Даромад манбаи      Бош саҳифа

«ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

Томорқадан даромад олишда зараркунанда ҳашаротлар деҳқонларга катта муаммо туғдиради. Шу боис уруғ ерга қадалгандан то униб чиқиб, ҳосилга киргунга қадар ҳам кимёвий ўғитларга эҳтиёж сезилади.

«ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

Бугун ана шу эҳтиёжни қондириш ва бу турдаги маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Тадбиркорлар эса ишлаб чиқариш кўламини кенгайтирмоқда. Паркентлик Алишер Исматов деҳқонлар мушкулини осон қилишга бел боғлаган ишбилармонлардан бири.

— Жорий йилнинг баҳор ойларида Польша ва Украинадаги корхоналар билан шартнома туздик, — дейди тадбиркор Алишер ИСМАТОВ. — Бир ой мобайнида мазкур замонавий ускуналардан фойдаланиш, уларни ишлатиш бўйича ўқиб, ўрганиб қайтдим.  Хуллас, қишлоқ хўжалигида зарур бўлган ампулаларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш ускуналарини юртимизга олиб келдик. Бу ёғига ҳал қилиниши керак бўлган иш-жой масаласи эди. Паркент тумани ҳокимлиги томонидан бизнинг бизнес-лойиҳамизга Номданак қишлоғидан ўн тўққиз йилдан буён қаровсиз ётган бино ажратилди. Дарҳол капитал таъмирлаш ишларини бошлаб юбордик. Октябрь ойида ускуналар ўрнатилди. Шу тариқа илк маҳсулотимиз бозорга чиқа бошлади.

— Бу йирик лойиҳа учун, албатта, малакали ходимлар ҳам зарур бўлади, шундайми?

— Корхонамизда жами 20 нафар ходим ишлайди. Улардан 15 нафари тиббиёт коллежини битирган номданаклик қизлар. Ишчиларга барча шароит яратилган. Бу қишлоқ ёшларига ҳам, бизга ҳам фойдали. Ишчини узоқдан ахтариб ўтирмаймиз. Тўғри, аввалига қизлар ускуналардан қандай фойдаланишни билишмасди. Аммо турли видеосабоқлар ва тушунтиришлардан сўнг тезда ўзлаштириб олишди.

— Бир кунда қанча ампула ишлаб чиқарилмоқда?

— Қишлоқ хўжалиги, хусусан, полиз экинлари, иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотларга мўлжалланган 20 турдаги ампула тайёрлаш ва қадоқлашни йўлга қўйганмиз. Цехда кунига 8 минг дона ампула қадоқланиб, ички бозорга чиқарилмоқда. Бу кўрсатгич бир ойда 200 минггача етади.

— Маҳсулотингиз фақат ички бозор учунми?

—  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ампулалар ўзимизнинг ички бозор учун мўлжалланган. Шу кунларда чорва моллари, паррандалар ҳамда балиқлар учун гранулаланган омихта ем тайёрлайдиган цехни ҳам ишга тушириш ниятидамиз. Керакли ускуналар олиб келиб, ўрнатилган. Синов амалиёти ҳам мувафаққиятли ўтди. Ускуна соатига 350 килограммдан 500 килограммгача маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин. Омихта емни қўшни давлатлар Тожикистон ҳамда Қирғизистонга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Бироқ балиқлар учун омихта емни ўзимизда ҳам сотиш ниятидамиз.

— Даромад қандай?

— «Нурелл-Д»нинг битта ампуласи 1200 сўмдан бозорга чиқарилмоқда. 200 минг ампула 240 миллион сўм бўлади. Агар балиқ учун омихта емни ҳам сотувга чиқарсак, бир килограмми 2500 сўмдан баҳоланади. Уни бир ойда 28 тонна ишлаб чиқариш имкониятига эгамиз. Энди даромадни ўзингиз ҳисоблаб олаверинг.

— Келгуси режалар қандай?

— Ҳозирда Германия билан ҳам шартнома қилиш арафасидамиз. Режамиз амалга ошса, меваларни қуритадиган ускуна олиб келамиз. Ишни 2018 йилнинг январь ойидан бошлашни мўлжаллаяпмиз. Натижада яна 13 та янги иш ўрни яратилади. Режалар кўп, фақат ҳаракат қилиш талаб этилади.

 

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

🕔16:28, 17.05.2018 ✔31

Одамлар орасида: «Унинг таъми ширин, бироқ меҳнати жуда машаққатли», деган гап юради. Бу ўзимиз яхши билган қулупнайдир.

Батафсил
ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

🕔16:28, 17.05.2018 ✔26

Ғиждувон тумани Поскати қишлоғида яшовчи фуқаро ­Жамол Болтаевни ҳудудда қўли гул уста тадбиркор сифатида билишади. У металлдан тайёрлаган турли ҳажмдаги эшик-дарвозалар пишиқ ва чиройлилиги билан харидоргир.

Батафсил
ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

🕔19:19, 10.05.2018 ✔81

Юртимизда тошлоқ, қурғоқчил ва унумсиз ердан қандай қилиб самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Бундай жойларда пистазорлар барпо этиб, улар ҳосилга киргунга қадар қатор ораларига доривор ўсимликлар экиб, қимматбаҳо хомашё етиштириш мумкин экан. Сурхондарё вилоятида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар бунга мисол бўла олади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

    ШИРИН ТАЪМ МАШАҚҚАТИ

    Одамлар орасида: «Унинг таъми ширин, бироқ меҳнати жуда машаққатли», деган гап юради. Бу ўзимиз яхши билган қулупнайдир.

    ✔ 31    🕔 16:28, 17.05.2018
  • ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

    ЖАЗОЛАШДАН ФИКРНИ ЎЗГАРТИРИШ САМАРАЛИРОҚ

    Ғиждувон тумани Поскати қишлоғида яшовчи фуқаро ­Жамол Болтаевни ҳудудда қўли гул уста тадбиркор сифатида билишади. У металлдан тайёрлаган турли ҳажмдаги эшик-дарвозалар пишиқ ва чиройлилиги билан харидоргир.

    ✔ 26    🕔 16:28, 17.05.2018
  • ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

    ТОШЛОҚ, УНУМСИЗ ЕРДАН МИЛЛИАРД ДАРОМАД

    Юртимизда тошлоқ, қурғоқчил ва унумсиз ердан қандай қилиб самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Бундай жойларда пистазорлар барпо этиб, улар ҳосилга киргунга қадар қатор ораларига доривор ўсимликлар экиб, қимматбаҳо хомашё етиштириш мумкин экан. Сурхондарё вилоятида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар бунга мисол бўла олади.

    ✔ 81    🕔 19:19, 10.05.2018
  • «НООДАТИЙ ЕЧИМ»НИ СИНГДИРИШ ҚИЙИНРОҚ АСЛИДА

    «НООДАТИЙ ЕЧИМ»НИ СИНГДИРИШ ҚИЙИНРОҚ АСЛИДА

    Ғиждувонлик коллеж ўқувчиси мини-трактор ясади

    Инновацион ғоя атамаси тез-тез қўлланилмоқда. Хўш, тилимизда «но­одатий ечим» маъносини ҳам берадиган инновацион ғоя нима дегани? У ҳаётимизда қандай акс-садо беради, мамлакат тараққиётида қандай роль ўйнайди?

    ✔ 57    🕔 19:19, 10.05.2018
  • ФУНДУК БИЗДА ЎСАДИ, ФАҚАТ БИР НОЗИК ЖИҲАТИ БОР...

    ФУНДУК БИЗДА ЎСАДИ, ФАҚАТ БИР НОЗИК ЖИҲАТИ БОР...

    Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида аксарият қишлоқ хўжалик экинларидан йилига уч мартагача ҳосил олиш мумкинлигини биласизми? Яқиндан бошлаб тоғ ва тоғолди ҳудудлари, ҳосилдорлиги паст ерлар ўзлаштирилиб, янги интенсив технологиялар асосида ёнғоқзорлар ташкил этишга жиддий киришилди. Хўш, ёнғоқ, писта каби кўчатларни ўтқизиш қанчалик даромадли иш? Єилинган меҳнат ўзини оқлайдими?

    ✔ 88    🕔 15:12, 03.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар