Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

Қишлоғимизда ёши қирқ-қирқ бешлар атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

Афтидан, унинг ҳеч кими йўқ бўлиб, мактаб қоровулхонасида яшарди. Тирикчилиги қишлоқ одамлари берадиган беш-олти сўм пул билан ўтарди. Пул узатсангиз, бирор иши­нгизни сидқидилдан бажариб, сўнг оларди. Агар шунчаки пул бермоқчи бўлишса, олмасди. Ўзим ҳам бир неча бор синаганман. У ерга қараб, бошини ликиллатиб «Мен гадоймасман садақа сўрайдиган. Ишинг бўлса, айт, бажараман», деб туриб олган. Сўнг чиқиндини тўкиб келиш, икки-уч метрча ерни чопишга ўхшаш майдароқ ишларни айтиб, пулини берардим. Бу телбанинг исмини ҳеч ким билмас, ёш болалар билан ҳам, катталар билан ҳам сенсираб гаплашарди. Бир гал одатдагидек юмушини бажараётганида, ундан «Мен яхши одамманми ёки ёмон одамманми?» деб сўрадим. Негадир ичимда унинг фикрини билиш истаги уйғонганди. Институтда таҳсил олаётган вақтимда фалсафа домласи «Ҳаёт тарзи бошқа инсонларга ўхшамаганларнинг фикрлари ва ҳаётга муносабати бошқача бўлади», деган гапни эслайманда... Ўшанда кўз олдимга дарров қишлоғимизнинг бу телбасифат одами ярқ этиб гавдаланганди. Кейинчалик ҳам ундан «Мен яхши одамманми ёки ёмон одамманми?» дея жуда кўп сўрадим. У эса ҳар доимгидек ерга қараб, нималарнидир ғўлдирар, умид билан берган сўроғимга сира тайинли жавоб қайтармасди. Аммо ҳаммаси кейин маълум бўлди, бу воқеа ҳаётимдаги бир умр унутилмас ҳодисага айланди.

Бир куни икки қизимни етаклаб боғчага йўл олдим. Катта қизим Хадичабону беш ёшда, кичиги Асилабону эса учдан ошганди. Ота учун фарзандининг азизлиги, айниқса, қиз боланинг қадрли эканини ота бўлиб, кўз қорачиғидек асраб, уларни вояга етказган инсонгина англайди. Мен икки давлатимни еру кўкка ишонмай яшайман. Ўша куни кўча бошида телбани учратиб қолдик. У қизалоқларимни кўриши билан бирданига уларни ўйнатишга тушиб кетди. Кулиб қўйдиму йўлимда давом этмоқчи бўлдим. Телба эса дудуқланиб, менга ҳазил аралаш гапирди.

— Тўхта, шошма, қизларингни кимга берасан-а, қизларингни кимга узатасан?

— Тентакмисан, ҳали улар жуда ёш-ку?!

— Уларни кимга узатасан? Айт.

— Ҳали улар боғчага борса...

— Ўзингга ўхшаган куёв чиқса, берармидинг-а, берармидинг?

— Нималар деяпсан, қоч йўлимдан!..

Мен уни туртиб йўлга тушдим, у қизларимдан кўзини узмай, кулиб қилиқлар қилганча эргашди. Муюлишда тўхтади, кейин ортига қараб югуриб кетди. Мен қизларимни боғчага олиб бориб қўйдим, негадир миямда ўша телбанинг саволи гир айланаверди. Тўғриси, ўша куни ишлай олмай уйга қайтганман. Ўша кундан буён бу саволни ўзимга бериб келаман. Телбага берган саволимга жавоб топгандек бўлдим. Топганимда ҳам ортиғи билан топдим. Мен ёмон одамман! Чунки қизларим ота уйини тарк этадиган фурсати келса, уларни ўзимга ўхшаган инсонга узатмаган бўлардим!

Кўп ўтмай, телба қишлоқда кўринмай қолди... Одамлар аҳён-аҳён у ҳақда эслаб қўйишар, кўча чангитиб юрган болалар баъзида уни излаб қоларди. Мен эса шунча йилдан бери телбанинг саволини ҳар он ўзимга бериб яшаяпман. Доим яхши тарафга ўзгаришга ҳаракат қилганман. Аёлимнинг ҳам менга меҳри бўлакча бўлиб қолган. Ўша телба эса онда-сонда тушларимга кириб саволини бериб қўяди.

Эртага икки қизимнинг ҳам тўйи. Тақдир экан, икковини ҳам бир кунда узатяпман. Ичимда эса бир савол менга тинчлик бермайди: «Куёвларим яхши одаммикин?..»

Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Ростгўйлар

Ростгўйлар

🕔17:38, 11.10.2018 ✔113

Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

Батафсил
Почта мудири билан суҳбатим

Почта мудири билан суҳбатим

🕔11:18, 04.10.2018 ✔41

Антон ЧЕХОВ

Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

Батафсил
Бир бурда нон

Бир бурда нон

🕔11:17, 04.10.2018 ✔39

Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 113    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 41    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Бир бурда нон

    Бир бурда нон

    Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

    ✔ 39    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 67    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 67    🕔 11:37, 20.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар