Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

Бугун фуқароларимиз ўзига тегишли бўлган машина, квартира каби моддий бойликларини ижарага бериш орқали ҳам қўшимча даромад топмоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг турмуш даражаси, яшаш сифати янада яхшиланишига хизмат қиляпти. Аммо

МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

Ҳаётда баъзан шундай ҳоллар бўладики, қонуний тарзда расмийлаштириб, ишониб берилган ўша мулкдан кимдир қинғир мақсадларда фойдаланиши мумкин. Бундан хонадон эгасининг хабари йўқ. Оқибатда қилмиши фош бўлганда, жавобгар билан бирга, уй эгаси ҳам жабр кўради. Қандай қилиб дейсизми?

Фараз қилинг, машина ижарага берилган. Агар ўша ижарачи уловдан ғаразли ишни амалга ошириш учун фойдаланса, автотранспорт воситаси ҳам жиноятга алоқадор восита сифатида мусодара қилинади. Ёки бўлмаса, дейлик, хонадон соҳиби квартирасини ижарага топширган. Борди-ю, ижарачи ушбу хонадондан жиноят қуроли сифатида фойдаланса, ўша уй давлат ҳисобига ўтказилади. Жиноятчи-ку ўз жазосини олади, бироқ ижарага уй, машина берганлар айбсиз бўлса-да, мол-мулкидан айрилиб қоларди.

Яқинда миллий қонунчилигимиздаги мазкур нормага адолатли ўзгартиш киритилди. Бундан буён жиноят содир этилишига алоқадор бўлмаган шахслардан мол-мулкини мусодара қилиш тақиқланди. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё олиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Ушбу қоида 2017 йил 16 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда мустаҳкамлаб қўйилди.

Демак, юқорида келтирилган мисолларни тўлдирадиган бўлсак, агар автотранспортни ишончнома орқали бошқараётган шахс ундан жиноят қуроли сифатида фойдаланса, у машина ўзининг қонуний эгасига қайтарилади. Хонадон соҳиби унинг мулкидан ғаразли, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида фойдалангани ёки фойдаланаётганидан квартира эгаси ҳақиқатдан ҳам бехабар бўлса, ушбу уйга дахл қилинмайди.

Шу тариқа, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига қайтариб берилади. Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 27-моддасининг биринчи қисмига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан қўлланилади.

Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 211-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда талқин қилинади. Яъни, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади.

Уларга тегишли бўлмаган мол-мулк эса қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек, меросхўрларига қайтариб берилади. Бундай шахсларга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, меросхўрлари аниқланмаса, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, қонунчиликка киритилган мазкур янгилик шак-шубҳасиз, фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлайди. Моддий бойликлари, мол-мулкини асрайди. Энг муҳими, халқ тили билан айтганда, «емаган сомса учун пул тўлашига» йўл қўймайди. Бу эса, юртимизда инсон манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қилишга қаратилган яна бир қадамдир.                  

Низомиддин НОРМАМАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси




Ўхшаш мақолалар

Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

🕔10:52, 14.06.2018 ✔53

Хўжакўрсинга тузилган шартнома битирувчи талабага неча тийинлик фойда беради?

Батафсил
Гар қоғозинг бўлмаса...

Гар қоғозинг бўлмаса...

🕔14:48, 07.06.2018 ✔72

Ўн ёшда ҳам ҳужжат ололмай сарсон бўлаётганлар кимлар? Бунга ким айбдор?

Батафсил
Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

🕔14:47, 07.06.2018 ✔68

Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

    Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

    Хўжакўрсинга тузилган шартнома битирувчи талабага неча тийинлик фойда беради?

    ✔ 53    🕔 10:52, 14.06.2018
  • Гар қоғозинг бўлмаса...

    Гар қоғозинг бўлмаса...

    Ўн ёшда ҳам ҳужжат ололмай сарсон бўлаётганлар кимлар? Бунга ким айбдор?

    ✔ 72    🕔 14:48, 07.06.2018
  • Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

    Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

    Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 68    🕔 14:47, 07.06.2018
  • Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори

    Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори

    Сифатсиз уй учун ўн йиллаб кредит тўлаётганлар дардини ким эшитади?

    ✔ 111    🕔 16:04, 31.05.2018
  • ЭГРИ ЎСГАН НИҲОЛЛАР

    ЭГРИ ЎСГАН НИҲОЛЛАР

    Унинг орзулари жуда кўп эди. Чегарачи бўлиб, она Ватанини ҳимоя қилмоқчи эди. Ерга қараганча кўз ёшларини артиб, ўз орзулари ҳақида сўзлаётган бола эндигина ўнинчи синфда ўқийди. Тенгдошларидан фарқи — унинг орзулари энди саробга айланди. Сабаби, у мудҳиш жиноятга — қотилликка қўл урди. Айни ўйнаб-куладиган, ўқиб-ўрганадиган пайтини панжара ортида ўтказишга маҳкум бўлди...

    ✔ 175    🕔 18:24, 24.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар