Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

Одамларни қаттиқ ёқилғини бозордан харид қилишга нима мажбур қилмоқда?

Қиш ҳам кириб келди. Совуқ, изғиринли кунлар эшик қоқмоқда. Бундай пайтда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ҳар қачонгидан ошади. Бироқ ҳаммани бирдай зангори олов — табиий газ билан таъминлашнинг иложи йўқ. Шу боис у етиб бормаган ҳудудлар эҳтиёжини қоплаш учун энг оєилона ечим бу – кўмир ёқилғиси. Шукрки, ушбу табиий бойлик захираси юртимизда мўл ва у ҳар йили етарли даражада қазиб олинади.

ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

Маълумотларга кўра, юртимиз аҳолисини арзон нархдаги кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш механизми қуйидагича: бунда тақсимот вилоятлар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади. Аҳолига етказилиши режалаштирилган қаттиқ ёқилғининг ҳажми ҳар йили маҳалла фуқаролари кесимида, туман (шаҳар)лар эҳтиёжига қараб, талабномалар, асосан, хонадонлар инобатга олинган ҳолда шакллантирилади. Шунга биноан, аҳолини кўмир билан таъминлаш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «Ўзтемирйўлёнилғитаъмин» бошқармасига қарашли жойлардаги Бирлашган ёқилғи омбор хўжаликлари зиммасига юклатилган.

Хўш, аҳоли кўмирни қаердан харид қилиши керак? Фуқаролар туман ёки шаҳар ҳокимликлари тасдиқлаган, маҳалла оқсоқоллари тақдим этган рўйхат асосида белгиланган миқдордаги (ўртача икки тоннагача) қаттиқ ёқилғини юқорида келтирилган омборлардан сотиб олиши мумкин. Фақат хонадонда яшовчилар сони ва уйнинг газлаштирилмагани ҳақида тегишли маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома бўлса, кифоя.

Ҳа, ушбу тартиб фуқарога қулай, содда ва энг муҳими, адолатли тарзда йўлга қўйилган. Аммо савол туғилади: кўмирга эҳтиёжи бор киши уни бемалол харид қила оляптими? Ўша арзон нархдаги қаттиқ ёқилғининг сифати қандай?   

Машинада исинган кунлар

Жорий йил куз-қиш мавсуми учун кўмирнинг ўрнатилган ягона чакана нархи бир тоннаси учун 156 минг 600 сўм этиб белгиланган. Мамлакатимиз аҳолисига 589 минг тонна кўмир ва 260 минг тонна брикет маҳсулоти ажратилган. Демак, таҳлиллар одамларнинг ана шу миқдорга эҳтиёжи борлигини кўрсатди. Қиш яқинлашиши билан мазкур ҳажмдаги кўмир жойларга етказилган. Лекин масалани ўрганиш давомида бу борада қатор муаммолар борлиги ойдинлашди. 

Андижон аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан бири. Бу ерда қаттиқ ёқилғига эҳтиёж катта. Лекин вилоятнинг айрим туманлари аҳолиси билан гаплашганимизда, улар, ҳатто, кўмирга ҳар йили давлат томонидан муайян нарх ўрнатилиши, уни белгиланган қийматдан юқори нархда сотиш мумкин эмаслигини ҳам билмас экан.

Ўз-ўзидан савол туғилади: бунга сабаб нима? Назаримизда, бунинг жавоби оддий: улар йиллар давомида мазкур ёқилғини чайқовчилардан юқори нархда олиб келган. Пахтачи, Шаҳрихон ва Андижон туманларида одамлар билан гаплашганимизда аксарият кишилар кўмирни фақат бозордан сотиб олишини маълум қилди.

— Маҳаллага кўмир масаласида мурожаат этсам, навбатим келаси йилда келар экан, — дейди андижонлик фуқаролардан бири. — У пайтга келганда эса қаттиқ ёқилғига эҳтиёж қолмайди. Шунинг учун анча йиллардан бери мавсум пайтида ўзимизнинг маҳаллий бозорлардан олиб келиб ғамлайман. Бозордаги нархи ҳам талаб ва таклиф, об-ҳавога қараб ўзгариб туради. Килосини 1000 сўмгача харид қилган пайтлар ҳам бўлган.

— Совуқ кунларда уйни иситиш учун маиший техника жиҳозларидан фойдаланиш жуда кўп электр энергиясини «ейди», — дейди яна бир киши. — Шунга тежаш мақсадида очиғини айтсам, ташқари ҳовлига чиқиб, оиламиз билан машина салонида исинган пайтларимиз ҳам бўлган. Боз устига, бериладиган кўмир сифати ҳам у қадар яхши эмас. Яхшиси, бозорга чиқиб, сараланганини қимматроққа бўлса-да, сотиб олганим маъқул.

Бозорга кўмир қаердан келади?

Кўриниб турибдики, айримлар аҳолига мўлжалланган арзонлаштирилган кўмирдан кўра, бозордагини афзал билади. Нега? Бу савол ўз навбатида, иккинчи яна бир масалани келтириб чиқармоқда. Бозорга кўмир қаердан келтирилмоқда?

Бу саволга жавоб излаб ҳужжат титкилаймиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралда «Маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан тасдиқланган «Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низом»га асосан кўмир сотиш тартиби белгиланган. Унга кўра, кўмир бошқариладиган нархлар бўйича аҳолига 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланган ҳолда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотилади.

Яна ушбу ҳужжатнинг 40-бандига асосан, биржа савдоларида сотиб олинган кўмир қайта сотилмайди. Бу дегани, «Ўзбеккўмир»дан бошқариладиган нархлар бўйича ҳам, биржа орқали ҳам кўмир олиш мумкин, аммо ушбу кўмирни яна қайта бозорга чиқариб сотишга йўл қўйилмайди.

Ана, холос. Буёғи қанчадан тушди энди? Ахир, кўмир бозорларимизда тадбиркорлару олибсотарлар томонидан исталган нархда, эмин-эркин сотилмоқда-ку?! Нега уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди?

Ана шундай мазмундаги савол билан «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятига мурожаат этдик. Тўғриси, улардан келган жавоб ғалати ва нимани англатиши тушунарсиз. Мана, ўша саволга жавоб: «Ҳозирги пайтда кўмир конида кўмир қазиб чиқариш билан бирга, кон усти қатламини очиш ишлари жадал олиб борилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан автотранспорт соҳасини модернизация қилиш ва кўмирнинг устки қатламини очиш ишларига асосий эътибор қаратилган. Давлат геология қўмитаси томонидан жорий йилнинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган ишлар юзасидан берилган хулосага асосан, устки қатлам жуда эҳтиёткорлик билан очилмоқда, чунки очиқ усулда ёқилғи қазиб чиқариш жараёнида кўчки ва силжиш хавфи мавжуд...»

Бу саволимизга жавобми ёки мовий тоғлар ҳақидаги асар изоҳими — тўғриси билолмадик. Аслида «Ўзбеккўмир»дан бошқачароқ изоҳ кутгандик. Улар бозорларда сотиладиган кўмир республикамизда қазиб олинмагани, балки қўшни давлатлардан келтирилгани ҳақидаги жавобни берганда, саволимиз ўринсиз бўлиб чиқарди. Лекин бу ҳақда бир сўз ҳам келтирилмаган.

Ахир, ўйлаб кўрайлик, аҳолига мўлжалланган ўша 589 минг тонна кўмир, 260 минг тонна брикет маҳсулоти ўз эгасига бораётган бўлса, унда одамлар бозорда нима қилиб юрибди? Ҳарқалай, уларнинг ҳаммаси кўмирни фақат иссиқхона ёки бошқа шу каби эҳтиёжлар учун сотиб олмаётгандир?..

«Ўзбеккўмир»дан бозордаги кўмир савдоси хусусида сўраганимизда улар бунга аралашмаслигини айтди. Бу уларнинг хизмат вазифасига кирмаслигини маълум қилди. Мазкур жараёнга бу ташкилотнинг алоқаси йўқ бўлса, у ҳолда кўмир бозорини ким назорат қилади? Бунинг учун ким жавобгар?

Пулини тўласа, навбат йўқ  

Бу саволга яқинда, аниқроғи, жорий йил 18 ноябрда Kun.uz сайтида эълон қилинган «Маҳаллалар кўмир олиш учун сунъий навбатга дуч келишмоқда — Жомбойдаги тиқилинчдан ким манфаатдор?» сарлавҳали мақоладан қисман жавоб олиш мумкин. Унда «Жомбой кўмир омбори»да кўмир олишда сансалорлик ва сунъий юзага келтирилаётган тақчиллик ортидаги турли «ўйинлар»га дуч келаётган одамлар ҳақида гап боради. Айтилишича, айримлар маҳалладан навбатга қўйилиб, омборда бир неча кунлаб қолиб кетади. Маҳаллага ажратилган куни келиб кўмир ололмаса, ўша маҳалла кейинги марта навбатга қўйилгунга қадар кутишга мажбур.

Энг ёмони, бу ерда таниш-билишчилик жуда яхши йўлга қўйилган экан. Масалан, шу ердаги Жомбойнинг маҳаллий «ЗИЛ» юк автомашиналари 25-30 километр наридаги Тайлоққа 600 минг сўмга, 50-60 километр Ургутдаги қишлоқларга 700-750 минг сўмга боради. И-е, бунча пулга кўчада исталган катта «КамАз» машинаси Тошкентгача элтиб қўяди-ку?! Ҳолбуки, кўчадан Ургутгача 170-200 минг сўмга машина гаплашиб борса бўлади. Шундай йўл тутганлар бир томонда турнақатор бўлиб тизилиб тураркан. Иккинчи тарафда эса навбатсиз киришга уринаётганлар — Жомбойнинг маҳаллий автомашиналари. Уларга 700 минг сўм берилса бас — Ургутга кўмир навбатсиз олиб етказилади.

Шу аснода, навбатда турган битта машина кўмир олгунча, навбатсиз тўрттаси кириб чиқади. Ҳаммаси очиқ-ойдин. Ўзи машинани олиб келиб, кун бўйи навбатда турган кўмирни ололмайди. Эртаси куни эса навбат қайтадан тузилади. Туни билан навбатга туришга эса имкон йўқ. Омбор мудири йўл-патрул хизмати ходимларини чақириб, кечаси навбатда турган юк машиналарини қувиб юборади.

Мана, гап қаёқда. Бу ҳолатни қандай изоҳлаш мумкин? Кўмирни арзон нархларда олиш мақсадида келган фуқароларнинг чўнтагини очиқчасига шилиш эмасми бу?! Бундан ким манфаатдор?

Сараланган  қаттиқ ёқилғи

Навбатдаги муаммо бу — сифат. Афсуски, кўмир омборидаги қаттиқ ёқилғи сифати ҳар доим ҳам яхши эмас. Таҳририятимизга Тошкент вилоятидан қўнғироқ қилган муштарий ҳам шу ҳақда айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, кўмир жуда майда, уваланиб кетган.

Тўғри, 156 сўмдан бемалол харид қилиш мумкин. Ҳар бир қопга 35 килограммдан кетади. Бироқ агар харидор омбордаги йигитларнинг хизматидан фойдаланмоқчи бўлса, у ҳолда килоси 200-250 сўмга тўғри келади. Табиийки, кўпчилик шундай қилади.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Кўмирнинг сифати бўйича эътироз туғилганда мутасадди идора бундай ҳолларда ҳокимликка, прокуратура ҳузуридаги департаментга ва бошқа тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш мумкинлигини айтади. Аммо негадир мазкур жараёнга «Ўзбеккўмир»нинг ўзига ҳам деган жавобни олмаймиз. Ахир, етказиб берувчи шулар-ку!

Тўғри, кўмир истеъмолчига етиб боргунга қадар бир неча бор ортиб туширилади. Буни инкор этмаймиз. Бироқ нима учун бозордаги кўмирда пишириладиган таомлар бус-бутун қаттиқ ёқилғида тайёрланади-ю, хонадонларга унинг майда парчалари қолади? Ё уларнинг ҳам сараги саракка, пучаги пучакка ажратиб олинадими? Бизнингча, бу масалани ҳам тартибга солиш фурсати етди.               

* * *

Албатта, кўмир етказиб бериш ва унинг назорати Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилгач, иш мутлақо бошқача тарзда ташкил этилди. Кўмир вагонлаб келмоқда. Олдингидан фарқи анча сезиларли: кўмир эҳтиёжи бор аҳолига чиндан ҳам етиб боряпти, етказиб бериляпти. Лекин бу ҳали муаммо бутунлай бартараф этилди, дегани эмас. Кўмир масаласига иши тушган одам борки, бу ҳақда эшитган, кўрган.

Шу билан бирга, бугун тадбиркорликка кенг йўл очиб берилган. Биз бозорларга ўзининг бизнесини янада ривожлантириш ниятида четдан кўмир импорт қилаётган ишбилармонларни назарда тутмаяпмиз. Уларнинг фаолиятига ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ. Лекин ана шу бозорларда кўмир билан савдо қилаётганлар орасида ўзимизникини сотиб олиб, уни аҳолига тўрт-беш баробар қимматига пуллаётган олибсотарлар йўқ, деб айта оламизми?

Кўриниб турибдики, саволлар кўп. Улар тезкор чора-тадбирлар кўришни тақозо этади. Умид қиламизки, бу каби долзарб масалалар ўз ечимини топади. Чунки бу ёғи энди қиш…

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири 




Ўхшаш мақолалар

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

🕔12:21, 07.12.2017 ✔21

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

Батафсил
ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

🕔12:20, 07.12.2017 ✔26

Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Батафсил
МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

🕔12:19, 07.12.2017 ✔7

Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

    «БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

    Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

     Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

    ✔ 21    🕔 12:21, 07.12.2017
  • ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

    ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

    Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    ✔ 26    🕔 12:20, 07.12.2017
  • МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

    МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

    Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

    ✔ 7    🕔 12:19, 07.12.2017
  • ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

    ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

    Одамларни қаттиқ ёқилғини бозордан харид қилишга нима мажбур қилмоқда?

    Қиш ҳам кириб келди. Совуқ, изғиринли кунлар эшик қоқмоқда. Бундай пайтда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ҳар қачонгидан ошади. Бироқ ҳаммани бирдай зангори олов — табиий газ билан таъминлашнинг иложи йўқ. Шу боис у етиб бормаган ҳудудлар эҳтиёжини қоплаш учун энг оєилона ечим бу – кўмир ёқилғиси. Шукрки, ушбу табиий бойлик захираси юртимизда мўл ва у ҳар йили етарли даражада қазиб олинади.

    ✔ 84    🕔 12:58, 30.11.2017
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 93    🕔 12:44, 23.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар