Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«ДУШМАН» ҚЎШНИ

Рустам шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди. Кўчиб ўтишдан олдин уйни яхшилаб таъмирлашни кўнглига тугиб, уста бозорга тушди. Ёлланган усталар енг шимариб ишни бошлаб юборди.

«ДУШМАН» ҚЎШНИ

Эрта тонгдан бошланган тақира-туқур қўшни хонадон соҳиби Салимнинг асабига тега бошлади. Бу ҳолат ўтиб кетар, дея бироз кутди. Шовқин ҳадеганда тинавермагач, қўшни уй сари отланди.

— Ҳорманглар, акалар. Тонг саҳардан тақирлатиш сал ноқулай эмасмикан? Ҳар ҳолда, қўшни хонадонларда ёши улуғлар, қолаверса, чақалоқлар бор. Шу ишларни сал кейинроқ қилишнинг иложи йўқми?

— Уй эгаси тезроқ таъмирлашимизни топширган эди. Унга қанча тез топширсак, шунча эрта кўчиб кеаркан. Шунга...

— Хуллас, гапни кўпайтирмайлик-да, ишни бир-икки соатдан сўнг қилаверасиз, ҳозирча тўхтатинг.

Салимнинг гапидан сўнг усталар ишни тўхтатиб, уй эгаси Рустамга хабар беришди.

Усталарнинг бироз кўпиртириб айтган гапларидан жаҳли чиққан Рустам дарҳол йўлга отланди. Йўлда келаркан, «Ким экан мени ишимга халақит берадиган?», деган хаёл тинчлик бермади.

Усталарга ишни давом эттиришни буюрди-да, ўзи кузатиб турди.

Шовқин яна бошлангач, Салим яна чиқиб келди. На Салим, на Рустам бир-бирига муроса қилди. Ўртада даҳанаки жанжал чиқди. Иккиси ҳам бир-бирини хунук сўзлар билан ҳақоратлай бошлади. Яхшиямки, қўни-қўшнилар орага тушиб, иккисини муросага келтирди.

Ҳа, бугун бундай вазиятлар ҳаётимизда тез-тез учраб турибди. Арзимаган сабаб туфайли бир-бирини ҳақорат қилиш, ҳатто, тан жароҳат етказишгача бориш, аслида бизнинг менталитетга ёт. Ота-боболаримиз азал-азалдан қўни-қўшни билан ниҳоятда қадрдон бўлган.

Ахир, узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал, деб бежизга айтилмаган. Ҳали кўчиб келмасдан қўшнилар билан бундай муносабатда бўладиган одам кейинчалик қандай қилиб бу жойда яшаши мумкин?! Унга кўмак керак бўлганда, аввало, ён қўшни ёрдамга ошиқади-ку?!

Зуҳриддин РАҲМОНОВ




Ўхшаш мақолалар

ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

🕔12:49, 30.11.2017 ✔49

Қишлоғимизда ёши қирқ-қирқ бешлар атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

Батафсил
«ДУШМАН» ҚЎШНИ

«ДУШМАН» ҚЎШНИ

🕔12:48, 30.11.2017 ✔47

Рустам шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди. Кўчиб ўтишдан олдин уйни яхшилаб таъмирлашни кўнглига тугиб, уста бозорга тушди. Ёлланган усталар енг шимариб ишни бошлаб юборди.

Батафсил
«СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

«СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

🕔12:47, 30.11.2017 ✔41

Бугун Қаюм отанинг туғилган куни. Шу боис саҳарлаб бозорга отланди. Бозорлик ҳар доимгидан икки ҳисса кўпроқ бўлди. Ахир, бугун фарзандлари уни йўқлаб келишади. Уларни ўз қўли билан тайёрлаган тансиқ таом билан меҳмон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

    ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

    Қишлоғимизда ёши қирқ-қирқ бешлар атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

    ✔ 49    🕔 12:49, 30.11.2017
  • «ДУШМАН» ҚЎШНИ

    «ДУШМАН» ҚЎШНИ

    Рустам шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди. Кўчиб ўтишдан олдин уйни яхшилаб таъмирлашни кўнглига тугиб, уста бозорга тушди. Ёлланган усталар енг шимариб ишни бошлаб юборди.

    ✔ 47    🕔 12:48, 30.11.2017
  • «СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

    «СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

    Бугун Қаюм отанинг туғилган куни. Шу боис саҳарлаб бозорга отланди. Бозорлик ҳар доимгидан икки ҳисса кўпроқ бўлди. Ахир, бугун фарзандлари уни йўқлаб келишади. Уларни ўз қўли билан тайёрлаган тансиқ таом билан меҳмон қилади.

    ✔ 41    🕔 12:47, 30.11.2017
  • Бахт

    Бахт

    Биз тўрт дугона эдик. Ёшликдан бир-биримизга тақлидан юрардик. Орзу-истакларимиз ҳам бир хил. Бир йўл тўрт кишини сиғдирмас экан. Дугоналарим ҳар бири ўз бахтига эришди. Мана, мен ҳам ўз бахтим қаршисида турибман...

    ✔ 85    🕔 11:48, 16.11.2017
  • КЎРПАЧА

    КЎРПАЧА

    Қизалоғининг йиғисидан Салима чўчиб уйғонди. Дарҳол чақалоққа кўкрак тутди. Лекин бола йиғидан тўхтамади. Унинг хархашасидан хавотирга тушган она дарров бешикнинг қўлбоғини бўшатди. Шунда кичкинтой тинчиди. Керишиб, қўлларини ўйната бошлади.

    ✔ 93    🕔 11:48, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар