Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МУДРОҚ БОСГАН МУАММОЛАР

ечимининг яна бир тизими ишга тушди

Йигирма бир йилдан буён гепатитнинг В туридан азият чекиб келаётган Абдуллоҳ Рўзиевда ҳозирда касалликнинг С тури борлиги тахмин қилинмоқда. Бунга аниқлик киритиш ва муолажаларни олиб бориш учун анчагина маблағ талаб қилиниши ҳеч кимга сир эмас. Катта оилани онасининг нафақаси ва турмуш ўртоғининг маоши эвазига тебратаётган бир вақтда шифохонама-шифохона югуриш ва дори-дармон учун пул ажратишнинг имкони бўлмаяпти.

МУДРОҚ БОСГАН МУАММОЛАР

Ҳаёт инсонни шу каби ташвиш ва синовлар билан кўп имтиҳон қилади. Баъзан уларни енгиб ўтиш мушкул кечиши мумкин. Шундай вақтда ёнимизда суянадиган, тиргак бўладиган кишиларнинг борлиги бизга руҳан далда беради.

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг 2017 йил 8 августда қабул қилинган «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори айни шу каби ҳолатларни аниқлаш, ёрдамга муҳтож кишиларнинг оғирини енгил қилишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлар секторларга бўлиниб, ўз фаолиятини йўлга қўйди. Яккасарой тумани ҳам шулар жумласидан.

Туман тўртта секторга бўлиниб, иш бошлагач, 28 минг 245 та хонадоннинг 25 минг 438 таси ўрганиб чиқилди. Фуқаролар билан мулоқот чоғида турли масалаларга оид 3018 та мурожаат қабул қилинди. Мазкур мурожаатларнинг 776 таси жойида ҳал этилди, 1677 таси ижрога қабул қилиниб, муаммолар тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига кўрсатмалар берилиб, бартараф этилди. 565 тасини «Йўл харитаси» дастурига киритиш режалаштирилган.

Яккасарой тумани «Муқимий» маҳалласида яшайдиган Абдуллоҳ Рўзиев билан суҳбатлашиб, бироз далда бердик. Унинг айтишича, 2016 йилда қон таҳлили топширган. Натижалар салбий чиққани боис бир марта стационар шароитда даволанган. Ҳозирги кунда аҳволи оғир бўлса-да, даволаниш учун моддий жиҳатдан бироз қийналиб турибди. Хонадонларни ўрганиш жараёнида бу масаладан хабар топган мутасаддилар муаммо ечимига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.  

—  Бу хонадоннинг муаммоси, фуқаронинг касаллигидан хабаримиз бор, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори муовини Миркамол МУҲАММЕДОВ. — Давлат шифохоналарида бу хасталикни аниқлаш имкони йўқ. Фақатгина хусусий лабораторияларда текшириш мумкин. Шунинг учун бир хусусий лаборатория шу фуқарога ҳомийлик сифатида ёрдам кўрсатмоқчи.

 Бу касаллик сурункали ҳисобланади. Зўрайтирмай, ўзини парвариш қилиб юриш керак. Таҳлиллар натижасига қараб, ногиронлик нафақаси бериш ёки бермасликка аниқлик киритамиз. Кейинчалик ўзгаришлар таҳлил қилиб борилади. Шунга қараб бир йилда икки марта стационар шароитда даволаниши мумкин.

Абдуллоҳ Рўзиев соғлиғидаги бу муаммо сабаб доимий иш жойига эга эмас. Унга 2-сектор раҳбари, туман прокурори Илҳом Айдусов дўкон очиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш таклифини айтган. Аммо фуқаро бунинг учун имкони йўқлигини билдирган.

Энг муҳими — кайфият

Юқорида келтирилган ҳолат биргина кўриниш, холос. Ҳудудда ўз ечимини кутаётган ва инсонларни ўйлантираётган муаммолар кам эмас.

— Олдимиздаги энг биринчи мақсадимиз аҳолининг кайфиятини ўрганиш, — дейди 1-сектор раҳбари, Яккасарой туман ҳокими Сарвар ­МАҲАМЕДОВ. —  Ногирон, кекса, кам таъминланган, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича махсус гуруҳлар ташкил этганмиз. Тўғри, ҳамманинг ҳам муаммоси бўлмаслиги мумкин. Аммо бизнинг эътиборимиз одамларга яхши кайфият бағишлайди. Мурожаатлар ҳам кам эмас. Улар орасида уй-жой масаласидаги аризалар анчагина. Сергели туманида қурилаётган уйлардан туманимизнинг 161 та оиласига хонадон ажратиб берилди. 

Каримжон Латипов оиласи ҳам шундай арзон хонадонга эга бўлганлардан. Гап шундаки, бу оила бир неча йилдан бери уй-жойга муҳтож эди. Шу давргача «Дилбулоқ» маҳалласи Қушбеги кўчасидаги 8-А уйнинг орқа томонига туман мутасаддилари қуриб берган бир хонали уйда, ўта оғир шароитда олти киши яшаб келаётган эди. Мана, уларнинг бир неча йиллик орзуси амалга ошди. Яккасарой туман ҳокимлиги кўмагида бу оилага имтиёзли кредит асосида Сергели туманидаги кўп қаватли арзонлаштирилган уйларнинг биринчи қаватидан икки хонали уй ажратилди. Қувонарлиси, уйнинг 25 фоизли бошланғич бадали ҳам маҳалла фонди ҳисобидан тўлаб берилди.

— Ўзим учинчи гуруҳ ногирониман, — дейди Каримжон ЛАТИПОВ. — Аёлим биринчи гуруҳ ногирони. Уч фарзандим бор. Биз каби ёрдамга муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатаётгани учун давлатимиз раҳбариятига раҳмат. Мутасаддиларнинг айтишича, янги уйга декабрь ойида кўчиб ўтар эканмиз.

Меҳнатдан қочмаган эл

Кўпгина масалаларга ечим топиш бевосита моддий аҳволга бориб тақалади. Ишлаган, меҳнат қилган инсон борки, албатта, унинг натижасини кўради. Бунинг учун аҳоли бандлигини таъминлаш олдимизда турган энг долзарб масалалардан биридир. Яккасарой туманида бу борада ҳам анчагина ютуқларга эришилди. «Яккасарой кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ҳудудида 304 та тадбиркорлик субъектларига Тошкент шаҳар Давлат мулкини ижарага бериш маркази томонидан 10 йил муддатга ижара шартномалари расмийлаштирилган. Ҳозир бу ерда 7 мингга яқин иш ўрни яратилган. Ҳудудда жойлашган тадбиркор корхоналар томонидан 2016 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 528 миллиард сўмни ташкил қилиб, шундан 71,5 миллиард сўмлик маҳсулот экспорт қилинган.

«Baby Toys Garden» МЧЖ ҳам 2014 йилдан буён шу саноат зонасида фаолият юритиб келмоқда. Аввалига ишни 6 та ускуна, 15 нафар ишчи билан бошлаган корхонада бугун 43 нафар ёш йигит-қизлар меҳнат қилмоқда. Корхона уч йилдан буён маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Малайзия каби давлатларга экспорт қилмоқда.

— Ҳозир 68 турдаги ўйинчоқ, яъни автомашина, конс­труктор, челакчалар ишлаб чиқаряпмиз, — дейди «Baby Toys Garden» МЧЖ раҳбари ­Саидазим ОҚИЛОВ. — Асосан маҳаллий хомашёлардан фойдаланамиз. Маҳсулотларимиз уч ёшдан катта болалар учун мўлжалланган бўлиб, жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради. Яна 25 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлаш ниятидамиз. Келажакда миллий қаҳрамонлар қиёфаси акс этган қўғирчоқларни ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

Бугун мамлакатимизда чин маънода халқнинг дардини ­енгил қилиш энг долзарб масалага айланди. Одамлар ўз муаммоларига ечим топяпти. Давлатимиз раҳбари айтганидек, халқ давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат қилиши кераклиги амалда ўз исботини топмоқда.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

УЯЛИШ АЙБМИ?

УЯЛИШ АЙБМИ?

🕔15:11, 16.02.2018 ✔31

Ёки кичкинтойлар «танса»си

Етти ёшли Жавлон столнинг тагига кираётиб, синглисига тайинлади:

— Анави, кўйлаги йиртиқ қизнинг рақси тугагандан сўнг мени чақир.

Батафсил
«ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

«ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

🕔15:10, 16.02.2018 ✔20

Қариндошимнинг тўйига янги кўйлак тиктириш илинжида газмолни қўлтиқлаб Гули чеварникига йўл олдим.

Батафсил
АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

🕔15:09, 16.02.2018 ✔28

Ҳозир пойтахтимиз бўйлаб қатнайдиган автобусларнинг кўпига телевизор ўрнатилган. Манзилга етгунча истасак-истамасак, кўзимиз экранга тушади. Хўш, унда нималар намойиш этилмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • УЯЛИШ АЙБМИ?

    УЯЛИШ АЙБМИ?

    Ёки кичкинтойлар «танса»си

    Етти ёшли Жавлон столнинг тагига кираётиб, синглисига тайинлади:

    — Анави, кўйлаги йиртиқ қизнинг рақси тугагандан сўнг мени чақир.

    ✔ 31    🕔 15:11, 16.02.2018
  • «ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

    «ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

    Қариндошимнинг тўйига янги кўйлак тиктириш илинжида газмолни қўлтиқлаб Гули чеварникига йўл олдим.

    ✔ 20    🕔 15:10, 16.02.2018
  • АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

    АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

    Ҳозир пойтахтимиз бўйлаб қатнайдиган автобусларнинг кўпига телевизор ўрнатилган. Манзилга етгунча истасак-истамасак, кўзимиз экранга тушади. Хўш, унда нималар намойиш этилмоқда?

    ✔ 28    🕔 15:09, 16.02.2018
  • НЕГА НАВОИЙНИ ҚЎМСАЙМИЗ?

    НЕГА НАВОИЙНИ ҚЎМСАЙМИЗ?

    Сариқ чақа атрофида парвона дунё

    Ўзбек қирқ ёшга етганида Навоийни қўмсаб қоларкан. Фақат ўзимга тегишли бўлганида бундай кескин хулосани матбуотга кўтариб юрмас эдим. Ишонаверинг, мен тенгиларнинг қайси биридан сўрасангиз, бу фикримни тасдиқлашади, кафолат бераман.

    ✔ 48    🕔 11:00, 09.02.2018
  • БИЛМАСДАН ИНКОР ЭТИБ ЮРМА

    БИЛМАСДАН ИНКОР ЭТИБ ЮРМА

    ёхуд Навоийни қачон тушунамиз?

    Ҳазрат Навоийни тушуниш учун муборак динимиз таълимотларидан, жумладан, тасаввуф илмидан ҳам теран хабардор бўлиш талаб этилади.

    ✔ 39    🕔 10:56, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар