Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

Бугун Қаюм отанинг туғилган куни. Шу боис саҳарлаб бозорга отланди. Бозорлик ҳар доимгидан икки ҳисса кўпроқ бўлди. Ахир, бугун фарзандлари уни йўқлаб келишади. Уларни ўз қўли билан тайёрлаган тансиқ таом билан меҳмон қилади.

«СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

Уйга келиб, омбордан эски ўчоқ билан қозонни  олиб чиқди. Буни кўрган аёли ҳайратомуз савол қотди:

— Дадаси, уйда газ бўлса, ўзингизни қийнаб, нега ўчоқ кўтариб юрибсиз?

— Эҳ, онаси болаларимиз ўчоқнинг овқатини яхши кўришини биласан-ку! Эсингдами, ёшлигида «Ўчоқда ош қилиб беринг» деб, ҳоли-жонингга қўйишмасди. Қолаверса, ўчоқнинг ошини ҳам емаганимизга анча бўлди. Шунга ўз қўлларим билан болаларимга бир ош дамлаб берай. Фақат сен ёрдамлашиб турсанг бас, қолганини ўзимга қўйиб беравер.

— Дадаси, бир ҳафтадан бери тунда алаҳсираб чиқяпсиз. Тинчликми ўзи? Охирги пайтларда негадир ҳардамхаёлсиз?

— Билмасам, тушимга нуқул раҳматли онам киряпти. Менга қўлини чўзиб, нимадир дейди-ю, англолмайман. Ёш ҳам олтмишга тўлди, хотин. Балки, шунга сал паришонхотир бўлиб қолгандирман. Ҳарқалай олтмиш йил — ҳазилакам ёш эмас.

Шундай деб, Қаюм ота охирги пайтларда юрагида кечаётган туғёнларни ошкор қилмаслик учун аёлини гап билан чалғитди. Эр-хотин дардлашиб, овқатга уннади. Салима ая дастурхон тузашга киришди. Қаюм ота энди ошни дамлаган эди ҳамки, эшикдан қизи эркатой набираларини етаклаб кириб келди.

Отанинг негадир кўзидан ёш чиқди. Қизи билан кўришаркан, буни унга сездирмади. Ёшлигидан шу қизи ўғилларига қараганда отасига анча меҳрибон эди. Бугун ҳам акаларидан олдин келиб, отани қувонтирди.

…Ўчоққа дамланган ош пишди ҳамки, ўғиллардан дарак йўқ. Қаюм ота икки ўғлини интиқлик билан кутаётганини аёли ва қизига сездирмаслик учун паловни истар-истамас сузишга киришди. Дастурхон бошида ҳам иштаҳаси тортмади. Овқатдан бир-икки чуқумлади-да, мен ҳозир, дея ўз хонасига йўналди.

Хонага кириб, ўзича ўйга толди:

— Бугун дам олиш куни бўлса, нега болаларим келишмаяпти. Бугун туғилган куним экани ёдидан чиқдимикан? Йўғ-э, ахир бир ҳафта олдин онаси қўнғироқ қилиб эслатган эди-ку! Ҳа, майли балки кечга томон келишар, ёзнинг иссиғида юрмайлик дейишгандир-да?

Кеч тушди. Фарзадлари эса ҳамон йўқ. Уларни интиқлик билан кутган Қаюм отанинг сабри чидамади ва катта ўғли Камолга қўнғироқ қилди. Отаси билан апил-тапил саломлашган ўғил ҳозир ҳамкасбининг туғилган кунида эканини, вақти йўқлигини айтиб, телефонни ўчирди. Отанинг боши қўққисдан гангиб, ўзини йўқотди. Ахир, фарзандини интизор кутаётган эди-ку! Эҳ, боласи тушмагур-а?!

Сўнг ота кенжатойи — Эркинга сим қоқди. У хотини ва болалари билан дам олишга бошқа шаҳарга кетгани, эртага вақт топиб уйга ўтишини айтди.

Бу гаплардан отанинг бутун вужудини иссиқ тер босди. Ўғиллари бугун отасининг муборак олтмиш ёшни қаршилаганини унутиб қўйганидан қаттиқ ларзага тушди. Тўлиб турган юраги сиқилди. Кўзларидан ёш шашқатор бўлиб оқа бошлади. Оҳиста бориб ёстиққа ёнбошлади...

Алишер УМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Ростгўйлар

Ростгўйлар

🕔17:38, 11.10.2018 ✔113

Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

Батафсил
Почта мудири билан суҳбатим

Почта мудири билан суҳбатим

🕔11:18, 04.10.2018 ✔41

Антон ЧЕХОВ

Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

Батафсил
Бир бурда нон

Бир бурда нон

🕔11:17, 04.10.2018 ✔39

Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 113    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 41    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Бир бурда нон

    Бир бурда нон

    Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

    ✔ 39    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 67    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 67    🕔 11:37, 20.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар