Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МЕНИНГ ОНАМ — ЁЗУВЧИ

Болалигимизда дугоналарим билан йиғилишиб қолсак, ўзаро мақтанишга тушардик. Наима менинг дадам судья  деса, Комила ойим катта дўхтир дерди. Менинг ойим моҳир тикувчи эканини ҳамма яхши биларди.

МЕНИНГ ОНАМ — ЁЗУВЧИ

Чунки ойижоним тикиб берган кўйлакларга ҳамманинг ҳаваси келарди. Ота-онамиз билан шундай фахрланар эдикки, худди ўша касбларда ўзимизни тасаввур қилардик. Ҳар сафар шу мавзуда гап кетганда, Наргиза жим бўлиб қоларди. Лекин бир суҳбатимизда у бирдан «менинг ойим ёзувчи», деди. Ҳаммамиз ҳайрон қолдик. Чунки ёзувчи фақат китоблардагина бўлишини билардик, холос. Барчанинг нигоҳи Наргизага қадалди. Биримиз қандай ёзувчи десак, биримиз китоблари борми, деб уни сира тинч қўймасдик. У эса табассум билан «ойим кун бўйи менга эртак ёзади. Унинг эртаклари ҳеч қачон тугамайди. Менга ойимнинг ҳамма эртаклари ёқади. Уйимизда жуда кўп китоблар бор. Улардан ҳам ўқиб беради. Мен ҳеч қачон ойимнинг эртагисиз ухламайман», дея жавоб берди. Шу-шу биз Наргизанинг ойисини ёзувчи деб танидик. Тўғри, у кун бўйи уйда ўтирар, ҳеч қаерда ишламасди, аммо Наргиза ҳар куни ойисининг янги эртакларидан айтиб берарди. Мактабга боришимиз биланоқ биринчи берадиган саволимиз ҳам «ойинг янги эртак ёздиларми?» саволи бўларди.

Аста-секин улғайгач, орамиздаги энг бахтли болалик билан яшаган фақат Наргиза эканини англадик. Биз ҳам ойисининг эртаклари билан улғайдик.

Яқинда бир аёл ўғлининг инжиқ бўлиб бораётганидан шикоят қилди. Унга берган биринчи саволим «сиз ёзувчимисиз?» дейиш бўлди. Аёл ҳам ҳайрон бўлиб нега унақа деяпсиз, дея кулимсиради.

— Ўғли­нгизга ҳар куни эртак айтиб берасизми? — дедим саволга савол билан.

— Онда-сонда эртак китоблардан ўқиб бераман, баъзида ишдан чарчаб келиб, ўқишга ҳам вақтим бўлмайди, — деди аёл хотиржамлик билан.

Демак, у фарзандининг болалигини ўғирламоқда.

Фарзандидан нималарга қизиқиши ҳақида сўрадим. У ҳайвонларни парвариш қилишни яхши кўришини айтди. Шунда аёлга ечим боланинг ўзида эканини айтдим. Унга кўпроқ ҳайвонлар ҳақида эртак айтиб бериши зарурлигини тушунтирдим. Тўғри, ҳозир болалар эртак китоблари жуда кўпайиб кетган, аммо ўзингизнинг тасаввурингизда гавдалантирган эртаклардан айтиб берсангиз, у сизга ишонади, севимли машғулоти бўлгани учун ҳам эртакни севиб тинглайди. Эртак эшитишни интизорлик билан кутади. Бундай боладан эса асло, ёмонликни кутиб бўлмайди.

Ҳақиқатдан ҳам бу усул жуда фойдали. Ҳозирда нашр этилаётган эртакларни ҳам кимдир ёзган-ку. Наҳотки, ўз фарзандингиз учун бир кунда бир эртак ўқиб бера олмасангиз?..

Яқинда набирамга дангаса бола ҳақида эртак ўқиётиб, ундан эртак ҳақидаги фикрини сўрадим. Унинг жавобидан ҳайратга тушдим. «Ойиси айтган ишларни қилмаса, эрталаб вақтида туриб мактабга бормаса, у бола қулоқсиз, дангаса бола бўлади.  Масалан, мен эрталаб мактабга боришим керак, аммо ухлагим ҳам келяпти. Дангасаликни енгиб, ўрнимдан турдим ва маънавиятли инсонга айландим», деди набирам.

Маънавият сўзининг туб моҳиятини яхши англаш ёшига етмаган бола дангасаликни бир оғиз сўз билан маънавиятсизлик деб атамоқда. Нега ундай деяпсан десам, ойим ҳар доим шундай дейди, дея жавоб берди. Келинимнинг бу йўли, яъни катта тушунчаларни фарзанди учун кичик мисоллар билан тушунтириб бериши фарзанд тарбиясида тўғри йўлда эканидан далолатдир. 

Майли, у шифокор бўлсин ёки ўқитувчи, балки оддий сотувчидир — боласига ҳар куни эртак айтиб берадиган, боласи учун ёзувчилик мақомини олган она жамиятнинг ҳақиқий ҳимоячисидир.

Муҳайёхон БОЛТАЕВА,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти доценти




Ўхшаш мақолалар

ТАФАККУРИМИЗНИ ЎСТИРМАСА,

ТАФАККУРИМИЗНИ ЎСТИРМАСА,

🕔12:12, 07.12.2017 ✔23

мутолаадан нима наф?

Китоб мутолааси ҳар кимнинг ўз хоҳишидек, хоҳласа ўқиши, хоҳламаса ўқимаслиги мумкин. Унинг ўрнига телевизор ёки компьютерни афзал билиш имкони ҳам бор. Аммо нима учун китобхонликка давлат сиёсати даражасида эътибор бериляпти?

Батафсил
ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

🕔12:11, 07.12.2017 ✔13

Халқ орасида «Китоб буофтоб» деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Яхши китоб инсонни зулмат қўйнидан ёруғ машъала бўлиб нурли истиқболлар сари етаклайди.

Батафсил
МЕНИНГ ОНАМ — ЁЗУВЧИ

МЕНИНГ ОНАМ — ЁЗУВЧИ

🕔12:51, 30.11.2017 ✔36

Болалигимизда дугоналарим билан йиғилишиб қолсак, ўзаро мақтанишга тушардик. Наима менинг дадам судья  деса, Комила ойим катта дўхтир дерди. Менинг ойим моҳир тикувчи эканини ҳамма яхши биларди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАФАККУРИМИЗНИ ЎСТИРМАСА,

    ТАФАККУРИМИЗНИ ЎСТИРМАСА,

    мутолаадан нима наф?

    Китоб мутолааси ҳар кимнинг ўз хоҳишидек, хоҳласа ўқиши, хоҳламаса ўқимаслиги мумкин. Унинг ўрнига телевизор ёки компьютерни афзал билиш имкони ҳам бор. Аммо нима учун китобхонликка давлат сиёсати даражасида эътибор бериляпти?

    ✔ 23    🕔 12:12, 07.12.2017
  • ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

    ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

    Халқ орасида «Китоб буофтоб» деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Яхши китоб инсонни зулмат қўйнидан ёруғ машъала бўлиб нурли истиқболлар сари етаклайди.

    ✔ 13    🕔 12:11, 07.12.2017
  • МЕНИНГ ОНАМ — ЁЗУВЧИ

    МЕНИНГ ОНАМ — ЁЗУВЧИ

    Болалигимизда дугоналарим билан йиғилишиб қолсак, ўзаро мақтанишга тушардик. Наима менинг дадам судья  деса, Комила ойим катта дўхтир дерди. Менинг ойим моҳир тикувчи эканини ҳамма яхши биларди.

    ✔ 36    🕔 12:51, 30.11.2017
  • «АЙБДОРНИ СЕВ. . .»

    «АЙБДОРНИ СЕВ. . .»

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Бизда, аксар, хато бир тушунча юради. Шеъриятимиздаги фақирликка даъватни, бу қарашнинг сир-синоатидан бехабар одамлар, қашшоқликнинг тарғиби деб тушунади. Фақирликнинг асл моҳияти буруҳий камтарликдир

    ✔ 46    🕔 12:51, 30.11.2017
  • АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

    АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

    Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.

    ✔ 53    🕔 12:31, 23.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар