Давр нафаси      Бош саҳифа

АДОЛАТ ВА  ИШОНЧ САМАРАСИ

халқни рози, давлатни янада буюк қилади

«Одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур».

АДОЛАТ ВА  ИШОНЧ САМАРАСИ

Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги бундай сўзлари халқимизнинг дил тубидаги истакларини яққол намойиш этди. Юксак минбардан айтилган фикрларни ҳар бир фуқаро таъсирланиб тинглади. Йиллар давомида миллионлаб инсонларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларнинг туб илдизи ва ечими рўй-рост айтилди.

Матбуот одамлар билан яшаяптими?

«Маърузада яна бир муҳим фикр — фуқароларнинг фикр, сўз ва эътиқод эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ривожланган демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти экани алоҳида таъкидланди, — дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Аҳмаджон ­МЕЛИБОЕВ ЎзАда эълон қилинган мақоласида. — Ўзимга ўзим савол бераман: матбуот бугун одамларнинг дарду ташвишлари билан яшамоқдами, эркин фикр, соғлом баҳс-мунозара майдонига, халқнинг энг яқин кўмакчиси ва ҳамдардига, демократия кўзгусига айландими, шунга ҳаракат қилмоқдами?

Таассуфки, бу саволларга бериладиган хаспўшловчи жавоблар, бошқаларни қўя турайлик, ўзимизни ҳам қониқтирмайди. Кейинги бир йил ичида халқимиздан келиб тушган бир ярим миллион мурожаатнинг кўпларида акс этган муаммолар жойларнинг ўзида, озроқ эътибор ва ҳафсала, виждон ва адолат билан ҳал қилса бўладиган ишлар экани маълум бўлди. Шикоятлар орасида йиллар давомида ечими топилмаётган, «бор отангга, бор онангга» қабилида иш тутилиб, жабрдийдалар сарсон бўлаётганлари ҳам оз эмас. Токи шундай экан, наҳотки, матбуот бу муаммолардан бутунлай бехабар, аҳволни эшитмаган, билмаган, кўрмаган бўлса? Сўнгги бир йил ичида Президентимизнинг чуқур таҳлилли маърузаларида жамият ҳаётидаги камчилик ва нуқсонлар, хусусан, порахўрлик, таъмагирлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, ўз манфаатини жамият манфаатидан устун қўйиш, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик каби ярамас иллатларга доир келтирилган факт ва рақамлар матбуотни мудроқлик уйқусидан уйғотмаётган бўлса?

Миллий тараққиётга юз тутишнинг муҳим шарти – эришилган ютуқларни холис баҳолаш, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни таҳлил қилиш, сабаб ва оқибатларини ўрганиш, ҳар бир ҳолатни ўз номи билан аташ, такрор хато қилмаслик йўлларини белгилашдан иборат. Шундай қилинсагина жамият ривожланади. Бу иш билан биринчи навбатда оммавий ахборот воситалари шуғулланишлари керак».

«Ҳақиқат бор экан-ку!»

— Президентимизнинг байрам тантанасидаги нутқини оилавий таъсирланиб тингладик, — дейди булунғурлик Искандар Холматов мухбиримиз билан суҳбатда. — Айниқса, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида суд-тергов фаолиятидаги ўзгаришлар,  суд ва тергов органларининг ҳақиқатни аниқлаш, қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилишдаги масъулиятини ошириш борасида куюниб, ҳаётдан мисоллар келтириб айтаётган сўзларини бутун борлиғимиз билан эшитар эканмиз, турмуш ўртоғим ҳаяжон билан пичирлади: «ҳақиқат бор экан-ку!»

Айниқса, Президентимизнинг «...Давлат органларига кадрларни танлашда эскидан сақланиб қолган, бир «тизим» мавжуд эди. У ҳам бўлса, яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ. Бундай номаъқул ёндашув туфайли кўплаб ёшларимиз, малакали мутахассисларимиз «беайб айбдор бўлиб» яқин қариндошларининг қилмишлари учун жабр тортиб келдилар», деган сўзларидан кейин унинг кўзларида ёш қалқиди.

90-йиллар бошида иқтисодий жиноят билан судландим. Вақт барча нарсага даво экан. Қийинчиликларни меҳнат билан енгдим. Ҳаётим яна изига тушди. Оилада тарбияга жиддий қарадим. Фарзандларим улғайиб, барчаси олий маълумотли бўлди. Аммо, менинг қора курсида ўтирганим уларнинг ишга киришида, хизмат фаолиятида, лавозими ошишида, тақдирланишида доимо тўсиқ бўлиб келаверди. 

Катта фарзандим ёшлигидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида ишлашни хоҳларди. У ҳужжат топширган идорадан рад жавобини олганда,  гарчи бунга менинг ўтмишим сабаб бўлганини очиқ айтмаса-да, буни унинг кўзларидан уқиб, қанча азоб чекдим.

Иш шу даражага етдики, кенжамнинг кўнгли ўксимаслиги учун институтни тугатса, фақат хусусий секторда ишлатаман, дея ўзимча режа ҳам қилиб қўйгандим. Ўтмишдаги тушуниб-тушунмай қилган биргина хатонинг ҳар куни, ҳар соатда болаларинг келажагига соя солиб туришдек оғир ва аламли аччиғи сабримни ҳам емирганди... Кадрлар масаласига бўлган мана шундай адолатсиз «тизим»га Президентимиз Шавкат Мирзиёев чек қўйди. Давлат раҳбарининг юқори минбардан туриб «Нима сабабдан бир жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун нега ука жавоб бериши керак?» деган саволни ўртага қўйганида юз, минг марталаб кўнглимда кечган гапларни айтганди.

Президентимизнинг шу биргина қарори қанчадан-қанча фуқароларнинг тақдирини ўзгартирди. Жигарлари олдида уларнинг эгик бошларини кўтарди. Яқинларининг ўтмиши учун айбсиз айбдор бўлиб келган неча ўн минглаб фуқароларнинг келажагига умид уйғотди, десам адашмайман.

Ҳа, ҳар бир ишда адолат билан иш кўрилиб, ҳақиқат қарор топса, миллионлаб одамлар ҳаёти ўз-ўзидан фаровон бўлиб бораверади. Давлатнинг Бош қомуси, барча қонунлари ва уларга амал қилишдаги адолат ҳамда халқнинг шу адолатга мустаҳкам ишончи, шубҳасиз, тараққиёт ва юксалиш демакдир.




Ўхшаш мақолалар

Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

🕔18:06, 06.12.2018 ✔26

«Хорижда қийин аҳволда қолган 71 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ҳамда меҳнат мигрантларининг қариндошлари томонидан кутиб олинди.

Батафсил
Бемор бола юзидаги қувонч

Бемор бола юзидаги қувонч

🕔18:06, 06.12.2018 ✔21

Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз.

Батафсил
Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

🕔17:37, 06.12.2018 ✔30

«Ўзбектелеком» АКнинг Сирдарё филиали жамоаси

«Ассалому алайкум «Оила даврасида» газетаси таҳририяти жамоаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

    Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

    «Хорижда қийин аҳволда қолган 71 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ҳамда меҳнат мигрантларининг қариндошлари томонидан кутиб олинди.

    ✔ 26    🕔 18:06, 06.12.2018
  • Бемор бола юзидаги қувонч

    Бемор бола юзидаги қувонч

    Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз.

    ✔ 21    🕔 18:06, 06.12.2018
  • Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

    Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

    «Ўзбектелеком» АКнинг Сирдарё филиали жамоаси

    «Ассалому алайкум «Оила даврасида» газетаси таҳририяти жамоаси.

    ✔ 30    🕔 17:37, 06.12.2018
  • У бизга нондай зарур

    У бизга нондай зарур

    Газета учун муқобил қоғоз яратиш вақти етмадимикан?

    ✔ 55    🕔 16:19, 29.11.2018
  • Сув учун тўлов янги тартибда

    Сув учун тўлов янги тартибда

    Мажбурий ижро бюроси ходимлари келиб, эндиликда ичимлик сув истеъмоли учун ҳам олдиндан 100 фоиз тўлов тўланиши шартлиги тўғрисида огоҳлантиришди. Бу тўғрими?

    Карим БОЗОРОВ, 

    Сергели тумани

    ✔ 45    🕔 16:19, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар