Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ҚОР ТАФТИДАГИ ИЛИҚЛИК

Ташқарида совуқ. Қиш изғирини табиатни тобора ҳолсизлантириб, қимирлаган жонни иссиқроқ жойга қочмоққа мажбурлайди.

ҚОР ТАФТИДАГИ ИЛИҚЛИК

Дарахтлар яланғоч... Замин бағри аёздан дир-дир титрайди. Кузнинг сўнгги умидлари бўлган олтин япроқлар ҳам оёқлар остида ҳаёт билан видолашади. Қучоғида ғир-ғир эсаётган шамолни эркалаётган табиат эса қандайдир маҳзун куй чалаётгандай...

Қорнинг соғинчи юракларни орзиқтириб юборади. Ва ниҳоят, узоқ кутилган қор парчалари заминни осмон унига кўмиб ташлади. Оппоқ қор ёғяпти... бирам майин, бирам беғубор, бирам юмшоқ... Унда оқ орзуларнинг сурати бор, унда оппоқ хотираларнинг акси зоҳир, унда ширин орзиқиш бис­ёр...

Эндигина замин бағрини қоплаган тиниқ қорнинг қадамларим остида топталишини истамай, астагина одимлайман. Назаримда, оёқларим тагида эзилаётган оппоқ парнинг инграётганини эшитгандай бўламан. У гўё «мени эҳтиёт қил» деяётгандай. Қўлларимга учиб тушган қор парчаларини оламан. Улар билан хаёлан суҳбатлашаман. У эса беқарор, кўнглимни жимгина тинглайди-да, аста эриб кетади кафтимда.

Ана, таниш йўлак. Ёғаётган қор мудроқ хотираларни уйғотиб юборади. Қалбнинг ҳеч кимсага очилмаган, фақат иккимизга аён асрорларигина ёғаётган қорга ҳамоҳанг исён кўтаради. Ўйноқлаб тушаётган қор парчаларига тенгма-тенг, эҳтиёткорона, унга озор бермасликка уриниб, қадам босаман. Аммо... уддалолмайман. Беихтиёр озор бераман унга. Қизиқ, бу ҳолат ҳам жуда таниш. Гоҳида ўзимизга қадрдон яқинларимизнинг кўнглини беихтиёр, истаб-истамай оғритиб қўямизу кейин бу дилхираликдан ўзимиз қийналамиз.

Ёғаётган қорга юзларимни босаман. У кўнгилнинг армон деган лаҳча чўғини эритиб юборадигандай, таскин топаман ундан. Атрофда бир-бирини қувалаб, қорбўрон ўйнаётган болакайларга ҳавас билан қарайман. Умрнинг ўтишини қаранг, кечагина улар каби бола эдик, бугун эса аллақачон ҳаёт ҳукмига бош эгган, мустақил ҳаётнинг паст-баландига кўниккан инсонлармиз. Энди болаликни фақатгина уларнинг нигоҳларидагина учратамиз. Қор қўйнида қий-чув қилиб ўйнаётган кичкинтойлар хаёлни олис болаликка олиб кетади.

Қишнинг изғиринини писанд этмаган кўнгиллар тафти хотиралар бағрига бизни мудом чорлайверади...

 

Зилола РАҲМОНОВА




Ўхшаш мақолалар

Ёзувчига айланган қашшоқ болакай

Ёзувчига айланган қашшоқ болакай

🕔13:59, 05.01.2018 ✔85

Чарльз ДИККЕНС

XIX аср бошларида Лондонда бир ёш йигит келажакда ёзувчи бўлиш иштиёқи билан ёниб яшарди. Тақдири ва атрофдаги барча нарсалар орзусига эришишда тўсиқ бўлиши уни ташвишга соларди.  Бунинг яна бир сабаби отаси қарзларини тўлай олмагани туфайли қамоққа маҳкум қилинган эди.

Батафсил
НАЖОТКОР

НАЖОТКОР

🕔11:02, 14.12.2017 ✔94

Фарзандсизлик ҳар иккисини ҳам қийнаб юборди. Аёл ўзини қанотсиз қушдай ҳис қилади. Эрини-ку, айтмаса ҳам бўлади. Ортингда қоладиган изинг, айтолмаганингни айтадиган сўзинг, сен оламдан ўтгач, чироғингни ёқадиганинг бўлмаса, яшашдан не маъно?

Батафсил
ҚОР ТАФТИДАГИ ИЛИҚЛИК

ҚОР ТАФТИДАГИ ИЛИҚЛИК

🕔11:01, 14.12.2017 ✔93

Ташқарида совуқ. Қиш изғирини табиатни тобора ҳолсизлантириб, қимирлаган жонни иссиқроқ жойга қочмоққа мажбурлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёзувчига айланган қашшоқ болакай

    Ёзувчига айланган қашшоқ болакай

    Чарльз ДИККЕНС

    XIX аср бошларида Лондонда бир ёш йигит келажакда ёзувчи бўлиш иштиёқи билан ёниб яшарди. Тақдири ва атрофдаги барча нарсалар орзусига эришишда тўсиқ бўлиши уни ташвишга соларди.  Бунинг яна бир сабаби отаси қарзларини тўлай олмагани туфайли қамоққа маҳкум қилинган эди.

    ✔ 85    🕔 13:59, 05.01.2018
  • НАЖОТКОР

    НАЖОТКОР

    Фарзандсизлик ҳар иккисини ҳам қийнаб юборди. Аёл ўзини қанотсиз қушдай ҳис қилади. Эрини-ку, айтмаса ҳам бўлади. Ортингда қоладиган изинг, айтолмаганингни айтадиган сўзинг, сен оламдан ўтгач, чироғингни ёқадиганинг бўлмаса, яшашдан не маъно?

    ✔ 94    🕔 11:02, 14.12.2017
  • ҚОР ТАФТИДАГИ ИЛИҚЛИК

    ҚОР ТАФТИДАГИ ИЛИҚЛИК

    Ташқарида совуқ. Қиш изғирини табиатни тобора ҳолсизлантириб, қимирлаган жонни иссиқроқ жойга қочмоққа мажбурлайди.

    ✔ 93    🕔 11:01, 14.12.2017
  • ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

    ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

    Қишлоғимизда ёши қирқ-қирқ бешлар атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

    ✔ 120    🕔 12:49, 30.11.2017
  • «ДУШМАН» ҚЎШНИ

    «ДУШМАН» ҚЎШНИ

    Рустам шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди. Кўчиб ўтишдан олдин уйни яхшилаб таъмирлашни кўнглига тугиб, уста бозорга тушди. Ёлланган усталар енг шимариб ишни бошлаб юборди.

    ✔ 100    🕔 12:48, 30.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар