Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ИШТИЁҚ БЎЛСА, ИШ ЕНГИЛ КЎЧАДИ

Китоб ўқиш, ўқиганда ҳам уни тушуниб ўқишда ҳикмат катта. Китоб ўқишнинг инсон руҳияти ва саломатлигига фойдаси ҳақида улуғ аллома Абу Али ибн Синонинг ҳаётидан олинган ушбу лавҳа диққатга сазовор.

ИШТИЁҚ БЎЛСА, ИШ ЕНГИЛ КЎЧАДИ

Айтишларича, Бухоро амири Нуҳ ибн Мансурнинг саройида жуда бой кутубхона бўлган, аммо унга кириш учун ҳаммага ҳам рухсат этилмаган. Бир тасодиф туфайли Ибн Сино ўша кутубхонага кириш ва  китоблардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади…

Кунларнинг бирида амир касал бўлиб қолади. Сарой табиблари уни даволай олмайди. Шунда Бухоро табиблари орасида эндигина ном чиқариб келаётган Ибн Сино ҳақида гапиришади. Амир уни саройга чақиришларини буюради. Ибн Сино амирни  даволайди. Бундан хурсанд бўлган амир уни сарой табибларига бошлиқ этиб тайинлайди. Ибн Сино амирдан кутубхонадан фойдаланишга рухсат олади. Шундай қилиб, машҳур олим амир кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирги кунда китоб ўқиш учун барча шарт-шароит етарли, аммо айрим ёшларимиз китоб ўқиш учун вақти йўқлиги, фанлар бўйича тайёрлов курсларига бориш кераклигини важ қилиб, ҳеч қандай бадиий адабиёт ўқимаётгани  жуда афсусланарли ҳолдир.

Мен ҳам ўқитувчи сифатида ўқувчиларимга бот-бот китоб ўқишнинг афзалликлари, унинг инсон ҳаётидаги беминнат ёрдами хусусида уқтираман. Яқинда уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида она тили дарсимда 35 нафар ўқувчининг ҳар бирига кутубхонадан биттадан бадиий китоб олиб, мавзуга доир гаплар топиб ёзишларини топшириқ қилиб бердим. Қарасам, мен берган топшириқ қолиб ўқувчилар қўлларидаги асарларни ўқишга тушиб кетишди. Топшириқни бажаринг десам, ўқувчилар: «Устоз, мана бу асар қизиқ экан, топшириқни уйда бажариб келамиз, озроқ ўқийлик, илтимос», — дейишди. Аввалига топшириқни бажаришмагани учун бироз ранжидим, бироқ шу пайтгача китоб ўқишга вақтимиз йўқ, деяётган ўқувчиларнинг китобга бўлган меҳри озроқ бўлса-да уйғонганини кўриб дилим равшан тортди. Дарс якунида ҳар бир ўқувчи ўзига берилган бадиий асарни олиб, ўқиб келишини айтди. Мен ҳам бундан анча мамнун бўлиб дарсимни якунладим.

 

Меҳринисо БОБОМУРОДОВА,

Зарафшон шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Аскарга ноёб жўнатмалар

Аскарга ноёб жўнатмалар

🕔16:10, 29.11.2018 ✔34

Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаётга янгича нигоҳ

Ҳаётга янгича нигоҳ

🕔16:09, 29.11.2018 ✔35

Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

Батафсил
Ботинга сафар

Ботинга сафар

🕔17:32, 22.11.2018 ✔44

Жойс феномени

Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аскарга ноёб жўнатмалар

    Аскарга ноёб жўнатмалар

    Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

    ✔ 34    🕔 16:10, 29.11.2018
  • Ҳаётга янгича нигоҳ

    Ҳаётга янгича нигоҳ

    Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

    ✔ 35    🕔 16:09, 29.11.2018
  • Ботинга сафар

    Ботинга сафар

    Жойс феномени

    Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

    ✔ 44    🕔 17:32, 22.11.2018
  • Китоб ҳақида афсона

    Китоб ҳақида афсона

    Нақл қилишларича, қадим замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини тўплаб: «Дунёда энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нимадея савол берибди.

    ✔ 49    🕔 17:32, 22.11.2018
  • Анор муаллим:  «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

    Анор муаллим: «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

    Анор муаллим — Озарбайжон халқ ёзувчиси. Кўплаб давлатларда турли тилларда чоп этилган элликдан зиёд китоблар муаллифи.

    ✔ 61    🕔 13:21, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар