Оила хуржун      Бош саҳифа

ЧАРОҒОНОВГА МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ

«Нурафшон» электр тармоқлари бошлиғи ҳурматли Ёруғбек Чароғоновга!

ЧАРОҒОНОВГА МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ

Ушбу миннатдорлик хатини бозорда шам ва фонарь савдоси билан шуғулланувчи сотувчилардан деб билгайсиз. Сиздан бағоят миннатдормиз. Қозонимизнинг қайнашида бамисоли олов бўлиб хизмат қилмоқдасиз. Кечқурун хонадонлар жам бўлиб дастурхон атрофига ўтириб, энди овқатга қўл чўзганларида чироқни «лип» этиб ўчиришингиз бизни хурсанд қилади. Дарҳол биров шам ва гугуртга, яна бирлари фонарни излашга тушадилар.

Ҳурматли Чароғонов! Сизни бизга кўрсатаётган ғамхўрликларингиз туфайли қўлимизни қаёққа узатсак етадиган бўлди. Яқиндагина эди шалоғи чиққан «Жигули»да юрганимиз. Ҳозир «Lacetti», «Malibu» машиналари тагимизда гижинглаб турибди.

Биламиз, чироқни хоҳлаган пайтда ёқиб, хоҳлаган вақтда ўчира оласизлар. Аммо тўғриси, бизнинг бироз виждонимиз қийналяпти. Истеъмолчиларга ҳам озгина раҳм қилинг! Чироқни иложи бўлса, кечаси буткул ўчириб, фақат кундузи ёқинглар. Бундай деганимизнинг сабаби, кундуз куни фонарикларни зарядга қўйиб, тўлдириб оладилар.

Ҳурматли Ёруғбек Чароғонов! Фақат биз эмас, балки «газ сўргич» насос сотаётганлар ҳам сизни дуо қилиб турибди. Ахир, Сизнинг ҳимматингиз туфайли уларнинг ҳам қозонлари қайнаб турибди-да! Улар ҳам чироқни тез-тез ёқиб-ўчириб туришингизни илтимос қилмоқдалар. Ахир, «газ сўргич»лар куйиб, ёниб, ишдан чиқса, уларнинг ҳам ошиғи олчи-да!

Аслида истеъмолчиларга яхшилик ҳам қилаяпсизлар. Агар электр токи узилса, ҳисоблагич турган гапки, ишламайди. У ишламаса, пул тежалади. Демакки, сизлар ҳар бир оила пулини тежаб, иқтисодий қўллаб-қувватлаяпсизлар. Офарин, Сизларга! Тежалган шу пулларга қанча шам, фонарь сотиб олса бўлади, ахир.

Чироқни тез-тез ўчириб турилиши ўзларингиз учун ҳам фойдали. Ҳисоблагичлар доимо ишламай тургандан кейин назоратчиларни иши ҳам енгиллашади. Энди ҳар ойда эмас, тўрт-беш ойда бир марта ҳисоблагичларни кўздан кечириб турсалар, бас.

Ҳурматли Чароғонов! Биламиз, биз сизларни кўкларга кўтариб, қанча мақтасак, харидорлар шунча қарғайдилар. Аммо сизлар ҳечам хавотир олманг. Шу пайтгача кор қилмаган қарғиш, энди таъсир қилармиди?!

Миннатдорлик мактубини оққа кўчирувчи

Барди ЖУМАНИЁЗОВ

P.S.: Ушбу мактуб қайси туман электр тармоқларига йўлланганини билишга роса қизиқдик. Аммо айтишмади. «Ахир, бундай мактубни исталган туманга юборсангиз ҳам лоппа-лойиқ тушади-ку!» дейишди.

Фақат таҳририятимизга келган конверт устига «Хива туманидан» дейилганини кўриб, нимадир англагандек бўлдик.




Ўхшаш мақолалар

ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

🕔12:04, 11.01.2018 ✔39

Ўзимизнинг Зиёджон укамиз аввал амал, кейин машина курсисига ўтирди-ю, ранг-рўйи ўзгарди, юзига қон югурди.

Батафсил
ТАКЛИФНОМА

ТАКЛИФНОМА

🕔12:04, 11.01.2018 ✔44

Тунов куни бошлиғимиз ўғлига тўй қилди. Тўйдан икки кун бурун ҳамма ходимларни хонасига чақириб уқтирди:

Батафсил
«Кимни ёзай, дадаси?»

«Кимни ёзай, дадаси?»

🕔12:57, 05.01.2018 ✔57

Фарҳод МУСАЖОН

Хона. Безатилган дастурхон атрофида эр, хотин ва 12-13 ёшлар чамасидаги бола нонушта қилиб ўтиришибди. Кайфиятлари чоғ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

    ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

    Ўзимизнинг Зиёджон укамиз аввал амал, кейин машина курсисига ўтирди-ю, ранг-рўйи ўзгарди, юзига қон югурди.

    ✔ 39    🕔 12:04, 11.01.2018
  • ТАКЛИФНОМА

    ТАКЛИФНОМА

    Тунов куни бошлиғимиз ўғлига тўй қилди. Тўйдан икки кун бурун ҳамма ходимларни хонасига чақириб уқтирди:

    ✔ 44    🕔 12:04, 11.01.2018
  • «Кимни ёзай, дадаси?»

    «Кимни ёзай, дадаси?»

    Фарҳод МУСАЖОН

    Хона. Безатилган дастурхон атрофида эр, хотин ва 12-13 ёшлар чамасидаги бола нонушта қилиб ўтиришибди. Кайфиятлари чоғ.

    ✔ 57    🕔 12:57, 05.01.2018
  • ЧАРОҒОНОВГА МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ

    ЧАРОҒОНОВГА МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ

    «Нурафшон» электр тармоқлари бошлиғи ҳурматли Ёруғбек Чароғоновга!

    ✔ 79    🕔 14:13, 28.12.2017
  • АНОР ЁРИШДАН «ПОХОЛ-ОДАМ»ГАЧА...

    АНОР ЁРИШДАН «ПОХОЛ-ОДАМ»ГАЧА...

    Грецияда мезбон хонадонига Янги йилда тўкинлик ва барака тилаш мақсадида меҳмон ўзи билан анор кўтариб боради. Кейин уни бор кучи билан мезбон уйининг остонасига уради. Айтишларича, мева қанча кўп тариқдай сочилиб кетса, хонадонга шунча кўп барака келармиш.

    ​​​​​​​

    ✔ 55    🕔 14:12, 28.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар