Спорт      Бош саҳифа

КЎҲНА ҚИТЪА ФУТБОЛИНИНГ КАТТА САҲНАСИ

Барселона — кўҳна қитъанинг мозий билан бугунги кунни бирлаштирган улкан шаҳарларидан бири. У ердаги диққатга сазовор иншоотлар, боғлар ва биноларни томоша қилиш ҳамда сўлим оромгоҳларда ҳордиқ чиқариш учун йил давомида сайёҳ ва меҳмонларнинг қадами узилмайди. Табиийки, Барселона шаҳри фақат шу жиҳатлари эвазига дунёга донг таратмаган. Испания қироллигига қарашли Каталониянинг бу кенти катта футбол номи билан бевосита боғлиқ.

КЎҲНА ҚИТЪА ФУТБОЛИНИНГ КАТТА САҲНАСИ

Сайёрамизни ўзининг мўъжизакор ўйинлари, оламшумул ғалабалари билан лол қолдиришдан чарчамаётган «Барселона»нинг «Камп Ноу» стадиони тилларда достон. У нафақат Испания ёки Пиреней ярим оролида, балки бутун Европада энг катта ўйингоҳ ҳисобланади. «Камп Ноу» стадиони тўғрисида гап кетганда, биринчи галда унинг ўзига хос меъморий бичими, ҳайбати ва ўриндиқларидаги ранглар ҳамда «Mes que un club» (Клубдан кўра, кўпроқ) жумласи эътиборни тортади. Каталон тилида «Янги майдон» (Camp Nou) маъносини англатувчи стадионнинг айнан мазкур жиҳатлари «Барселона» клуби билан кўпроқ боғлаб туради.

Спорт иншооти пойдеворига биринчи тош 1953 йилнинг март ойида қўйилган. Ўйингоҳ меъморий лойиҳасини президентнинг ўгай акаси — Франсеск Митханс чизган. Стадион 1957 йилнинг 24 сентябрида фойдаланишга топширилди. Унинг қуриб битказилиши учун 288 миллион песет (яъни, 1,73 миллион евро) сарф этилган. Бу кўрсаткич ўша дамлар учун фантастик қийматга эга эди.

Ўша вақтларда бу ўйингоҳ клуб асосчиси Ганс Гампер номи билан аталиши хусусида ҳам фикрлар бўлган, лекин оддийгина қилиб Estadio del Club de Futbol Barcelona(ФК Барселонанинг стадиони) тарзида номлаш кўпчиликка маъқул келган. Беш ярусли тоғдек стадионнинг қурилишини тўрт йил интиқ кутган томошабинлар эса бир-бирига уни яна ҳам соддалаштириб, «Янги майдон», яъни «Камп Ноу», деб аташди. Зум ўтмай, айнан шу ном оммалашиб, ҳатто расмий манбаларда Estadi del FC Barcelona ишлатилса-да, халқ ва мухлислар уни қадрдон «Камп Ноу» сифатида қабул қилди.

2001 йили — янги юз йиллик бўсағасида стадионнинг ягона номи тарзида барибир «Камп Ноу» тан олинди. Бу фақат шахсий маблағ ёки ютуқлар учун эмас, кўпроқ мухлислар учун фаолият юритаётган афсонавий «Барселона» клубининг ўз ихлосмандларига нисбатан чексиз ҳурмати ифодаси эди, албатта. 2007-2008 йилги мавсумда стадионнинг 50 йиллик юбилейи нишонланди ва ўшанда футболчилар шонли сана муносабати билан тикилган, стадион тасвири туширилган футбол кийимларида майдонга тушишди.  

Стадион биринчи марта 1981 йилда қайта таъмирланди. Сабаби, 1982 йилда жаҳон чемпионатига Испания мезбонлик қилган ва финалгача бўлган спектаклларнинг тенг ярми айнан «Камп Ноу»да саҳналаштирилган. Қайта таъмирлаш билан бирга, стадион трибунаси сиғими ҳам 120 минг тагача кўпайтирилганди.

Майдондаги иккинчи қайта қуриш ишлари 1998 йили олиб борилди. Чунки УЕФА президентининг янги қарорига кўра, Европа миқёсида ўтказиладиган матчларга мезбонлик қиладиган евростантартдаги стадионларда умумий эмас, балки алоҳида-алоҳида ўриндиқлар ўрнатилган бўлиши шарт. Қарор муносабати билан «Камп Ноу»даги ўриндиқлар сони 98 минг 934 тагача қисқарди. Футбол майдонининг ҳажми эса 105x68 метрга келтирилди. «Камп Ноу» — УЕФА томонидан кўҳна қитъанинг беш юлдузли стадионларидан бири, деб баҳолаган.

Стадион ҳудудининг марказида «Барселона» клуби раҳбарияти офиси ҳамда Каталониядаги энг гавжум музей жойлашган. «Камп Ноу» — мажмуанинг асосий қисми саналади. Шунингдек, у ерда клубнинг спорт мактаби ўқувчилари шуғулланадиган йигирма минг ўринли стадион — Мини эстади (испанча Mini estadi), клубнинг энг ёш тарбияланувчилари яшайдиган бино — Ла Масия (исп. La Masia) ҳамда Барселонанинг баскетбол, гандбол, хоккей ва мини футбол клублари машғулот ўтказадиган 8 минг ўринли Палау Блауграна (исп. Palau Blaugrana) иншооти жойлашган.

Майдон ҳудудидаги музейдан «Барселона» футбол ва баскетбол жамоаларининг қўлга киритган улкан совринлари, кубоклар, ҳужжатлар, видеофильмлар, фото ва бошқа қизиқарли материаллар ўрин олган. Шунингдек, музейни айланиш баҳонасида кийиниш хонаси ва шарҳловчи кабинасини ҳам томоша қилиш мумкин.

«Камп Ноу» жуда кўплаб муҳим учрашувлар «саҳна»си бўлган. 1992 йилги ёзги Олимпиадага Барселона шаҳри мезбонлик қилганди, ўшанда футбол матчлари, масалан, Испания ва Польша ўртасидаги финал баҳси (3:2) «Камп Ноу»да ўтказилган. Европа чемпионлар лигасининг 2 та финалини қабул қилган: «Милан» — «Стяуа» 4:0 (1989), «Манчестер Юнайтед» — «Бавария» 2:1 (1999).

Шу билан бирга, Испания кубоги баҳслари финаллари, Испания ва Каталония терма жамоаларининг бир қатор расмий ҳамда ўртоқлик учрашувлари, хайрия ўйинлари бўлиб ўтган. Жумладан, 1980 йилнинг 17 декабрида «Барселона» ҳамда жаҳон юлдузлари жамоаси ўртасида ташкил этилган ҳайрия учрашувига 120 минг нафар томошабин келган. Ундан тушган 35 миллион песет пул БМТнинг болалар фонди ҳисобига ўтказилган.

Зоҳиджон ХОЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

🕔16:18, 17.05.2018 ✔80

Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

Батафсил
СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

🕔14:49, 19.04.2018 ✔146

Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

Батафсил
ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

🕔17:17, 15.03.2018 ✔245

Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

    Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

    ✔ 80    🕔 16:18, 17.05.2018
  • СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

    ✔ 146    🕔 14:49, 19.04.2018
  • ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

    ✔ 245    🕔 17:17, 15.03.2018
  • Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Шахмат бўйича ўн олтинчи, ушбу ўйин тарихида эса учта йўналиш (классик, рапид ва блиц)да биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган норвегиялик 27 ёшли Магнус Карлсен мана, тўрт йилдирки, ақл муҳорабасида ўзига тенг келадиган рақиб йўқлигини исботлаб келмоқда.

    ✔ 320    🕔 17:46, 01.03.2018
  • ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН ОЛИМПИАДАГА БОРАМИЗ…МИ?

    ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН ОЛИМПИАДАГА БОРАМИЗ…МИ?

    2016 йилги Рио олимпиадасида спортчиларимиз қандай ютуқларга эришгани ҳамманинг ёдида бўлса керак. Айниқса, боксчиларимизнинг мисли кўрилмаган натижасидан дунё ҳамжамияти ҳам лол қолди.

    ✔ 307    🕔 10:43, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар