Ёшлар      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ  БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Гиёҳвандлик

Гиёҳвандлик сигаретнинг биринчи тортимидан бошланади. Ундан аста-секин ичкиликбозлик, ундан сўнг эса ахлоқий бузуқлик оқибатида наша чекишга ўтилади. Нашага кучли тобелик юзага келади. Аста-секин одам хуморини наша билан қондиролмай қолади. Оқибатда қўлига шприц олади, гиёҳванд моддани томирига уради.

Гиёҳвандлик таҳдиди четдан туриб, онгли равишда ўзига ёшларни тортишга ҳаракат қилмоқда. Чунки ёшлар қизиқувчан, ҳаёт неъматларини татиб кўришга интилувчан, аммо оқибатларини ўйлашга киришмаган бўлишади. 

Гиёҳвандликнинг шакллари:

1. Кашандалик. Дастлаб сигаретга ўргатиш ва унинг воситасида гиёҳванд модда чекишга кўниктириш.

2. Ичкиликбозлик. Дастлаб спиртли ичимликларга, кейин эса унинг воситасида гиёҳванд модданинг суюлтирилган кўринишига ўргатиш.

3. Таксикомания. Кашандалик ва ичкиликбозлик босқичидаги ўсмирларни суюлтирилган шаклдаги заҳарли (бензин, керосин, дихлофос, бўёқлар ва ҳ.к.) ва гиёҳванд моддаларни ҳидлаш воситасида сархуш бўлишга ўргатиш.

4. Наркомания. Гиёҳвандлик таҳдидининг энг хатарли кўриниши, махсус даволаш йўли билангина бартараф қилиниши мумкин бўлган иллат. Аммо бу одамдан жуда катта куч ва иродани талаб қилади.

Гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир ота-онанинг маънавий бурчи бўлиши лозим.

Гиёҳвандликни болангизга кимлар, нега ўргатишади?

Айрим жиноятчи шахслар олдиндан режа тузиб,  ўзига тўқ оилаларнинг пулларини шилиш учун уларнинг мафкуравий иммунитети паст бўлган болаларини нишонга олади. Аста-секин, алдов йўли билан уларни гиёҳвандлик комига торта бошлайди. Бунинг оқибатида:

1. Лоқайд ота-онанинг боласи гиёҳвандлар таъсир доирасига тушиб қолади. 

2. Оила бахтсиз бўлади.

3. Жамиятда жиноятчилик кўпаяди.

4. Миллатнинг генофонди бузилади.

5. Давлатнинг иқтисодий қудратига катта зарар етади.

Болангизни қандай аврашади?

 1. «Мана бу(наркотик модда)ни бир татиб кўр. Қўрқма. Ҳеч нарса бўлмайди. Ёқмаса, хоҳлаган вақтда ташлайсан», деб ишонтиришади.

2. Болангизни: «Агар мана буни бир татиб кўрсанг, шунақа маза қиласанки...»,  деб аврашади.

3. Аввало, болангизни ўз тузоғига илинтиргунча қасддан гиёҳвандликка ўргатиш учун турли ўйин-кулги, маишатли давраларга (ўзининг ҳисобидан) таклиф этади.

Оқибат: 

1. Гиёҳванд модда бола организмини заҳарлайди. Тана ва бош мия фаолиятини бузиб, қайта тикланмайдиган ўзгаришларни юзага келтиради.

2. Боланинг ақли заифлашади, хотираси саёзлашиб, билим ва маълумотлар қабул қилиш қобилияти пасаяди.

3. Боланинг ҳаётга қизиқиши сусаяди. Бирон касб эгаллаш лаёқати йўқолади.  

4. Руҳий-маънавий ва жисмоний жиҳатдан емирилади.

5. Иродасиз, ўзини бошқара олмай, наркотик сотувчиларга тобе бўлиб қолади.

6. Ахлоқ, меҳнатсеварлик, дахлдорлик ва ижтимоий фаолиятдан, одамгарчиликдан чиқиб қолади.

7. Бор будини сотиб, қашшоқ бўлган одамни ўғирлик, талончилик, босқинчилик каби жиноятларга бошлайди.

8. Гиёҳванд одамдан ақли заиф, майиб ва мажруҳ болалар туғилади.

Оилада гиёҳвандликка қарши маънавий-мафкуравий курашнинг турли шакл ва воситалари:

1. Гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳар бир оила аъзосини, қўшниларни огоҳлантириш.

2. Гиёҳвандликка қарши буклет, видео-роликларни кўриб, болаларга кўрсатиб, тушунтириб бориш.

3. Гиёҳвандларнинг пушаймонли сўзлари ёзилган видеофильмларни оила аъзолари билан бирга кўриш, муҳокама қилиш.

4. Ўсмирларни мактабдан ташқари таълим муассасалари, тўгарак, спорт клубларига кенг жалб қилиш.

5. Ҳар бир фарзанднинг бўш вақтини тўғри ташкил қилиш, токи ёшларимизнинг бўш вақти душманларнинг иш вақтига айланиб қолмасин.




Ўхшаш мақолалар

Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

Хорижда муаммога учраган ёшлар қаерга мурожаат қилади?

🕔10:44, 14.06.2018 ✔26

Қозон шаҳрида қўлга олинган ўзбек йигитларига кафолат хати берилди. Улар озод қилинадими?

Батафсил
Бу клиплардан ким манфаатдор?

Бу клиплардан ким манфаатдор?

🕔10:43, 14.06.2018 ✔18 Батафсил
Икки ой маҳорат дарси,  учинчи ойдан топшириқ жиддий

Икки ой маҳорат дарси, учинчи ойдан топшириқ жиддий

🕔14:39, 07.06.2018 ✔34

— Эшитишимча, ёш истеъдодларни топиш, уларнинг малакали киноижодкорлардан бепул таълим олиши ва илк ўз ижодий асарини ишлаб чиқишига имкон яратадиган «Art house» лойиҳаси бошланибди. Бундан мақсад нима?

Алишер ТЎРАХОНОВ,

Гулистон шаҳри

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар