Халқ виждони      Бош саҳифа

ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ

Фарзанд дунёга келгач, унинг моддий таъминоти билан бирга, маънавий эҳтиёжларини ҳам қондириб бориш ота-онанинг биринчи галдаги вазифасидир. Қолаверса, бугун жамият барқарорлигини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини шакллантириш маҳалла олдига ҳам муҳим вазифаларни қўймоқда.

ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ

Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ керак. Бунинг учун ўзини жамиятимиз, ёшларимиз маънавияти, ғоявий-мафкуравий тарбияси учун масъул деб билган инсонлар доимо ҳуш­ёр ва фаол бўлишлари лозим.

Фарзандларимиз онгидаги оқ ва қора, яхшию ёмон ҳақидаги дастлабки маълумотлар, аввало, оиламиз, қўни-қўшни ва маҳалла-кўй таъсирида шаклланади. Бу эса жуда нозик ва эҳтиёткорлик талаб этадиган масала. Тарбия борасида қўйилган биргина хато қадам ҳам катта талафотларга сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, келажак авлодга ўрнак бўладиган, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам берадиган, бир сўз билан айтганда, маънавиятини оширадиган кишиларнинг ўзи, аввало, тўғри ёндашувни англаб етмоғи лозим. Шу мақсадда Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида «Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари» мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилди. Унда «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она», деган қарашнинг аҳамиятини ошириш, бу борада маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари ижро аппаратларининг ролини ошириш, фуқаролар йиғини кенгашлари ишини самарали ташкил этиш каби масалаларга алоҳида ­эътибор қаратилди.

Шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар (жиноятчилик, нотинч оилалар, оилавий ажримлар)ни содир этиш сабабларидан келиб чиқиб, уларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар аниқ белгилаб олинди.

Ҳар бир ишда синалган ва тажрибадан ўтган усулдан фойдаланишнинг самараси катта бўлади. Фарзанд тарбиясида ҳам аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган оила билан бирга, қўни-қўшни ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорлик олиб бориши ўз самарасини кўрсатган. Мозийга қайтиб иш кўриш, ўзликни англаш сари ташланган бу қадамлар ижобий натижаларга йўл очишига ишонамиз.

Шоҳруҳ АБДУРАСУЛОВ,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

🕔16:58, 18.10.2018 ✔127

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

Батафсил
Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

🕔16:57, 18.10.2018 ✔118

Ҳар бир луқмамиз қайси йўл билан топилаётгани биз учун жуда муҳим бўлмоғи зарур.

Батафсил
Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔297

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар