Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

Халқ орасида «Китоб буофтоб» деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Яхши китоб инсонни зулмат қўйнидан ёруғ машъала бўлиб нурли истиқболлар сари етаклайди.

ЗИЁФАТГА КЕТГАН ВАҚТ УВОЛИ

Биз жуда кўп вазиятларда ёшларимиз ёки фарзандларимизнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, ахлоққа зид бўлган турли-туман кийинишлари ва катталарга салбий муносабатларидан кўнглимиз тўлмаганидан шикоят қиламиз. Бу долзарб мавзу оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда.

Фарзандларимиз тарбияси мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигида олиб борилар экан, ўз оиламизда фарзандларимизнинг китоб ўқишга бўлган муносабати қандай?

Аввало, ўзимиз охирги ўқиган китобимизни эслай оламизми? Улардан қандай китоб ўқиганини сўрашдан олдин ўзимиз фарзандларимизга ўрнак бўлмоғимиз керак. Китоб дўконларидан фарзандларимиз учун китоб харид қилишимиз ёки уларнинг ўзлари бадиий ва бошқа мазмундаги китобларни олиб ўқишларига ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлса керак.

Китоб ўқиган ёшларимизнинг маънавияти, дунёқараши кенг бўлади ва турли салбий иллатлар, интернетдаги онгни заҳарловчи бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмайди. Машҳур инсонлар ёшлигида оиласига адиб ва шоирлар ташриф буюришиб, мушоиралар ва китобхонлик кечалари уюштириши уларнинг келажакда камол топишига ижобий таъсир қилганини, таассуротларини қувончу завқ-шавқ билан эсга олиб ўтишган. Шоир Ҳамид Олимжон ҳам болалигида онасининг эртаклар сўйлаб берганини ёзган, асарларида баён қилиб ўтган.

Оила даврасида барчамиз ўз фарзандларимизнинг тақдири учун масъул эканмиз, энг аввало, уларни китоб ўқишга ўргатишимиз ва бунинг учун керакли шароитни яратиб беришимиз жуда муҳимдир. Турли гап-гаштак, зиёфат ва бошқа кўнгилочар тадбирларга вақт ажрата оламиз-ку, демак, фарзандларимизнинг китоб мутолаасини назорат қилиш учун ҳам етарлича имконият топиш мумкин.

Ёшларимиз кўпроқ вақтини кутубхоналарда ўтказишлари, у ерда турли адабиётлардан фойдаланиб, ўз устида мунтазам ишлашлари уларнинг илмий дунёқараши ва тафаккури янада юксалишига олиб келади. Илмни кўпроқ китобдан олиш муҳимлигини ўз оиламиз даврасида фарзандларимизга доимо уқтириб борсак, келажакда комил инсонлар бўлиб етишишларига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Абдулҳамид УСМОНОВ,

Андижон давлат университети қошидаги 3-академик лицей ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

НОСИР ФОЗИЛОВДАН ҚОЛГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСА

НОСИР ФОЗИЛОВДАН ҚОЛГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСА

🕔10:50, 09.02.2018 ✔31

Яқинда орамизда хушчақчақ юрган, муборак тўқсон ёшга кириб вафот этган устоз ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Носир Фозиловни эслаганимда бир ҳақиқатга амин бўламан: мард, валломат инсонлар ҳар куни туғилавермас, танти, кўнгли очиқ одамлар ҳадеб учрайвермас экан

Батафсил
АЛОМАТЛАР ҚИСМАТДАН СЎЗЛАЙДИ

АЛОМАТЛАР ҚИСМАТДАН СЎЗЛАЙДИ

🕔10:49, 09.02.2018 ✔41

«Қизим, ҳаёт сен ўйлаганчалик осон эмас. Орзу қилиш, катта ниятлар билан яшаш яхши албатта, аммо сенинг тушкунликка тушиб қолишингни истамайман.

Батафсил
ЭНГ КЎП СОТИЛАЁТГАН КИТОБ

ЭНГ КЎП СОТИЛАЁТГАН КИТОБ

🕔14:35, 01.02.2018 ✔63

бу энг яхши китоб деганими?

«Нима ўқиётганига қараб инсоннинг ким экани ҳақида баъзи бир хулосаларни чиқариш мумкин», деган гапни эшитганман. Шунинг учун бўлса керак, баъзан кўчадами, уловдами кимдир китоб ўқиб кетаётганини кўрсам, дарров унинг қандай китоб ўқиётгани билан қизиқаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • НОСИР ФОЗИЛОВДАН ҚОЛГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСА

    НОСИР ФОЗИЛОВДАН ҚОЛГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСА

    Яқинда орамизда хушчақчақ юрган, муборак тўқсон ёшга кириб вафот этган устоз ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Носир Фозиловни эслаганимда бир ҳақиқатга амин бўламан: мард, валломат инсонлар ҳар куни туғилавермас, танти, кўнгли очиқ одамлар ҳадеб учрайвермас экан

    ✔ 31    🕔 10:50, 09.02.2018
  • АЛОМАТЛАР ҚИСМАТДАН СЎЗЛАЙДИ

    АЛОМАТЛАР ҚИСМАТДАН СЎЗЛАЙДИ

    «Қизим, ҳаёт сен ўйлаганчалик осон эмас. Орзу қилиш, катта ниятлар билан яшаш яхши албатта, аммо сенинг тушкунликка тушиб қолишингни истамайман.

    ✔ 41    🕔 10:49, 09.02.2018
  • ЭНГ КЎП СОТИЛАЁТГАН КИТОБ

    ЭНГ КЎП СОТИЛАЁТГАН КИТОБ

    бу энг яхши китоб деганими?

    «Нима ўқиётганига қараб инсоннинг ким экани ҳақида баъзи бир хулосаларни чиқариш мумкин», деган гапни эшитганман. Шунинг учун бўлса керак, баъзан кўчадами, уловдами кимдир китоб ўқиб кетаётганини кўрсам, дарров унинг қандай китоб ўқиётгани билан қизиқаман.

    ✔ 63    🕔 14:35, 01.02.2018
  • ЯШАШГА ЎРГАТГАН КИТОБ

    ЯШАШГА ЎРГАТГАН КИТОБ

    Ҳали ўқиш-ёзишни билмайдиган беш ёшлардаги гўдак эдим. Уйимиздаги китобларни титкилай туриб, бир суратга кўзим тушди. Унда елканлари шишган кема, кемада узоқларга тикилаётган бола тасвирланган эди. Негадир бу сурат менга жуда ёқиб қолди. Китобни қанча варақласам ҳам бошқа бунга ўхшаш сурат топмадим. Бу китобни жуда яхши кўриб қолдим. Уни яшириб қўйдим.

    ✔ 71    🕔 14:28, 01.02.2018
  • «ҚОҒОЗ ЭМАС, АСЛИ КИТОБЛАР...»

    «ҚОҒОЗ ЭМАС, АСЛИ КИТОБЛАР...»

    Китоб инсоният яратган шундай мўъжизаки, руҳиятга қанот, қалбга нур бағишлайди. Сеҳрли кучи шундаки, унда шонли ўтмиш, нурафшон бугун, ёрқин келажак бир нуқтада бирлашади. Аслида инсон ҳаётда ўзлигини англашга, дунёни билишга, оламни идрок этишга ҳамда ундан юпанч топишга ҳаракат қилади. Бу йўлда эса, албатта, китоб унга маёқ бўлади.

    ✔ 80    🕔 11:16, 26.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар