Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТЎППОНЧА — СОВҒА!

Кўз илғамас масаланинг катта кучи

Бир-биримизни байрам-тантаналар, бирон шодиёна ва муборак кунлар билан қутлаш одатимиз бор. Бундай пайтда албатта бирор бир арзигулик совға излаб қоламиз. Савдо расталарида совғанинг тури кўп. Уларни кўрган сари нима танлаш ҳақида хаёлингиз баттар чувалашаверади.

Атрофи ром қилинган суратлар ҳадя қилиш бир пайтлар жуда урфга кирган эди. Бугун, назаримда, бу туҳфа янада «такомиллашибди». Олдинлари кўрганда кишининг баҳри дилини очадиган, эстетик завқ ва маънавий озиқ берадиган фото, иллиюстрация ёки бирон рассомнинг ижодий иши акс этган тасвирларни кўп кўрганмиз. Энди эса сурат ўрнига буюм қўйиш урфга кирибди. Яна қанақа буюм денг? Пичоқ, ханжар, қилич каби совуқ қуроллар! Ҳатто бир гал шундай безатилган ром ичида тўппонча турганини кўриб, жуда ажабландим.

Тўғри, бундай эсдаликларнинг нархи баланд. Балки ўзига яраша ноёблиги ҳам бордир. Лекин уни қуруқ матоҳ сифатида деворга илиб қўйишдан нима фойда? Шу совуқ қурол ҳам кишига маънавий озиқ ё эстетик завқ бера олармикан? Шу оилада улғаяётган фарзандлар ҳар куни шундай нарсаларга кўзи тушса, тафаккури қайси томонга қараб шаклланиб боради?

Авваллари ота-боболаримиз уйнинг шифтини худди жавонга териб қўйилган китоблардай қилиб ишлашган. Бу ҳозир ҳам айрим тарихий обидаларимизда сақланиб қолган. Хонадондаги ҳар бир буюм шу оилада камол топаётган фарзандларнинг маънавияти бой, дунёқараши кенг, фикри тиниқ, ақли теран бўлишига хизмат қилиши зарур, деб ҳисоблашган. Тарихий иморатларимизга разм солсангиз, улар пештоқини инсоният учун энг зарур ҳикматлар, шеърий байтлар билан чиройли нақшинкор қилиб безашган. У ҳам безак, ҳам маънавий озиқ, ҳам эстетик шавқ воситаси бўлгани ҳеч кимга сир эмас.

Бугун эса...

Устига машҳур шоирларимизнинг тўрт йўлгина шеъри битилган оддий мактаб дафтарларини кўпчилик эсласа керак. Ҳаёт маъноси, умр ҳикмати, ёшликни ғанимат билиш каби мазмундаги ўша шеърлар ҳаммамизга ёд бўлиш билан бирга, қайсидир маънода ҳаётимиз учун ҳам дастуриламал эди. Бугун ўша тарихий анъаналаримизни давом эттирсак бўлмасмикан?

Деворга илинадиган катта-катта кўргазмалар ишлаб чиқарадиганлар нега энди Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Алишер Навоий, қўйингки, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов сингари эл суйган шоирларимизнинг тўрт мисра шеърини мазмунига мувофиқ чиройли ранг, тасвир билан яхши бир совға шаклида халққа тақдим этмайди? Нега улар уйимизнинг кўзга ташланадиган жойида кўрган кўзни қувонтирадиган бўлиб осилиб турмайди? Нега байрамларда бир-биримизни қутлаш учун кафтдайгина откритка қилиб, устига бирон ҳикматли сўзми ёки чиройли шеърми битиб қўймаймиз?

Сўзнинг кучи, қудрати бошқа воситаларникидан анча зиёд. Оиламизда яхши сўзга, ҳикматга ўрин берганимизни, сўзни қадрлаётганимизни болаларимиз кўриб, билиб, ҳис қилиб ўсса, катта бўлишганида маънавий тубан кимса бўлмаса керак. Қолаверса, бу йўл болани мутолаага ўргатишнинг яна бир ўзига хос усули ҳам бўлиши мумкин. Қалбида аждодлар меросига муҳаббат хонадонимиздан бошланса, ажаб эмас.         

Нозимжон ҚУДРАТУЛЛАЕВ,

Наманган шаҳри




Ўхшаш мақолалар

Оқибат

Оқибат

🕔17:46, 11.10.2018 ✔36

«Бошлиқ ҳозир сиз билан боғлана олмас экан, гапингиз бўлса ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин...»

Батафсил
«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

🕔17:46, 11.10.2018 ✔34

Шом вақти. Эндигина беш ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди.

Батафсил
Биздан нима қолади?

Биздан нима қолади?

🕔11:33, 04.10.2018 ✔58

Кўчага ўрнатилган жўмраклар ёхуд дуога олиб келинган сув қадри.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар