Ёшлар      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Одам савдоси

Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунида «одам савдоси» тушунчаси «ёллаш», «ташиш», «топшириш», «қабул қилиш» қилмишлари маъносида берилган. 

Мақсади: жиноятчининг бошқа шахслар орқали пул ёки бошқа моддий бойликларга эга бўлиш.

Усуллари:

а) одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни жисмоний куч ишлатиш, руҳий таъсир кўрсатиш, алдаш, фирибгарлик қилиш йўли билан ўғирлаш;

б) ўғирланган ёхуд алданган одамларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш;

в) шахснинг моддий қийин аҳволга тушиб қолганидан фойдаланган ҳолда уни моддий манфаатдор қилиш йўли билан ўзига оғдириб олиш;

г) одам савдосига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш;

д) одам савдосини амалга ошириш учун фоҳишалардан фойдаланиш;

е) болалар ва аёллардан одам савдосида фойдаланиш учун уларнинг яқинларини (ота-онаси, ҳомий ёки васийлари, эри ёхуд хотини ёки бошқа яқин қариндошларини) пул эвазига оғдириб олиш;

ж) инсон органлари ёки тўқималарини ажратиб олиш;

з) инсонни эрксиз ёки қуллик ҳолатига туширадиган хатти-ҳаракатларни содир қилиш тушунилади.

Мазкур жиноятнинг яна бир хавфли жиҳати шундаки, ҳозирги даврда бутун дунёда одам савдоси билан шуғулланадиган уюшмалар ёки гуруҳларнинг жиноий фаолиятини амалга ошириш учун қулай йўллар мавжуд. Жиноий уюшма ва жиноий гуруҳлар ўз олдига алдаш йўли билан ёлланган, кейинчалик сотиб юборилган ва сотиб олинган инсонларни шаҳвоний хизматлар кўрсатишда, оғир ишлаб чиқаришларда, қишлоқ хўжалигида текинга ишлатишга мажбур қилишни мақсад қилиб қўяди. 

Ўзбекистон Республикасида одам савдоси жиноятидан жабр кўрганлар 2005 йилда 393 кишини, 2006 йилда 584 кишини, 2007 йилда кўрсаткич 1124 кишини ташкил этган. 2008 йилда эса бу кўрсаткич 2941 кишини, яъни бир йилда 100 фоиздан ошганлигини кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов тизимларида икки йил (2006-2007 йиллар) мобайнида Жиноят кодексининг 135-моддаси асосида, 543 та айбланувчига нисбатан 515 та жиноят ишлари тергов қилиниб, улар бўйича 1708 та шахс жабрланувчи сифатида қайд этилган.

«Оммавий маданият»

«Оммавий маданият» — поп-маданият — жамиятда аҳолининг кенг қатламлари орасида ёйилиб, устувор бўлган маданият. У ўз ичига маиший ҳаёт, қизиқишлар (спорт, поп-мусиқа), оммавий ахборот воситалари кабиларни олади. Оммавий маданият моҳиятига кўра аҳоли аксарият қисмининг ҳаётини ташкил этган воқеа-ҳодисалар, интилишлар ва эҳтиёжлар билан тўлиб тошган. Оммавий маданият кўпчилик эҳтиёжига мўлжалланган бўлиб, бу шакл ва мазмуннинг стандартлашгани, шунингдек, тижорат нуқтаи назаридан муваффақиятга қаратилганликни тақозо этади.   

«Оммавий маданият» ХIХ аср охири — ХХ аср бошида шаклланди. Оммавий ахборот ва коммуникация (радио, кино, телевидение, кўп нусхали газеталар, суратли журналлар, кейинчалик Интернет)нинг жадал ривожи бунга сабаб бўлди. Маънавий, маданий товарларни ишлаб чиқариш индустрияси пайдо бўлди. Бироқ аҳолининг функционал билимида — кўтарилиш, маънавиятида эса пасайиш кузатила бошлади. 

Ҳаёга қарши маданият

«Оммавий маданият» аёлнинг оналик бахтини, юксак инсоний туйғуларни мадҳ этмайди. Унинг журнал, «кўпик опералар», прайм-тайм телекўрсатувларида бемаъни ишқий саргузаштлар, ёш аёллар  мустақиллиги (ёлғизлиги) мадҳ этилади. Нима қилиш мумкин? 

Барча динлар, миллий маданиятлар ўсмир қизларга «Ўзингни бокира тут. Асра», деб келди. «Оммавий маданият» эса шахсий манфаатларнинг устуворлиги, ахлоқсизлик, худбинликни тарғиб этмоқда. Ёшларимизни ҳам йўлдан уришга уринмоқда. Беихтиёр ХV асрда яшаб, ижод этган нотиқ ва олим Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ҳаё ва андиша ҳақидаги фикрлари ёдга келади. Ана шунда  бу хислатлар қиз-аёлларни безайдиган нафис туйғулар эмас, балки муҳим мафкуравий, ижтимоий сиёсий, маданий омиллар экани аён бўлади. «Ҳаё ва андиша, — деб ёзади аллома, — дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон қолмайди, (у ҳолда) дунёда тартиб бузилади, кишилар бир бирларига бефарқ қарайдиган бўладилар» («Ахлоқи Муҳсиний»).




Ўхшаш мақолалар

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

🕔11:42, 20.09.2018 ✔18

Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

Батафсил
Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

🕔11:25, 13.09.2018 ✔58

Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

Батафсил
Яна имконият берилди

Яна имконият берилди

🕔11:24, 13.09.2018 ✔41

70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

    ✔ 18    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

    ✔ 58    🕔 11:25, 13.09.2018
  • Яна имконият берилди

    Яна имконият берилди

    70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

    ✔ 41    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Яхши ғоя — яхши натижа

    Яхши ғоя — яхши натижа

    Бугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.

    ✔ 30    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Қарс икки қўлдан

    Қарс икки қўлдан

    Иш сизни излаб келмайди, сиз ишни топинг ва меҳнат қилишдан қочманг.

    ✔ 105    🕔 12:07, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар