Ёшлар      Бош саҳифа

ҲАР БИРИНИНГ ҚАЛБИГА, ҲАЁТИГА КИРИБ БОРСАК...

Сурхон ёшларининг шижоатига қанот бағишлаётган куч

Ёшларига эътибор қаратган юрт эртаси учун мустаҳкам пойдевор қўйган бўлади. Уларнинг илм олиши, ҳунар эгаллаши, бир ишнинг бошини тутиши учун имкониятлар эшигининг тўлиқ очиб берилиши келажакка бўлган ишончни янада оширади.

ҲАР БИРИНИНГ ҚАЛБИГА, ҲАЁТИГА КИРИБ БОРСАК...

Юртимизда кечаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар палласида айни шу масаланинг диққат марказида бўлаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Айниқса, мутасаддиларнинг чекка ҳудудлардаги ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилаётгани уларни янгидан-янги марралар сари ундамоқда,  ҳар бир йигит-қизни илҳомлантирмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи ҳам шу мақсадлар сари ташланган муҳим қадам бўлди.

Термиз шаҳар, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов ва Сариосиё туманларидан Россия Федерациясига иш излаб борган, ҳозирда юртга қайтган ишсиз ҳамда турли муаммолари мавжуд ёшлар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Охунжон ­УМАРОВ. Мурожаатларнинг 512 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, Лайло Ашурованинг маҳалладаги ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш масаласида қилган мурожаатига жавобан 8 дона тикув машинаси берилди. Мамарасул Жумаевга тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратилди. Парвиз Абдуназаров таклифига биноан шу йил якунига қадар «Сариосиёнинг ижодкор ёшлари» китоби чоп этиладиган бўлди. Шунингдек, Россия Федерациясидан қайтиб келган 692 нафар ёшлар иш билан таъминланди. 

Экилган ниҳолга қанча кўп эътибор берилса, эртага ундан олинадиган ҳосил ҳам шунга яраша бўлади. Бу ҳақиқатнинг моҳияти ва бунинг ёшларимиз ҳаётида ҳам муҳим аҳамият касб этиши ҳеч қачон ёдимиздан кўтарилмаслиги зарур. Айниқса, чекка ҳудудлардаги қобилиятли  ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш юртимиздаги яширин салоҳиятдан тўла фойдаланишга имкон беради.

Бунинг учун моддий ёрдамнинг ҳам аҳамияти катта. Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан жами 15 минг дона бадиий китоб, жиноятчиликдан холи бўлган ҳудудлар учун битта «ISUZI» русумидаги автобус, 30 та компьютер жамланмаси, 5 та видео­проектор совға тариқасида берилиши белгилаб олинди.

Шифокор қабулига келган беморни қийнаётган хасталикдан фориғ қилиши учун, аввало, аниқ ташхис қўйиши керак. Таҳлиллар ва текширувларга таяниб, шифокор даволаш йўлларини тавсия этади. Жамият ҳаётида ҳам худди шундай: бирор муаммога ечим топишдан аввал уни келтириб чиқараётган сабабларни пухта ўрганиш талаб этилади.  

Бугун ёшларни қийнаётган кўпгина масалаларга ечим топишда, аввало, уларни тинглаш, дардини ҳис қила билиш зарур. Агар ҳар бир ёшнинг ҳаётига кириб борилса, аниқ натижага эришиш мумкин.

— Йигит киши ота-бобосининг касбини давом эттирса, топганида ҳам барака бўлади, — дейди Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи Жўрабек БОЗОРОВ. — Мен ҳам оиламиз анъанасини давом эттириб, боғдорчилик қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Бу ишни амалга ошириш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва вилоят кенгашларига мурожаат қилдим. Мана, менга бодом етиштириш учун 35 сотих ер майдони ажратиб беришди. Кўчатлар ҳосилга киргунга қадар, уларнинг орасида полиз экинлари етиштираман. Келажакда эса, ҳосилдан олинган даромад билан чорвачиликни йўлга қўймоқчиман. Энг муҳими, халқимизга сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бермоқчиман. 

Сурхондарё вилоятига уюштирилган «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси ҳам ўз олдига шу каби ёшларнинг муаммоларига ечим топишни мақсад қилган. Мутасадди ходимлар, зиёлилар, психолог ва ҳуқуқшунослар икки кун мобайнида ёшлар билан учрашиб, уларни тинглашди. Ёрдамга муҳтож ёшлар масалалари  ўрганиб чиқилди.

Иш бошланган жойда, албатта, натижа ҳам бўлади. Айниқса, ғайратли ва шижоатли ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар уларни янгидан-янги ғояларни амалга оширишга илҳомлантиради. Бу эса, ўз навбатида, юрт ривожига қўшилган муносиб ҳиссадир.   

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ҲЕЧ КИМ ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

ҲЕЧ КИМ ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

🕔16:37, 17.05.2018 ✔21

ёхуд «вояга етмаган» ота-оналар қилмиши

«Фалончининг боласи ўғрилик қилиб, қўлга тушибди». «Писмадончининг ўғли синфдошини пичоқлаб қўйибди...»

Батафсил
ҲОЗИРГИ КЎРИНИШДАГИ БОҒЧАЛАР

ҲОЗИРГИ КЎРИНИШДАГИ БОҒЧАЛАР

🕔17:01, 26.04.2018 ✔67

нега болалар талабига жавоб бермайди?

Сарвиноз Раҳмонова Қизилтепа туманидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари. Болаларга бўлган меҳри, тадбиркорликка қизиқиши ва албатта, давлатимизнинг мактабгача таълим тизимига єаратаётган эътибори уни «Маликобод» МФЙ ҳудудида 75 ўринли мактабгача таълим муассасаси очишга ундади. 

Батафсил
КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИСИ  ТАДБИРКОР  БЎЛСА...

КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИСИ  ТАДБИРКОР  БЎЛСА...

🕔17:01, 26.04.2018 ✔71

Қандай имтиёзлар мавжуд?

Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кўплаб имконият ва имтиёзлар  яратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲЕЧ КИМ ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

    ҲЕЧ КИМ ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

    ёхуд «вояга етмаган» ота-оналар қилмиши

    «Фалончининг боласи ўғрилик қилиб, қўлга тушибди». «Писмадончининг ўғли синфдошини пичоқлаб қўйибди...»

    ✔ 21    🕔 16:37, 17.05.2018
  • ҲОЗИРГИ КЎРИНИШДАГИ БОҒЧАЛАР

    ҲОЗИРГИ КЎРИНИШДАГИ БОҒЧАЛАР

    нега болалар талабига жавоб бермайди?

    Сарвиноз Раҳмонова Қизилтепа туманидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари. Болаларга бўлган меҳри, тадбиркорликка қизиқиши ва албатта, давлатимизнинг мактабгача таълим тизимига єаратаётган эътибори уни «Маликобод» МФЙ ҳудудида 75 ўринли мактабгача таълим муассасаси очишга ундади. 

    ✔ 67    🕔 17:01, 26.04.2018
  • КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИСИ  ТАДБИРКОР  БЎЛСА...

    КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИСИ  ТАДБИРКОР  БЎЛСА...

    Қандай имтиёзлар мавжуд?

    Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кўплаб имконият ва имтиёзлар  яратилмоқда.

    ✔ 71    🕔 17:01, 26.04.2018
  • СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

    СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

    Имконияти чекланмаган, аксинча чексиз

    Оддий сомон инсон яратаётган гўзаллик учун муҳим хомашё бўлишига ишонасизми? Бу амалий санъатнинг бир тури. Тошкентлик Жасур Жумаев ана шу санъатни ўзлаштириб, нодир асарларга муаллифлик қилиб келаётган ёшлардан бири.

    ✔ 86    🕔 15:36, 19.04.2018
  • ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

    ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

    неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?

    Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?

    ✔ 69    🕔 15:35, 19.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар