Халқ виждони      Бош саҳифа

САВОБНИНГ АЪЛОСИ

(«Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

Эски ҳовлимизда атрофи пахса девор билан ўралган боғимиз бўларди. Отам билан ҳар куни ўша боғда ишлардик. Мен ҳам мактабдан келиб, томорқа ишларида отамга кўмаклашардим. Отам буюрган ишларни беками кўст бажарардим.

САВОБНИНГ АЪЛОСИ

Боғимизда ишлаб юрган кунларимизнинг бирида узоқдан белкурак кўтарган кишининг овози эшитилди. У овози борича бақириб, отамнинг исмини айтиб чақириб, югуриб келарди. Ундан юз метрлар кейинроқда қўлига кетмон тутган бир киши уни қувиб келар, қувиб келаётган киши кексароқ шекилли, ҳар замонда пича ўтириб олар ва нафасини ростлаб олгач, яна қувишни давом эттирарди. Отам шошиб ўрнидан туриб, боғдевордан бўйнини чўзиб қаради. Қочиб келаётган киши бизнинг боғимизга яқин келиб қолган эди. Отам уни таниди, шекилли:

— Ҳа, Йўлдошбой, тинчликми? — сўради ҳалиги кишидан.

— Тинчлик эмас-да, ота, боғдеворнинг эшигини очинг, анави қуваётган одам мени чопиб ташламоқчи, қаранг, ўлдираман, деб кетмонини кўтариб келяпти. Мени қутқаринг, ота, — деб Йўлдош ака шошиб-шошиб гапирарди. Югуриб келган эмасми, ҳадеб ҳаллосларди.

Отам дарров Йўлдош акани ичкарига киритди ва эшикни ёпди. Унгача  ҳалиги қуваётган одам ҳам боғдеворга яқинлашиб қолган эди.

— Ҳов, қўрқоқ, чиқ бу ёққа, уриш қандайлигини кўрсатиб қўяман сенга!

У ҳадеб чиранар, аммо уни отам ичкарига киришга қўймасди, оч дейман сенга, оч эшикни, дея қўлидаги кетмонини девордан туриб ўқталарди.

Отам гап нимадалигини асло тушунмас, сўраса ҳам у жавоб бермай, ҳадеб жаврарди.

Воқеа асли бундай бўлган экан. Қуваётган одам маҳалламизда яшайдиган етмиш ёшдан ўтиб, саксонни қоралаб қолган Машариф деган киши эди. Ундан қочган киши қирқ-қирқ беш ёшлардаги Йўлдошбой ака бўлиб, сув талашиб Машариф отанинг ўзи тенги ўғли билан уришиб қолган. Йўлдош ака бир-икки мушт кўпроқ туширган шекилли, Машариф отанинг ўғли йиғлаб отасининг ёнига борган экан. Ота ҳам ғазаб отига миниб, шу ерга келиб турган эди.

Воқеани аниғига етгач, отам таваллога ўтди.

— Машариф, қўй, болалар ўзлари уришдими — ўзлари ярашиб олишаверади. Энди булар ёшми, ҳар қайсиси тўрт-беш боланинг отаси, эрта-индин ўғлини уйлаб, қизини чиқарадиган бўлиб туришибди.

— Йўқ, мен уни ўлдираман!!!

— Э, қаёқдаги гапларни гапирасан, Машариф, одам ўлдириш осон эканми? Бу йигитни қара, — деди отам Йўлдош акага қараб. — Девдек кучи бор. Бу аслида сенинг ҳурматингни қилиб, олдингга тушиб қочиб келган, сен шуни билишинг керак, ахир. Қадимгилар айтган-ку, катта кўприк бўлади, деб. Жаҳлга эрк берма, жўра! Йигитнинг гуноҳидан ўт. Йўлдошбой, сен ҳам кечирим сўра отадан. Бориб ўғлидан ҳам узр сўра, хўпми? Бу билан бирон жойинг камайиб қолмайди.

Машариф ака чарчади, шекилли, дамини олгани ерга чўккалади.

— Матқурбон, асли кўпни кўрган одамсан-да, — деди Машариф ота. — Мени жаҳлдан туширдинг, аммо тўғриси, бу аҳмоқ агар қўлимга тушса, жаҳл устида чопиб ташласам, кейин ёмон бўларди. Шунинг учун айтадилар-да, жаҳл чиқса, ақл қочар деб. Ҳов бола, бу сафар Матқурбон орага тушди, ҳурмати бор, кечирдим, аммо-лекин кўзингга қара.

Йўлдошбой ака ҳам «Хўп, ота, бошқа қайтарилмайди», деб турибди.

— Йўлдошбой, иним, бор энди уйингга, — деди Машариф ота боғдевордан узоқлашгач. Болаларинг бор-а, уларни ўйла, жаҳлга эрк берма. Томорқангни икки соат кейин суғорсанг, нима бўпти?!

Йўлдошбой ака  ҳам отамга раҳмат айтиб, уйига равона бўлди.

— Одам ҳар куни савоб иш қилиши керак, ўғлим. Мана, бугунги савобимиз савобларнинг энг аълоси бўлди. Чунки иккита уришганни яраштириб қўйдик, — деб отам чўққи соқолини қўли билан силаб қўйди.

Гарчи ўша даврларда болалик қилиб, бу воқеанинг моҳиятини унча англамаган бўлсам-да, мана, ҳозир мағзини чақяпман.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ

«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ

🕔15:08, 16.02.2018 ✔26

ёхуд китобхонликни маҳалладан бошласак…

Ҳар биримиз фарзандимизни гўдаклигиданоқ турли хавф-хатардан асраб-авайлаб ўстирамиз. Аммо бола улғая боргани сайин, унга ­эътиборимиз бироз камаяди.

Батафсил
БОШҚА  ДАРГОҲДА  ЯШАШНИ  ИСТАЁТГАН  БОЛАЛАР

БОШҚА  ДАРГОҲДА  ЯШАШНИ  ИСТАЁТГАН  БОЛАЛАР

🕔15:07, 16.02.2018 ✔23

Бу муаммога сиз қандай қарайсиз?

«Болалигимда ота-онам тез-тез жанжаллашарди. Отам кунда-кунора уйга маст ҳолда келар, онам билан гап талашиб, унга қўл кўтарарди.

Батафсил
ПУШАЙМОНГА ЎРИН ҚОЛМАСИН

ПУШАЙМОНГА ЎРИН ҚОЛМАСИН

🕔10:53, 09.02.2018 ✔38

Бунинг учун ҳар биримиз масъулмиз

«Жиноятнинг катта-кичиги бўлмас экан. Мен ҳам ўзим билмай қўл уриб қўйган ишимнинг пушаймонини ҳалигача тортиб келяпман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ

    «ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ

    ёхуд китобхонликни маҳалладан бошласак…

    Ҳар биримиз фарзандимизни гўдаклигиданоқ турли хавф-хатардан асраб-авайлаб ўстирамиз. Аммо бола улғая боргани сайин, унга ­эътиборимиз бироз камаяди.

    ✔ 26    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОШҚА  ДАРГОҲДА  ЯШАШНИ  ИСТАЁТГАН  БОЛАЛАР

    БОШҚА  ДАРГОҲДА  ЯШАШНИ  ИСТАЁТГАН  БОЛАЛАР

    Бу муаммога сиз қандай қарайсиз?

    «Болалигимда ота-онам тез-тез жанжаллашарди. Отам кунда-кунора уйга маст ҳолда келар, онам билан гап талашиб, унга қўл кўтарарди.

    ✔ 23    🕔 15:07, 16.02.2018
  • ПУШАЙМОНГА ЎРИН ҚОЛМАСИН

    ПУШАЙМОНГА ЎРИН ҚОЛМАСИН

    Бунинг учун ҳар биримиз масъулмиз

    «Жиноятнинг катта-кичиги бўлмас экан. Мен ҳам ўзим билмай қўл уриб қўйган ишимнинг пушаймонини ҳалигача тортиб келяпман.

    ✔ 38    🕔 10:53, 09.02.2018
  • ЭПЛИ КЕЛИН

    ЭПЛИ КЕЛИН

    Келин бўлганимга кўп бўлмади. Янги хонадон, янги одамлар, янгича ҳаёт тарзижуда қизиқ бўлар экан. Айниқса, ­оилада ёши улуғ инсонларнинг борлиги ушбу хонадонга ўзгача файз бағишларкан.

    ✔ 48    🕔 14:35, 01.02.2018
  • КИМНИ АЛДАЯПМИЗ ЎЗИ?

    КИМНИ АЛДАЯПМИЗ ЎЗИ?

    Яна тўй дабдабасидан тўймаётганлар ҳақида

    Газетамизнинг шу йил 14 декабрдаги 50-сонида Маҳмудхўжа Беҳбудий бобомизнинг 1915 йили «Ойина» журналида чоп этилган «Бизни кемиргувчи иллатлар» мақоласи қайта нашр этилган эди. Мақолани ўқиб, тўй ва маросимлар билан боғлиқ муаммолар орадан юз йилдан зиёд вақт ўтса ҳам ҳали-ҳамон ўз ечимини топмаётгани кўпчиликни ташвишга солди. Ушбу мақола хоразмлик энг фаол, жамоатчиликка танилган, эл-юрт ҳурматини қозонган инсонларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Бу масала бугун ҳам долзарб бўлиб қолаётганини кўпчилик афсус билан таъкидлади. Шундай фикр-мулоҳазалардан айримларини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.    

    ✔ 132    🕔 11:59, 21.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар