Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

Турмуш ўртоғи билан оилавий ҳаётда ҳам, ишда ҳам елкадош бўлган аёллар унча кўп эмас. Айниқса, томошабин кўнглига йўл топиш каби мураккаб санъат соҳасида бундай ҳамнафаслик анча жиддий синовларда тобланиши аён.

Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

Ўзбек миллий кино ва театр санъатига ўз ҳиссасини қўшган ак­триса, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ана шундай матонат эгаларидан бири бўлса, ажабмас. У умр йўлдошиЎзбекистон халқ артисти Жамшид Зокиров билан бирга ўтказган кунлари, саҳнада бирга ижод қилган ролларини ҳамиша эҳтиром билан ёдга олади...

«Бермаганингиз учун раҳмат!»

— Яхши бир режиссёр спектакль саҳналаштирди. Унда роль ўйнашни жуда истагандим. Буни Жамшид акамга айтганимда, улар сенга бу ролни беришмайди, деди. Лекин мен гапларига қулоқ солмай тайёрландим. Бироқ режиссёр бу ролни менга бермади. Кейин эр-хотин иккимиз «Танҳо юлдузим» спектаклининг ғоясини ўйлаб топиб, бу ҳақда Нурулло Аббосхонга айтдик. Пьеса ёзилди, буни қарангки, унда иккаламиз бирга роль ижро қилдик. Премьерага менга роль бермаган ўша режиссёр ҳам келди. Унга раҳмат айтдим, чунки у ролни менга берганида бу спектакль яралмаган бўларди.

Биз ҳеч қачон менга бу ролни бермади деб, ғийбатлашиб ўтирмасдик. Аксинча, изланардик, ўйлардик, ҳаракат қилардик. Шу тариқа ижод туғиларди. Ҳозир эса, роль ҳам сўрашмайди. Қайтанга, берилган ролни чала ўйнаб, тўйга шошишади. Тўғри, қўшимча даромад ҳам керак, лекин санъат бундай суст ҳаракат билан ўсмайди. У тинимсиз изланиш ва меҳнат талаб қилади. 

— «Эргинамнинг орзуси» спектакли ҳам сизнинг ғоянгиз билан саҳналаштирилган экан-а?

— Спектаклнинг иккинчи номи «Тақдир эшиги». Шу спектаклда турмуш ўртоғим билан ўн уч йил бирга роль ўйнадик. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида театрга яхши пьесалар келмай қолди. Биз эса улар билан яна бирга роль ижро қилишни хоҳлардик. Кейин ўйлаб мана шу спектаклнинг ғоясини бердик. Спектакль ўзининг олдига катта глобал му­аммони қўймаган эди. Лекин жамиятимизда аёлларнинг оилам, болам, турмуш ўртоғим деб куйиб-ёниши, ўзига қарамасдан кун кечиришни кўрсатиб берган. Бир куни театрдан кейин ёнимизга бир киши келиб, «Раҳмат сизга, мен ҳам эркакман-да, ёш, кўркам аёлларга қарардим. Лекин шу спектаклни кўргандан кейин амин бўлдимки, ўзимнинг хотинимдан яхшиси йўқ экан», деган эди. Мана шунинг ўзи ҳам катта ютуқ бўлди биз учун. Биз ҳаётда эр-хотин бўлганимиз учун ҳам одамлар бу спектаклга янада ишонишарди.

— «Кузги мактублар» спектаклида Фарҳоднинг онасини ўйнагансиз. Айтинг-чи, шу спектакль ўз олдига қўйган мақсадини бажара оляптими?

— Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ҳам бу спектакль ўйналган. Номи «Кузнинг биринчи куни» эди. Унда Зикир Муҳаммаджонов, Холида Хўжаева, Икрома Болтаева каби забардаст актёрлар роль ижро этган. Бугунги кунда ўйналаётган «Кузги мактублар»ни режиссёр Асқар Холмўминов  саҳналаштирган. Йиллар ўтиб, мен Фарҳоднинг онасини ўйнадим. Асқар аввалги спектаклда Фарҳодни Жамшид Зокиров ўйнаганини билмасди. Унда роль ўйнашимга қайсидир маънода шу ҳам сабабчи бўлди. Спектакль режиссёри ёш, изланувчан. Асар муаллифи Ўлмас Умарбеков сиймосини ҳам пьесага киритди. Бу эса қайсидир маънода спектаклга янгилик бўлди. Бошқа томондан ёшларни пьеса билан биргаликда ёзувчи ҳаётига назар ташлашга ҳам ундайди.

Кино чақалоққа ўхшайди...

— Интервьюлари­нгиздан бирида кинони энди юришни бошлаган гўдакка қиёслаган экансиз. Бу ҳолат яна қанча давом этади, деб ўйлайсиз?

— Баъзилар бу соҳадан умуман кетди. Бу қайсидир маънода режиссёрларни саралади. Яхши кинолар ҳам бор, бироқ юқори даражада дейиш қийин. Бир хил доирадаги, қайнона-келин, бой-камбағал каби мавзулардан четлашишяпти. Киноларнинг бир хиллиги, бемаънилиги учун ҳам одамлар театрга қайтяпти. «Қара, театрдан шунча нарса ўрганиб кетяпмиз. Театрга тушиш керак экан!», деган гапни айтганларни ҳам эшитдик. Бугун залларимиз тўла. Бир ёмоннинг ҳам бир яхшиси бор, дегандек томошабинни кинога қайтариш учун киночилар яхши кино яратишга ҳаракат қиляпти.

— «Келгинди қайнона» фильмида ўйнаган ролингиз кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. У томошабинга нимани ўргатди, деб ўйлайсиз?

— Аёл бу — оҳанрабо. Оила у билан оила бўлади. Эркакка қолса тарқалиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Аёл оилани асраш учун керак бўлса психолог, дипломат бўлиши керак.

— Эркакнинг аёлга итоати назарда тутилгандир балки?

— Бу кинода итоаткорликни эмас, аёл психологиясини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим. Касбнинг нуқси, албатта, ҳар кимнинг ўзига уради. У аёл нега қаттиққўл, нега эрини «шўпр» дейди? Сабаби — у ўрганиб қолган. У қози — судья. Қанча инсонларнинг ҳаёти устидан ҳукм ўқиган, жазолаган ва фарзандининг ҳам ҳаётини ҳал қила оламан, деб ўйлайди. Унинг ҳам ўз ҳақиқати бўлади.

Бизга ёмонни ўйнаганда унинг яхши томонини қидир, деб ўргатишган. Мен у аёлни оқладим, у айбдор эмас. Унинг қарорига ҳамма бўйсунади ва турмуш ўртоғи ҳам буни тушунади. Бу ҳазил тариқасида кўрсатиб берилган, лекин у охирида ўз айбини тушуниб етади ва оиласи учун ўзини ўзгартиради. Бу кино аёлни оилапарвар бўлишга, керакли пайтда, тўғри қарор қабул қилишга ўргатади. 

Санъатни унутган «санъаткор»лар

— Назаримда, айрим «санъаткор»лар саҳнага фақат ташқи кўринишини кўз-кўз қилиш учунгина чиқаётганга ўхшайди. Сизга ҳам шундай туйиладими?

— Ундайларнинг ҳозир энг кўп эътибор қаратадиган нарсаси шу бўлиб қолган. Энг қимматбаҳо либос, қиммат макияж... Буларга эътиборини қаратиб, асл санъат нима эканини унутиб қўйган улар. Ҳақиқий истеъдод эгаси оддий либосда, пардозсиз саҳнага чиқади ва ҳаммани лол қолдиради. Мана бу — санъат. Бошқалар эса, овозига маҳлиё қилиш ўрнига ташқи кўринишига маҳлиё қилиш билан овора.

Кимгадир фақат гапиришнинг фойдаси йўқ. Унинг ўзи англаши керак. Тўғри гапни тўғрилигича қабул қиладиган инсонгагина гапириш керак, қабул қилмайдиган бўлса, гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Бир донишманддан, умрини нимага сарф қилганини сўрашган экан, шунда у ярмини хато қилишга, қолган ярмини қилган хатоларини тузатишга сарфлаганини айтган экан. Хато қилиб, уни англаш бу — яхши, лекин уни англамаслик фожиа.

— Турмуш ўртоғингиз билан қирқ йил бирга, бахтли яшаган экансиз. Сизнингча, оилада қандай вазиятда аёл ўзини идора қила билиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб ўйлайсиз?

— Ҳар қандай вазиятда. Аёл киши турмуш қурганидан кейин, турмуш ўртоғининг феълини билади, нима қилади уни ҳадеб кавлаштириб? Камчиликлар ўзида ҳам бор. Уларга кўникиш керак. Шунда у ҳам сизнинг камчиликларингизга кўз юмади. Сизни тушунмаса, сиз уни тушунинг, сизга қаттиқ гапирса, сиз яхши гапиринг. Кейин у ҳам тушуна бошлайди. «Мен сендан зўрман», деб яшаш ҳаёт бўлмайди. Жуда кўп нарса аёлнинг қўлида. Аёлларимиз ҳозир шуни унутиб қўйган. Сабр қилса, албатта, тушуниб етади. Кетса ҳам, қайтиб келади. Фарзандлар тарбиясида ҳам бу ўз аксини топади. Хотин «Отанг нима топибди? Мана, мен пул топиб келяпман», деса, у оила аллақачон тамом бўлибди. Нега аёллар пул топса, ўзини йўқотиб қўяди? Топса, оиласи, ўзи, фарзандлари учун. Оилада икки инсон баравар пул топмайди, иккаласига бир хил бермайди. Пул топсам, ҳамма нарса топаман, деб ўйлайди одам. Пул керак, аммо у бахт дегани эмас.

 

Озода ВАЛИЕВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

🕔12:11, 07.12.2017 ✔37

Турмуш ўртоғи билан оилавий ҳаётда ҳам, ишда ҳам елкадош бўлган аёллар унча кўп эмас. Айниқса, томошабин кўнглига йўл топиш каби мураккаб санъат соҳасида бундай ҳамнафаслик анча жиддий синовларда тобланиши аён.

Батафсил
ИСТЕЪДОД «КАЛИТ»ЛАРИ ОНАДАН ЎТАДИ

ИСТЕЪДОД «КАЛИТ»ЛАРИ ОНАДАН ЎТАДИ

🕔17:47, 02.11.2017 ✔528

Генимизни уйғотсак, нималарга эриша оламиз?

Ўзлигини англашни истаган инсон борки, генида яшаётган сирли иқтидор, салоҳиятни билгиси, юзага чиқаргиси келади, аслида кимнинг авлоди эканига қизиқади. Бугунги суҳбатдошимиз Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Геномика ва биоинформатика маркази директори, биология фанлари доктори, профессор ­Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ барча учун қизиқ ва сирли бўлган ана шу фан билан машғул кам сонли олимлардан бири.

Батафсил
«САНЪАТ БОҒИДА ЎЗ ГУЛИМ БОР!»

«САНЪАТ БОҒИДА ЎЗ ГУЛИМ БОР!»

🕔14:54, 19.10.2017 ✔166

Бугунги саҳифамиз меҳмони нафақат ўзига хос роллари, балки дубляждаги такрорланмас овози билан элга манзур инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Маҳмуд ИСМОИЛОВ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

    Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

    Турмуш ўртоғи билан оилавий ҳаётда ҳам, ишда ҳам елкадош бўлган аёллар унча кўп эмас. Айниқса, томошабин кўнглига йўл топиш каби мураккаб санъат соҳасида бундай ҳамнафаслик анча жиддий синовларда тобланиши аён.

    ✔ 37    🕔 12:11, 07.12.2017
  • ИСТЕЪДОД «КАЛИТ»ЛАРИ ОНАДАН ЎТАДИ

    ИСТЕЪДОД «КАЛИТ»ЛАРИ ОНАДАН ЎТАДИ

    Генимизни уйғотсак, нималарга эриша оламиз?

    Ўзлигини англашни истаган инсон борки, генида яшаётган сирли иқтидор, салоҳиятни билгиси, юзага чиқаргиси келади, аслида кимнинг авлоди эканига қизиқади. Бугунги суҳбатдошимиз Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Геномика ва биоинформатика маркази директори, биология фанлари доктори, профессор ­Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ барча учун қизиқ ва сирли бўлган ана шу фан билан машғул кам сонли олимлардан бири.

    ✔ 528    🕔 17:47, 02.11.2017
  • «САНЪАТ БОҒИДА ЎЗ ГУЛИМ БОР!»

    «САНЪАТ БОҒИДА ЎЗ ГУЛИМ БОР!»

    Бугунги саҳифамиз меҳмони нафақат ўзига хос роллари, балки дубляждаги такрорланмас овози билан элга манзур инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Маҳмуд ИСМОИЛОВ.

    ✔ 166    🕔 14:54, 19.10.2017
  • МИНОРАДАН УЛОҚТИРИЛГАН БАХШИ

    МИНОРАДАН УЛОҚТИРИЛГАН БАХШИ

    Санъаткорэлнинг одами. Унинг ижодига холис баҳо берувчи ҳам шу халқ, шу тингловчи. Инсонлар қалбига йўл топиб, маънавий завқ улаша олган санъаткоргина чин маънода халқ артисти унвонига муносибдир. «Авазхон» фольклор-этнографик халқ ансамбли асосчиси, қирқ йилдан буён самарали ижод қилиб келаётган санъаткор, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар НОРМАТОВ билан суҳбатимиз шу ҳақдаэлнинг эътибори ва ишончи хусусида бўлди.

    ✔ 400    🕔 13:40, 14.09.2017
  • Меҳриддин РАҲМАТОВ: «УЛАР КИНОДА ЎЙНАСА, МЕН САМОЛЁТ ҲАЙДАЙМАН»

    Меҳриддин РАҲМАТОВ: «УЛАР КИНОДА ЎЙНАСА, МЕН САМОЛЁТ ҲАЙДАЙМАН»

    Жиддий қиёфа, жиддий роллар... Чиндан ҳам у бири-бирига ўхшамаган жиддий роллари билан мухлислар қалбига кириб борди, назаримизда. Мухлислар берган таъриф қанчалик тўғри ёки нотўғрилигига унинг ўзи — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин РАҲМАТОВ суҳбатимизда жавоб қайтарди.

    ✔ 453    🕔 14:41, 24.08.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар