Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАР

қурилиш ташкилоти жавобгарлигига сабаб бўлмоқда

Юртимизнинг барча жойларида, олис туманларида ҳам янги тураржойлар барпо этилмоқда. Аммо танганинг иккинчи томони бўлганидек, кўпчиликни уларнинг сифати, қурилиш жараёнида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар ўйлантиради. Шу кунга қадар айрим уйларнинг нуқсонли ҳолда эгаларига топширилиш ҳолати ҳам афсуски, учрамоқда.

СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАР

Хўш, бу ҳолатнинг туб илдизини, келиб чиқишини қандай изоҳлаш мумкин? Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ҳамда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси раҳбарлари иштирок этди ва журналистларнинг уй сифати билан боғлиқ саволларига жавоб қайтарди.

— Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш дастурлари доирасида 2009 — 2016 йиллар давомида мамлакатимизнинг 159 та туманида намунавий лойиҳалар бўйича 69 минг 557 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилди, — дейди АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Акбар ­ЭШОНҚУЛОВ. — Натижада, қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Бугунги кунга қадар тижорат банклари томонидан 4,3 триллион сўм миқдорида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди.

— Қайси банклар намунавий уй-жойлар қурилишини молиялаштирмоқда? Бунда «Қишлоқ қурилиш банк»нинг улуши қанча?

— Намунавий уй-жойлар қурилишини молиялаштиришда иштирок этувчи молия муассасалари олтита. Булар «Ипотека банк», «Қишлоқ қурилиш банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Халқ банки», «Асакабанк» ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидир. Тақсимотга кўра, биргина 2017 йилнинг ўзида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокида 6985 та уй-жой молиялаштириб берилди.

— Президентимизнинг янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши тўғрисидаги қарори кўпчиликнинг дилидаги орзусини рўёбга чиқармоқда, — дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси бош директори ўринбосари Файзулло ИСЛОМОВ.  — Мазкур ҳужжатга асосан, қишлоқ жойларда арзон уйларнинг янгиланган намунавий лойиҳаларининг уч хил тури жорий этилди. Хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки-уч қаватли квартирали ва 2-3 хонали уйлар; аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони икки сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар; ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони тўрт сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар киради.

— Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларга эга бўлаётганларга бирор имтиёз борми?

— Ер участкаси (ер) текин берилади. Аҳоли 15 йил давомида мол-мулк солиғидан озод этилади. Қолаверса, ушбу уйларни барпо этган қурилиш ташкилотларига ҳам солиқ ва божхона имтиёзлари берилади. Дастурда яна бошқа имтиёзлар ҳам кўзда тутилган.

— Қурилаётган уйларнинг нархи вилоятларда турлича. Келажакда ушбу иморатлар нархи ошиши мумкинми?

— Нарх белгилашда ҳудуднинг иқлими, шароити ҳамда бошқа белгилари ҳисобга олинади. Агар қурилиш материалларининг нархи ошса, уйлар баҳоси ўз-ўзидан кўтарилади.

— Бунёд этилаётган уйларнинг айримлари талабга мутлақо жавоб бермайди. Баъзиларининг томи, деворлари тезда кўчиб кетади. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Сиз айтган уйларнинг сифатсиз қурилаётганини иккита сабаб билан изоҳлаш мумкин. Биринчиси, ноқобил, ўз ишини наридан-бери бажарадиган, мендан кетгунча, эгасига етгунча қабилида иш тутадиган қурувчи, иккинчиси эса, қурилиш ишларини совуқ, изғиринли кунларда олиб бориш.

— Шундай хатога йўл қўйган қурилиш ташкилотларига нисбатан бирор чора кўриладими?

— Яқиндан бошлаб компаниямизда назорат-тафтиш гуруҳи иш бошлади. Мазкур гуруҳ, энг аввало, қурилиш ташкилотлари ишини назорат қилади. Энди уйларни қуриш учун фақат давлат реестрига киритилган пудратчилар жалб этилади. Қолаверса, пудратчиларнинг беш фоиз маблағи кафолат тарзида маълум вақтгача ушлаб турилади. Бу қуриб топширилган уйда муаммо чиқмаслиги учун. Биргина 2016 йилнинг ўзида 17 та қурилиш ташкилоти жавобгарликка тортилди. Қурилиш ташкилотларидаги қурувчиларга ҳам ўзига яраша талаблар қўйилади. Тендер комиссияси масаланинг шу жиҳатига эътибор қаратмоқда.

— Баъзи ҳудудларда шундай уйларни бунга эҳтиёжи бўлмаганлар ҳам олмоқда. Хонадон соҳиби битган ҳовлига кўчиб ўтишга эса шошилмайди. Бу уйнинг ҳолатига путур етказмайдими?

— Одам кирмайдиган жойдаги уйда ҳаво ўз-ўзидан димланиб қолади. Вақти-вақти билан дераза ва эшикларни очиб, уйни шамоллатиб туриш керак. Лекин барча ҳам бундай йўл тутмайди. Яъни, янги қурилган уйни секин-аста яроқсиз ҳолга келишига уй эгаси ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

— Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларнинг қурилиши айрим ҳудудларда нега чўзилиб кетяпти?

— Қурувчилар уй-жойни 9 ой давомида қуриб битказяпти. Асли да бу муддат жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб белгиланган. Шундай экан, қурилишни ўз вақтида ниҳоясига етказиш керак. Сиз айтган ҳолат йўқ эмас, албатта. Ушбу уйлар йил охирига қадар соҳибларига топширилади. Қолаверса, техник жиҳатдан сифатига ҳам жиддий эътибор берилмоқда.

— Баъзи бир харидорлар уй режасига хилоф равишда қўшимча бинолар қуриб олмоқда. Уларнинг бу ҳаракати тўғрими?

— Аслида бу — қонунга зид. Негаки, бу уй тўлов тўлиқ тўлангунига қадар гаровда туради. Шу сабаб эгаси бирор ўзгартириш киритишга ҳақли эмас. Фақат уй учун барча маблағ тўлаб бўлингандан кейин лойиҳа асосида ўзгартириши мумкин. Бунда ҳам атрофдаги бошқа уйлар чиройини бузмаслиги керак.

— Уй-жойга талабгор қандай аниқланади?

— Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уй-жойга эҳтиёжи бор фуқарони аниқлаб беради. Бунинг ўзига яраша қонуний талаблари бор.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Болани боғчадан ким олади?

Болани боғчадан ким олади?

🕔11:40, 09.08.2018 ✔22

Боғчада болани ота-онадан ташқари яна кимлар олиб кетиши мумкин? Боғча ходими ўзини қариндоши сифатида таништирган ва аввал кўрмаган фуқарога тарбияланувчини олиб кетишига рухсат бериши мумкинми?

Батафсил
Ер майдонининг геопортали яратилади

Ер майдонининг геопортали яратилади

🕔11:38, 09.08.2018 ✔24

Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

Батафсил
Тест натижасидан норозимисиз?

Тест натижасидан норозимисиз?

🕔11:33, 09.08.2018 ✔22

Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

Барно РАВШАНОВА, 

Бахмал тумани

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болани боғчадан ким олади?

    Болани боғчадан ким олади?

    Боғчада болани ота-онадан ташқари яна кимлар олиб кетиши мумкин? Боғча ходими ўзини қариндоши сифатида таништирган ва аввал кўрмаган фуқарога тарбияланувчини олиб кетишига рухсат бериши мумкинми?

    ✔ 22    🕔 11:40, 09.08.2018
  • Ер майдонининг геопортали яратилади

    Ер майдонининг геопортали яратилади

    Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

    ✔ 24    🕔 11:38, 09.08.2018
  • Тест натижасидан норозимисиз?

    Тест натижасидан норозимисиз?

    Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

    Барно РАВШАНОВА, 

    Бахмал тумани

    ✔ 22    🕔 11:33, 09.08.2018
  • Хорижда ўқишни хоҳлайсизми?

    Хорижда ўқишни хоҳлайсизми?

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили учун магистратурага қўшимча квоталар ажратилди.

    ✔ 20    🕔 11:32, 09.08.2018
  • Абитуриентларга яна бир имконият

    Абитуриентларга яна бир имконият

    Биринчи хусусий ОТМ ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.

    ✔ 22    🕔 11:32, 09.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар