Инсон ўзинг      Бош саҳифа

НАЖОТКОР

Фарзандсизлик ҳар иккисини ҳам қийнаб юборди. Аёл ўзини қанотсиз қушдай ҳис қилади. Эрини-ку, айтмаса ҳам бўлади. Ортингда қоладиган изинг, айтолмаганингни айтадиган сўзинг, сен оламдан ўтгач, чироғингни ёқадиганинг бўлмаса, яшашдан не маъно?

НАЖОТКОР

Аёл ҳовли ўртасида нима сабабдандир қолиб кетган сим­ёғоч устига ин қуриб, болаларига емиш тутаётган лайлакларга қараб кўнгли бўшаб кетди. Мижжаларидаги ёшни эри кўриб қолмаслиги учун секин енг учида артди. «Сабр таги олтин, Худойимнинг бизгаям атагани бордир», деди ўзини юпатиб. Бироқ ичидаги олов сўнай демас, иложсизлик ва умидсизлик тобора бўғзини куйдираётганди. У озорда кўнглига бироз таскин бериш мақсадида яна қўлига игна олди. Мана етти йилдирки, қўлидан игна-ип тушмайди. Қишлоқда гўдак йўқки, у тиккан бежирим тўшакчаларда ётмаган, у пахтасига меҳрини қўшиб солган бешиксозларда ором олмаган бўлса? Иложи йўқ дард экан-да бу фарзандсизлик. Ҳар негаки қудрати етган, осмонда пўлат қушларни учириб, томи булутни ўпадиган биноларни қуриб, бутун дунёни уйингда кўрсанг бўладиган ойнаи жаҳонномани яратиб қўйган инсон боланинг ҳатто тирноғини ҳам ясаб ололмаса? Фарзанднинг мўъжизалиги ҳам шунда эмасми?  

Етти йилдирки, кутавериб дили эзилди, кўнгли бузилди. Энди бўлди, эримнинг ҳам олдини боғламай кетай деса, Мухтор-да уни қўйиб юбормади. Нима бўлса-бўлди, лекин менинг кечадиган хотиним йўқ, деди. Бугун Нодир новвойникида чойхона. Эри  шунга кетган. У уйда бўлса ҳам ёлғизлик бироз чекинади. Гангир-гунгур гаплашиб ўтиришади.

Дарвозанинг тақиллаши унинг хаёлини бўлиб юборди. Қўшниси Сора боласини кўтариб чиқибди. Манзура дарров болани унинг қўлидан олди. Гўдак ҳидидан сармаст бўлди. Юраги гўёки сел бўлиб оқди. Орзулари қанот қоққан қушдек осмонларга ўрлади. Шу болани ўзиники хаёл қилиб юраги орзиқди, дили алланечук энтикди. Нималардир деб бидирлаётган Соранинг гаплари қулоғига кирмади. Гўдак йиғисига интиқ қулоқлари уни эшитгиси келмади. Қани эди, шу бола уники бўлиб қолса? Мўъжиза юз берса-ю, уники бўлса-қолса!

— Гапимни эшитмадингизми? — деди Сора ўпкалагандек. — Болалар жонимдан тўйдирди. Тўрттасини боқиш осон бўптими? Бунинг устига яна бўйимда бўлиб қолибди. Эрим керакмас деяпти.

Манзуранинг ҳайрат тўла нигоҳи Сорага қадалди. Бутун вужудида нафрат аралаш бир туйғуни туйгандек бўлди.

— Ношукр бўлманг. Бола берган Тангрим ризқини ҳам беради. Ўнта бўлса, ўрни бошқа. Бола боқолмайдиган замон бўлмаса, — деди у кескин оҳангда. 

— Сизга гапириш осон. Бир коса овқат билан қорнингиз тўяди. Бештасини қандай қилиб боқамиз, Манзура опа?

Манзуранинг дили хира тортди. Кўксидаги маддалаб ётган яра яна азоб бера бошлади. Буям юзимга солди-я. Муҳтожга бермасдан, ношукрга берган Оллоҳимдан айланай, деди пичирлаб. Сора яна нималар деди, қолганини эшитмади. Дўмбоқ, дум-думалоқ, мусичаникидек ҳуркак кўзлари кулиб турган болакайни эркалатиб ўтираверди. 

Шу куни Мухтор кеч келди. Кеч келганига яраша маст ҳам эди. Дарвозадан кира солиб уввос тортиб йиғлади. Эркак кишининг  йиғлагани бойқуш сайрагандек хунук туюларкан.  Эшитсанг, тўқсон тўққиз томирингу бутун руҳинг эзиларкан. Манзура гаштакда гап яна Мухторнинг фарзандсизлигига бориб тақалганини сезди. Сезди-ю, юраги безовта типирлади.

Мухтор анчагача ухламади. Унинг «Йўлларига интизор қилган болам-ов, соғинчлари безор қилган болам-ов» деган аламли ноласи анчагача тинмади.  Манзура хотираларга берилди. Ёшлигида қандай овози бор эди-я? У куйлаганда булбулу саъвалар сайрашдан тўхтарди. Манзурани ҳам шу овоз ўзига боғлади-қўйди. Йигит ҳам уни деди. Бошқага қиё боқмади.  

Аёл эрининг терлаб чаккаларига ёпишган, эрта оқ оралаган сочларига қараб, янаям дардман бўлди. Раҳми келди. Менга уйланиб нима кўрди шўрлик? Битта боланиям эплаб туғиб беролмадим. Умрини азобда қолдирдим, дея ўйлади. Беаёв армоннинг тузоғига ташладим. Бўлмаса, бормаган жойлари қолмади. Одамларнинг «туғмас» дея пичирлашларига-ку эътибор бермай қўйганига анча бўлган. Бироқ эрига раҳми келади.

Янги кун туғилиб, тонг оқара бошлади. Аёл кеча тугиб қўйган тугунини олди-ю, қадрдон ҳовлига бир қур назар солди. Кетгиси келмади. Назарида ҳовлидаги дарахтлару гул-гиёҳлар ҳам «кетма» деб ялинаётгандек туюлди. Лекин наилож. У дарвоза томон юрди. Бемажол, беҳол қўллари билан дарвозани очди-ю, нима қилишини билмай қотиб қолди. Шундоққина эшик олдидаги супачада оппоқ йўргакда миттигина фаришта ётар, унинг бир текис нафас олиб ухлашидан бутун дунё сукунатга чўмгандек эди.  Манзура атрофга аланглади. Бироқ ҳеч ким кўринмади. У болани қўлига олди. Ҳеч кимга қарамай, тўғри уйга кирди. Нарсаларнинг бетартиб сочилганига қараб ҳайрон бўлиб турган эри Манзуранинг қўлидаги гўдакни кўриб янаям ҳайратда қолди.

— Кимдир эшик тагига ташлаб кетибди. Олиб киравердим. Худонинг марҳамати-да, — деди Манзура ердан кўзини олмай.

— Кимники экан? Сўраб-суриштирдингми?

— Ҳеч ким кўринмади. Керак бўлса, сўраб келишар, — деди фарзандга интиқ, сувга ташнадек бола ҳидига ташна аёл гўдакни қаттиқ бағрига босар экан.

Мухтор секин болани қўлига олди.

— Нақадар беғубор, нақадар пок хилқат. Ё,  Оллоҳим, караминг бунча кенг бўлмаса? Наҳотки нолаларим ўзингга етган бўлса? — деди у кўзидаги ёшларни тиёлмай. Сўнг мурғакни тўйиб-тўйиб ҳидлади. Юзларини юзига босди. Чақалоқ Мухторнинг қилиғидан безовталанди-ю, лабчасини сал буриб йиғламоқчи бўлди, аммо уйқу устунлик қилди, шекилли, яна пишиллаб ором олишга тушди...

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Гурунг

Гурунг

🕔16:04, 29.11.2018 ✔41

Қален СИДИҚОВА

Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

Батафсил
Қалдирғочлар баҳорда келади

Қалдирғочлар баҳорда келади

🕔13:02, 16.11.2018 ✔73

Мақсуд ҚОРИЕВ

Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

Батафсил
Аччиқ келажак...

Аччиқ келажак...

🕔13:01, 16.11.2018 ✔83

Фозил ўзининг тўрт яшар ўғилчаси билан қариялар уйидан қайтиб келарди. Бутун хаёлини неча кунлардан бери банд қилиб юрган муаммонинг ечим топганига ўзида йўқ шод эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гурунг

    Гурунг

    Қален СИДИҚОВА

    Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

    ✔ 41    🕔 16:04, 29.11.2018
  • Қалдирғочлар баҳорда келади

    Қалдирғочлар баҳорда келади

    Мақсуд ҚОРИЕВ

    Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

    ✔ 73    🕔 13:02, 16.11.2018
  • Аччиқ келажак...

    Аччиқ келажак...

    Фозил ўзининг тўрт яшар ўғилчаси билан қариялар уйидан қайтиб келарди. Бутун хаёлини неча кунлардан бери банд қилиб юрган муаммонинг ечим топганига ўзида йўқ шод эди.

    ✔ 83    🕔 13:01, 16.11.2018
  • Душман қадри

    Душман қадри

    Максим ГОРЬКИЙ

    Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

    ✔ 103    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Муроса

    Муроса

    Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

    ✔ 107    🕔 18:50, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар