Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ШАҲАРЛАРДА ЯНА 335 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚУРИЛАДИ

Шаҳарларада арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури уй-жойга муҳтож бўлган минглаб оилаларга қувонч ҳадя этди. Пойтахтимизнинг Сергели туманида қурилиши бошланган кўп қаватли уйлардан бирига эга бўлиш истагида уй-жойга муҳтож бўлган оилалар ҳужжатларини топшириб, кўплари бошланғич тўловларни ҳам амалга оширди.

Хўш, бу уйлар қачон ўз эгаларига топширилади? Қурилиш ишлари айрим уйларда нега кечикмоқда?

Яқинда ўтказилган матбуот анжуманида АТИБ «Ипотека банк» ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ушбу саволларга атрофлича жавоб берди.

— Ёш оилаларни, эскирган уй-жойларда яшаётганларни, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқораларнинг бошқа тоифаларини арзон, қулай, замонавий уй-жой билан таъминлаш мақсадида республикамиз шаҳарларида арзон, кўп квартирали уйлар қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда,— дейди АТИБ «Ипотека банк» Қурилиш ташкилотларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат ­ТОШПЎЛАТОВ. — Тошкент шаҳри ва республикамизнинг бошқа шаҳарларида жорий йилда 191 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 7919 та оилага топширилиши кўзда тутилган. Бундай катта ҳажмдаги қурилишга биринчи бор қўл урилгани, цемент, бетон сингари маҳсулотларнинг тақчиллиги, беш, етти қаватли уйларга мос келадиган техника, кўтарма кранларнинг озлиги ҳамда бошқа сабабларга кўра, Сергелидаги 66 та уйни топшириш муддати бироз кечикди. Бу уйлар яқин кунларда ўз эгаларига топширилади.

— 2018 йилда республика шаҳарларида яна қанча миқдорда кўп қаватли уйлар барпо этиш кўзда тутилган?

— Келгуси йил давомида юртимиз шаҳарларида 335 кўп қаватли уйлар қурилади. Шунинг 150 таси Тошкент шаҳрида барпо этилади, 120 таси Сергелида, ҳарбийлар учун 30 уй Яшнобод туманида, яна 6 та кўп қаватли уй Олмазор туманида қад ростлайди.

— Мазкур уйлар учун тўланадиган дастлабки бадал қанча?

— Дастлабки тўлов масаласида аҳолидан кўплаб таклиф ва эътирозлар келиб тушяпти. Аҳолининг ушбу мулоҳазалари инобатга олиниб, дастлабки бадал 10 фоиздан 40 фоизгачани ташкил этади. Аҳолининг кам таъминланган тоифасига бу миқдор 10 фоиз этиб белгиланади. Уйга маблағ йигирма йил давомида тўланади.

— Квартирага муҳтож оила қаерга мурожаат этиши керак?

— Яқиндан бошлаб туман ҳокимлиги қошида уй-жой масаласи билан бевосита шуғулланадиган комиссия фаолият бошлади. Мазкур комиссия энг биринчи навбатда квартира калитини уй-жойга муҳтож оилага тутқазиши керак. Биргина 2017 йилнинг ўзида фуқаролардан 20 мингта ариза келиб тушган. Аризалар кўриб чиқилиб, шундан энг зарурларига уй берилди.

— Шаҳарлардаги кўп қаватли уйларни қуриш жараёнида ишчи кучига эҳтиёж сезилаётган экан?

— Тўғри, малакали, ўз ишини пухта бажарадиган қурувчиларга эҳтиёж сезилди. Бу бўшлиқ хорижда ишлаб, юртимизга қайтиб келган фуқаро ва коллежни битирган ёшлар ҳисобига тўлдириб борилади.

— Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари жаҳон стандарти талабига тўлиқ жавоб берадими?

— Албатта, кўп қаватли уйлар учун зарур қурилиш материалларининг 95 фоизи Ўзбекистонда тайёрланади. Фақат ёғоч, тунука сингари маҳсулотлар хориждан келтирилади. Яқиндан бошлаб Бекободда қурилиш учун зарур бўладиган тунука ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Маҳсулотлар жаҳон андозаларига тўла мос, сифатли.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАР

СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАР

🕔12:46, 30.11.2017 ✔49

қурилиш ташкилоти жавобгарлигига сабаб бўлмоқда

Юртимизнинг барча жойларида, олис туманларида ҳам янги тураржойлар барпо этилмоқда. Аммо танганинг иккинчи томони бўлганидек, кўпчиликни уларнинг сифати, қурилиш жараёнида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар ўйлантиради. Шу кунга қадар айрим уйларнинг нуқсонли ҳолда эгаларига топширилиш ҳолати ҳам афсуски, учрамоқда.

Батафсил
ШАҲАРЛАРДА ЯНА 335 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚУРИЛАДИ

ШАҲАРЛАРДА ЯНА 335 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚУРИЛАДИ

🕔12:45, 30.11.2017 ✔68

Шаҳарларада арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури уй-жойга муҳтож бўлган минглаб оилаларга қувонч ҳадя этди. Пойтахтимизнинг Сергели туманида қурилиши бошланган кўп қаватли уйлардан бирига эга бўлиш истагида уй-жойга муҳтож бўлган оилалар ҳужжатларини топшириб, кўплари бошланғич тўловларни ҳам амалга оширди.

Батафсил
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ҚАТОРИДА БЎЛИШ УЧУН...

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ҚАТОРИДА БЎЛИШ УЧУН...

🕔12:30, 23.11.2017 ✔127

Эътироф ва рағбат кишини янги марралар сари етаклайди. Айниқса, ёшларга кўрсатилган эътибор ўз самарасини кўрсатиши аниқ. Шу мақсадда давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ватанпарвар ёшларни рағбатлантириб бориш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи махсус мукофот таъсис этди. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш ниятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Гулчеҳра АШУРОВАга мурожаат қилдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАР

    СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАР

    қурилиш ташкилоти жавобгарлигига сабаб бўлмоқда

    Юртимизнинг барча жойларида, олис туманларида ҳам янги тураржойлар барпо этилмоқда. Аммо танганинг иккинчи томони бўлганидек, кўпчиликни уларнинг сифати, қурилиш жараёнида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар ўйлантиради. Шу кунга қадар айрим уйларнинг нуқсонли ҳолда эгаларига топширилиш ҳолати ҳам афсуски, учрамоқда.

    ✔ 49    🕔 12:46, 30.11.2017
  • ШАҲАРЛАРДА ЯНА 335 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚУРИЛАДИ

    ШАҲАРЛАРДА ЯНА 335 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚУРИЛАДИ

    Шаҳарларада арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури уй-жойга муҳтож бўлган минглаб оилаларга қувонч ҳадя этди. Пойтахтимизнинг Сергели туманида қурилиши бошланган кўп қаватли уйлардан бирига эга бўлиш истагида уй-жойга муҳтож бўлган оилалар ҳужжатларини топшириб, кўплари бошланғич тўловларни ҳам амалга оширди.

    ✔ 68    🕔 12:45, 30.11.2017
  • ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ҚАТОРИДА БЎЛИШ УЧУН...

    ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ҚАТОРИДА БЎЛИШ УЧУН...

    Эътироф ва рағбат кишини янги марралар сари етаклайди. Айниқса, ёшларга кўрсатилган эътибор ўз самарасини кўрсатиши аниқ. Шу мақсадда давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ватанпарвар ёшларни рағбатлантириб бориш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи махсус мукофот таъсис этди. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш ниятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Гулчеҳра АШУРОВАга мурожаат қилдик.

    ✔ 127    🕔 12:30, 23.11.2017
  • СУҒУРТАЛАНГАН ФУҚАРОМИЗГА ХОРИЖДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИМИ?

    СУҒУРТАЛАНГАН ФУҚАРОМИЗГА ХОРИЖДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИМИ?

    Ўт ўчириш машинаси сиренасини эшитиб, дарҳол: «Қаердадир ёнғин юз берди-ёв», деган ўйга борамиз. Фалокат оёқ остида, дейдилар. Ана шундай пайтда дарров кўпчиликнинг хаёлига: «Ҳовли-жойим, мол-мулким, машинамни суғурта қилдирганмидим ўзи?» деган ўй кечади. Нима учундир бошга синов тушгандагина суғурта ҳақида эслаб қоламиз.

    ✔ 109    🕔 12:29, 23.11.2017
  • ЮРТИМИЗДА ШАМОЛДАН ЭЛЕКТР ОЛИШ МУМКИНМИ?

    ЮРТИМИЗДА ШАМОЛДАН ЭЛЕКТР ОЛИШ МУМКИНМИ?

    — Айрим чет эл мамлакатларида иссиқлик электр станцияларидан воз кечилиб, табиий жараёндан — масалан, шамолдан электр энергия олишга ўтилган. Бу атроф-муҳит зарарланишининг олдини олишда самарали усул ҳисобланади. Бизда ҳам шамол ёрдамида электр ишлаб чиқаришнинг иложи борми?

    Ҳошимжон КОМИЛОВ,

    Андижон вилояти

    ✔ 44    🕔 12:29, 23.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар