Халқ виждони      Бош саҳифа

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА АЖРИМЛАРНИ КАМАЙТИРИШ

нуронийлар тажрибаси ва кўмагига ҳам боғлиқ

Улғайиб бораётган ёш авлод яхшию ёмон ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз оиласи ва маҳалласидан олади. Дунёқараши оиласи, қўни-қўшнилари, маҳалла-кўй таъсирида шаклланади. Инсоннинг эътиқоди, иймони унинг оиласи ва маҳалласидаги маънавий муҳитда ривожланади.

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА АЖРИМЛАРНИ КАМАЙТИРИШ

Давлатимиз раҳбари ­Шавкат Мирзиёев жорий йил 14 октябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга алоҳида тўхталиб: «Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш — бугунги кунда энг муҳим вазифадир», дея таъкидлаган эди.

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган комплекс чораларни амалга оширишни тақозо этади. Бу борада мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётир. Президентимиз юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги натижалар билан чекланмасдан, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини қайта-қайта таъкидламоқда. Маҳаллани халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда бевосита иштирокини кенгайтириш каби масалалар устувор вазифа қилиб белгилаб қўйилган.

Мана шу хайрли ишларни амалга оширишда биз нуронийлар ҳам четда қолаётганимиз йўқ. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган «Нуроний жамоатчилик кенгаши»нинг йўлга қўйилиши нур устига нур бўлди. Бизнинг Урганч шаҳридаги 3-сон Маърифатчи маҳалласида 4 минг 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Оилаларда учраб турадиган айрим  салбий ҳолатларнинг олдини олишда ва уларни бартараф этишда нуроний отахон ва онахонларнинг кўмаги асқатмоқда. Лоқайдлик — тараққиёт кушандаси, боқимандалик — иллат эканини биз нуронийлар яхши биламиз. Шунинг учун ҳам маҳалладаги ҳар бир оила билан иш олиб бориш, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиб туриш келажакда рўй беражак салбий ҳолатларнинг олдини олишда қўл келаётир. Кенгашимизга 30 нафар ёши улуғ инсонлар бириктирилган бўлиб, кенгаш аъзоларининг ҳар бирига  оилалар тақсимлаб берилган. Улар ўзларига бириктирилган оилалар билан тез-тез учрашувлар ўтказиб боришмоқда. Шу сабабли ҳам маҳалламизда оилавий ажримлар ва  можаролар сони кескин камайди.

Маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган «Қайноналар кенгаши» раҳбари Осиёхон Қурёзова билан тез-тез оилаларда бўлиб, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боряпмиз. Бу билан қайнона ва келин ўртасидаги зиддиятларга барҳам берилмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллаб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бугун дунёнинг айрим давлатларидаги нотинч вазият, турли оқим ва гуруҳларнинг ёшлар онгини эгаллашга уриниши кучайиб бораётган бир пайтда фарзандларимиз тақдирига ҳар биримиз масъуллигимизни ҳис қилиб, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашни тақозо этмоқда. Бунда кекса авлод вакилларининг панд-насиҳатлари, ҳаётий ўгитлари алоҳида аҳамиятга эга. Шу сабабли «Нуроний жамоатчилик кенгаши» аъзолари маҳалламизда жойлашган таълим муассасаларида ҳам бўлиб, ёшлар билан давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб келмоқда. Зеро, «Ўз болангни ўзинг асра» деган халқ донишмандлигига амал қилсаккина кўзлаган мақсадга эришамиз.

Авазжон САФАЕВА,

Урганч шаҳридаги 3-сон «Маърифатчи» маҳалла фуқаролар йиғини «Нуроний жамоатчилик кенгаши» раҳбари




Ўхшаш мақолалар

ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

🕔19:20, 10.05.2018 ✔32

Жажжи жуссасига ҳарбийча кийим ярашган, кўксида юртимиз байроғи акс этган ёрлиқ тақиб олган ўқувчилар саҳнага шахдам қадам ташлаб чиқиб келишди. Сўнг жўр бўлиб қўшиқ куйлашди.

Батафсил
МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

🕔19:20, 10.05.2018 ✔33

Қизилтепа туманининг Айрончи маҳалласида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби билан қўшдевор ҳовли дарвозасида шундай ёзилган: «Бу хонадонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ­Бердиев Рустам бобо яшайди».

Батафсил
МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

🕔15:15, 03.05.2018 ✔45

ота-оналар сергак бўлади

Эшик тақиллатиб, мактабга кетган фарзандингизни ўқитувчиси ёки маҳалла раиси сўраб келса, қандай аҳволга тушасиз? Юракни ғулғула босиши аниқ, шундай эмасми? Кўпроқ юқори синф ўқувчиларида учраб турадиган бундай ҳолат жиддий эътибор талаб қилади. Ота-она ёки ўқитувчининг бирозгина бепарволиги бир ёшнинг тақдирида катта ўзгаришлар ясаши мумкин. Шундай вазиятда маҳалла мутасаддиларининг ҳам кўмаги катта.  

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

    ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

    Жажжи жуссасига ҳарбийча кийим ярашган, кўксида юртимиз байроғи акс этган ёрлиқ тақиб олган ўқувчилар саҳнага шахдам қадам ташлаб чиқиб келишди. Сўнг жўр бўлиб қўшиқ куйлашди.

    ✔ 32    🕔 19:20, 10.05.2018
  • МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

    МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

    Қизилтепа туманининг Айрончи маҳалласида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби билан қўшдевор ҳовли дарвозасида шундай ёзилган: «Бу хонадонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ­Бердиев Рустам бобо яшайди».

    ✔ 33    🕔 19:20, 10.05.2018
  • МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

    МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

    ота-оналар сергак бўлади

    Эшик тақиллатиб, мактабга кетган фарзандингизни ўқитувчиси ёки маҳалла раиси сўраб келса, қандай аҳволга тушасиз? Юракни ғулғула босиши аниқ, шундай эмасми? Кўпроқ юқори синф ўқувчиларида учраб турадиган бундай ҳолат жиддий эътибор талаб қилади. Ота-она ёки ўқитувчининг бирозгина бепарволиги бир ёшнинг тақдирида катта ўзгаришлар ясаши мумкин. Шундай вазиятда маҳалла мутасаддиларининг ҳам кўмаги катта.  

    ✔ 45    🕔 15:15, 03.05.2018
  • «ИШНИНГ КЎЗИ»НИ БИЛГАН ТОМОРҚАЧИ

    «ИШНИНГ КЎЗИ»НИ БИЛГАН ТОМОРҚАЧИ

    «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак», деган тамойил ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бораётганини сезяпсизми? Давлат хизматчилари хонада ўтириб эмас, балки жойларга чиқиб, ҳақиқий вазият билан бевосита танишмоқда. Одамлар билан юзма-юз суҳбат қуриб, уларнинг дарду ташвиши ва истакларига қулоқ солмоқда. Шу тарзда кўплаб муаммолар ҳам ечим топяпти.   

    ✔ 67    🕔 17:00, 26.04.2018
  • ҚЎҚОН ШАМОЛИ

    ҚЎҚОН ШАМОЛИ

    симёғочларни ағдармоқда

    17 апрелда эсган қаттиқ шамол туфайли Қўқон шаҳри «Артизан бўйи» МФЙ ҳудудидаги Раис кўчасидаги электр симлари узилиб тушди.

    ✔ 58    🕔 16:59, 26.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар