Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ВИЖДОН ТАВБАСИ

ёки машҳур ёзувчининг ҳаётий кечинмалари

« — Чўлпон дедингизми? Бунақалар исмниям топиб қўяди-я? Буники Мирзакалонми?

— Ҳа, Мирзаларнинг каттакони, дегани. Ўзи кичкинагина бўлса ҳам, даъвоси каттагинага ўхшайди...»

ВИЖДОН ТАВБАСИ

«Озод инсон ҳақида қўшиқ» асаридаги қамоқхона назоратчилари суҳбатидан олинган ушбу кичкинагина парча беихтиёр инсон қалбини ларзага солади.

Ҳа, чиндан ҳам унинг даъвоси катта эди. У озод инсон бўлишни, қалб истаклари топталмаслигини даъво қиларди. Чунки у Мирзакалон эди. Шунинг учун ҳам дарднинг каттасини кўтаришга мажбур эди...

«Фарғона тонг отгунча» романи ва бир қатор тўпламлари орқали халқимизнинг севимли ёзувчисига айланган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, моҳир таржимон, адиб Мирзакалон Исмоилийни яхши таниймиз, ардоқлаймиз. Аммо унинг ҳаётий кечинмаларини билишимиз, қалбини янада яқинроқ англашимиз учун ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб «Озод инсон ҳақида қўшиқ» китобини ўқишнинг ўзи кифоя, деб ўйлайман. Чунки Мирзакалон Исмоилий миллатимизнинг бошқа зиёлилари, ижодкорлари сингари ўзбекнинг бағрикенглиги, орияти, ғурурини акс эттиришга, унинг буюк халқ экани келажак авлод онггига етиб боришига хизмат қилган ёзувчи эди. У ҳам миллат руҳини уйғотишга ҳаракат қилган бошқа ижодкорлар сингари давр қурбонига айланган. Шахсга сиғиниш даврининг қатағонлари халқимизнинг кўплаб маърифатпарвар, ёрқин сиймолари қатори Мирзакалон Исмоилийни ҳам ўз домига тортди. У кучга тўлиб ижод қилиши керак бўлган йилларини қамоқхоналарнинг зах ертўлаларида ўтказди. Шундай бўлса ҳам бир он бўлсин ижоддан тўхтамади.

Мирзакалон Исмоилий маҳоратли ёзувчи эди. Бироқ аввало, унинг кимгадир ота, кимгадир ака, кимгадир умр йўлдош эканини унутмаслик керак. У мана шу бурчларини унутмаган ҳолда яшашга тиришди ва бунга эришди, десак, муболаға бўлмас. Чунки  у бурчларини адо этиш учун «Виждон тавбаси» баённомаларини ёзишга мажбур бўлган. Фақат мажбурият учунми? Йўқ. Бунга унинг оталик меҳри, акалик муҳаббати, ёрлик садоқати сабабчи бўлган. Бу йўлда у ўзига нима бўлсаям, фақат азизлари азоб чекмаслиги учун қўлидан келганини қилди. 

Адиб умрининг охирги дамларида заҳарланган ҳаёт лавҳаларини ўзи билмаган ҳолда кўз олдидан бирма-бир ўтказади. Унинг шуурида ўтмиш ва бугуни қоришиб кетади.

Ўлим билан олишаётган вужуднинг кўз ўнгида аллақачон ёруғ дунёни тарк этган қизалоғи гавдаланади.

— Дадажон, биз билан уйга кетасизми? — қулоқларига жаранглаб урилади бу сас.

У атрофга жовдирайди.

— Дадажон, уйга кетмаймизми?

Яна жовдирайди ва кўради. Ойзуҳраси жилмайиб турибди. У қизим деб ўйлаган Ойзуҳра, аслида Ойзуҳра эмас, бу — бир умр юрагига тош бўлиб ботган армоннинг акси, бу сас эса қизига кўрсатолмаган меҳрнинг аламли фарёди эди.

— Дадажон, уйга кетмаймизми?..

Йўқ, англамабди, гапираётган Ойзуҳраси эмас, Маликахони экан. Унинг овозида илинж ва ўтинч бор. Агар у терговчининг гапига кириб, унинг айтганларини ёзиб берса, унга талпиниб турган қизалоғини «халқ душманининг қизи», дея бармоғини ниқташмайди. Уларнинг айтганларини қилмаса, фарзандлари чирқирайди, бир умрга озор чекиб ўтади. Уларга умрбод халқ душманининг фарзанди, деган тамға босишади. Аммо устозлари, дўстларига хиёнат қилиб, уларга туҳмат қилса, ўзи қилмаган гуноҳларига иқрор бўлса, болаларини яна иснодга қўймайдими? У иккала ҳолатдаям болаларини кўз олдига келтиради. Нима қилса шу полапонлари чирқирамайди? У қамоқхонанинг зах ва қўланса ҳиди исканжасида қарама-қарши туйғулар гирдобида, зулмат чангалида қолганида назоратчининг дарчани қия очиб, синглиси пишириб келган паловини мақташи уни нечоғлик ғам-алам ўпқонига итариб ташлаганини ҳис қилишимиз мумкин. У ўзига аталган паловдан тотмай қолганигамас, тунлари ширин уйқусидан кечиб, дўппи тикиб пул йиққан, болаларининг ризқидан қийиб унга овқат илинган муштипар синглисини ўйлаб эзилади, кўнгли ўксийди. Мунис синглисининг оғирини енгил қилиш ўрнига унга мусибат етказаётганидан изтироб чекади.

Тун яримлаб қолганида қош-киприкларигача сап-сариқ терговчи уни чақириб: «Эртами-индинми хотининг ҳам қамалса, болаларинг қаерда сарғайишади?» деган саволни қўйганда, ичида нимадир чирт узилган адибни кўз олдингизга келтириб кўринг. Ҳа, терговчи унинг энг нозик тарафини топганди. Терговчининг қуроли шу, у шу қурол билан Мирзакалонни сохта кўрсатма беришга, туҳмат қилишга мажбурлайди. Мирзакалон бир тарафдан терговчининг сиқуви, бир тарафдан эса дўстларининг хиёнат кўчасига кирганидан сиқилади. Ўзи ҳам уларга ўхшаб қолишдан чўчийди. Устозларининг покиза номларига гард юқтиришдан ўзини олиб қочади. Аммо ўз яқинлари учун бутун умр гард юқтирмаган виждон амрига тескари юришга мажбур бўлади. Чунки у ота эди. Аммо шундай бўлса ҳам у чин инсонийлигини йўқотмади. Бутун маҳоратини қўллаб, баённомалар қатига ўз ҳақиқатини яшириб кетди.

«Озод инсон ҳақида қўшиқ» асари ўқувчилар оммаси учун севимли ёзувчимиз ҳақидаги энг яхши китоб бўлиб қолади.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

🕔14:00, 05.01.2018 ✔30

Бир пайтлар нашриётларда бирор янги китоб нашр этилишидан олдин бу ҳақда халққа эълон берилиб, ўша китобга эга бўлишни хоҳловчилар олдиндан обуна қилинган экан. Сабаби, китоблар адади унча катта бўлмаган. Ўшанда китоблар бор-йўғи юз минг нусха атрофида чоп этилган экан...

Батафсил
КЎЧМА  КУТУБХОНА

КЎЧМА  КУТУБХОНА

🕔13:59, 05.01.2018 ✔33

Дугоналаримнинг китобга бўлган қизиқишини кўриб, ҳар сафар пойтахтдан қайтганда улар учун китоб харид қилишга ошиқаман. Сабаби, марказдан анча узоқда яшайдиган ўртоқларим атрофда кутубхона йўқлигидан анча қийналишади. Керакли китобларнинг барчасини сотиб олиш учун эса кўп маблағ керак. Аммо яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган кўчма кутубхоналар бу муаммони анча енгиллаштирадиган бўлди.

Батафсил
ВИЖДОН ТАВБАСИ

ВИЖДОН ТАВБАСИ

🕔12:01, 21.12.2017 ✔56

ёки машҳур ёзувчининг ҳаётий кечинмалари

« — Чўлпон дедингизми? Бунақалар исмниям топиб қўяди-я? Буники Мирзакалонми?

— Ҳа, Мирзаларнинг каттакони, дегани. Ўзи кичкинагина бўлса ҳам, даъвоси каттагинага ўхшайди...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

    БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

    Бир пайтлар нашриётларда бирор янги китоб нашр этилишидан олдин бу ҳақда халққа эълон берилиб, ўша китобга эга бўлишни хоҳловчилар олдиндан обуна қилинган экан. Сабаби, китоблар адади унча катта бўлмаган. Ўшанда китоблар бор-йўғи юз минг нусха атрофида чоп этилган экан...

    ✔ 30    🕔 14:00, 05.01.2018
  • КЎЧМА  КУТУБХОНА

    КЎЧМА  КУТУБХОНА

    Дугоналаримнинг китобга бўлган қизиқишини кўриб, ҳар сафар пойтахтдан қайтганда улар учун китоб харид қилишга ошиқаман. Сабаби, марказдан анча узоқда яшайдиган ўртоқларим атрофда кутубхона йўқлигидан анча қийналишади. Керакли китобларнинг барчасини сотиб олиш учун эса кўп маблағ керак. Аммо яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган кўчма кутубхоналар бу муаммони анча енгиллаштирадиган бўлди.

    ✔ 33    🕔 13:59, 05.01.2018
  • ВИЖДОН ТАВБАСИ

    ВИЖДОН ТАВБАСИ

    ёки машҳур ёзувчининг ҳаётий кечинмалари

    « — Чўлпон дедингизми? Бунақалар исмниям топиб қўяди-я? Буники Мирзакалонми?

    — Ҳа, Мирзаларнинг каттакони, дегани. Ўзи кичкинагина бўлса ҳам, даъвоси каттагинага ўхшайди...»

    ✔ 56    🕔 12:01, 21.12.2017
  • ИШТИЁҚ БЎЛСА, ИШ ЕНГИЛ КЎЧАДИ

    ИШТИЁҚ БЎЛСА, ИШ ЕНГИЛ КЎЧАДИ

    Китоб ўқиш, ўқиганда ҳам уни тушуниб ўқишда ҳикмат катта. Китоб ўқишнинг инсон руҳияти ва саломатлигига фойдаси ҳақида улуғ аллома Абу Али ибн Синонинг ҳаётидан олинган ушбу лавҳа диққатга сазовор.

    ✔ 59    🕔 12:00, 21.12.2017
  • ҲАЁТДАГИ ЭНГ ЗЎР ОШНО

    ҲАЁТДАГИ ЭНГ ЗЎР ОШНО

    Кўпчилик излаётган китоблар — Чирчиқда

    Китоб билим уммонига кириш эшигидир. Яхши китобни ўқиб қаҳрамонларга қўшилиб қувонасиз, йиғлайсиз, улардан ўрнак оласиз, ҳаётни, инсонийликни ўрганасиз. Мутолаа шунинг учун ҳам ҳеч қачон эскирмайди...

    ✔ 89    🕔 11:07, 14.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар