида 1 августдан 15 августгача бўлиб ўтади. Натижалари эса тест ўтказилган куннинг эртаси куниёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

    ✔ 80    🕔 14:09, 05.01.2018
  • ФИРИБГАРЛАРГА ЧУВ ТУШАЁТГАНЛАР НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

    ФИРИБГАРЛАРГА ЧУВ ТУШАЁТГАНЛАР НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

    Судьялар халқ билан мулоқотда

    Жиноят содир этилишининг туб илдизи оила муҳитида шахснинг қандай тарбияланганига ҳам бевосита боғлиқ.

    ✔ 72    🕔 13:58, 05.01.2018
  • «БЕМОР» БАНКОМАТЛАР ТУЗАЛЯПТИМИ?

    «БЕМОР» БАНКОМАТЛАР ТУЗАЛЯПТИМИ?

    Ҳар куни юртимизга кўплаб сайёҳлар меҳмон бўлиб келади. Халқимиз уларни очиқ чеҳра ва табассум билан кутиб олади. Шунингдек, улар учун махсус шарт-шароитлар ҳам яратилган.

    ✔ 50    🕔 13:01, 05.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар