Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

НОМИНИ ТИЛГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИ(ми?)

Оиланинг ёзилмаган қонунлари, ўзига хос нозик жиҳатларига бобою бувиларимиз қатъий риоя этишган. Масалан, эр-хотин бир-бирининг номини тилга олиб чақирмасди.

НОМИНИ ТИЛГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИ(ми?)

Бу қадимий анъана бугун қандай давом этяпти?

Мактабда раҳбар бўлиб ишлардим. Икки муаллим билан ўн йил бирга ўқиганмиз. Улардан бири ҳузуримга кириб:

— Эртага у кишининг таваллуд кунлари, — деди.

Юзимга табассум югурди.

— «У киши»нинг? Таваллуд кунлари?

Эри ҳам синфдошимиз — талашиб-тортишиб бир синфда ўқиганлар энди эр-хотин.

У  мийиғида кулиб қўйди:

— Нима қилай, у энди — эр, номини тилга олиш — ҳурматсизлик. Бошқа куни бир ёш ўқитувчи қўлида қоғоз билан кириб келди:

— Келинингизнинг касаллик варақаси.

У ҳам синфдошига уйланган. Номини айтмади, «келинингиз» деди...

Қишлоғимизда Мулла Сафар деган илмли мўйсафид бўларди. У билан бир жойдан томорқа олган бир танишим «Аёлининг исмини айтиб чақираркан», дея ундан кўнгли қолганини яширмади.

— «Бону!» деса, бутун маҳалла эшитади. Ўзи мулла. Ҳаммага насиҳат қилиб юради.

— Сиз аёлингизни нима деб чақирасиз? — сўрадим.

— «Онаси!» дейман. Ёки «Ҳой, хотин!»

— Домла ҳам «Хотин!» деб чақираркан-ку?

— «Хотин» эмас, «Бону!» дейди. Бир неча марта эшитдим.

— «Бону» дегани — аёл дегани-ку!

— Наҳотки? — ҳаяжонланди танишим. — Мен бўлсам...  

Устоз ёзувчи Абдулла Қаҳҳор рафиқаси Кибриёхонимни «Қанисиз?» ёхуд «Ҳой, қанисиз!» деб чорлар экан. Ота-боболаримиз, бувию момоларимиз қисматдошнинг номини айтиб чақиришни андишасизлик, хонадон муқаддаслигига нисбатан ҳурматсизлик деб тушунган. Азбаройи тобеликданмас, ҳурмат юзасидан «хўжайин» дер эди аёл турмуш ўртоғини. Ғойибдан эса «у киши», «улар» деб эрнинг иззатини жойига қўяр, улуғларди. Эр аёлини биринчи қизининг, аёл эрини тўнғич ўғлининг номи билан чақирарди. «Чол» («чолим»), «кампир» («кампирим») дейишлар қўполроқ эшитилса-да, бундай муносабатларда ёлғиз жуфти ҳалолга аён бўлган оддий самимият билиниб турарди. Ҳозир-чи?

— Бир куни аёлимнинг исмини айтиб чақиргандим, бувим афсусланаётгандек бошини қимирлатди, — деди бир ўртоғим. — Нима бўпти?! — дедим мен, — келинингиз ҳам исмимга «ака»ни қўшиб чақиради-ку? Бувим ерга қаради. Ерга қараганича тағин «эсиз» маъносида бошини сарак-сарак қилди: бири номини айтиб чақирса, бири «ака» дея...

— Қанақасига сен унга «ака» бўлишинг мумкин? — деди бувим алам билан.

Мен бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Фикр юритиб кўрсам, бувим —  ҳақ! Эр хотинига ака бўлолмайди. Шуларни ўйлаб, аёлим иккаламиз бувимдан узр сўрадик. Шундан бери бир-биримизга «отаси», «онаси» деб мурожаат қилишни канда қилмайдиган бўлдик.

...Урф-одатимиз доирасидан чиқманг, дея насиҳат қилмоқчимасмиз, албатта. Миллий қадриятларимиз бўй кўрсатаётган пайтда хонадонларимизда ҳурмат ва улуғлаш маъносидаги «хоним», «бегим», «бегойим», «отаси», «онаси» каби дурдона сўзлар кўпроқ эшитилишини истардик, холос.

Бу сўзлар замирида одоб, иффат, самимият ётгандек. Яна оиладаги муқаддас ришталарга — аждодлар анъанасига юксак ҳурмат ҳам мужассамлашгандек.

 

Муҳаммад ШОДИЙ




Ўхшаш мақолалар

Саробга ишониб, бузилган қўрғон

Саробга ишониб, бузилган қўрғон

🕔11:42, 20.09.2018 ✔36

Кечагина турмуш ўртоғига бераётган меҳрни виртуал оламга тортиқ қилаётганлар...

Батафсил
Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

🕔11:41, 20.09.2018 ✔23

Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

Батафсил
Ошённи бузаётган кўринмас куч

Ошённи бузаётган кўринмас куч

🕔11:21, 13.09.2018 ✔74

Айбдор ва сабаб кўп, ечимини ҳамма билади. Аммо ажрашишлар давом этаверади... Нега?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Саробга ишониб, бузилган қўрғон

    Саробга ишониб, бузилган қўрғон

    Кечагина турмуш ўртоғига бераётган меҳрни виртуал оламга тортиқ қилаётганлар...

    ✔ 36    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

    Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

    Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

    ✔ 23    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Ошённи бузаётган кўринмас куч

    Ошённи бузаётган кўринмас куч

    Айбдор ва сабаб кўп, ечимини ҳамма билади. Аммо ажрашишлар давом этаверади... Нега?

    ✔ 74    🕔 11:21, 13.09.2018
  • Жар ёқасидаги оила

    Жар ёқасидаги оила

    «Нима кийсамам, сизга ёқмайди. Янги кўйлагам кўзингизга эски кўринади. Ўзи қачон ёққанман сизга?..»

    ✔ 78    🕔 11:46, 06.09.2018
  • Чин эркаклар қандай тарбияланади?

    Чин эркаклар қандай тарбияланади?

    Ҳақиқий эркак ким? Бу сўз қандай инсонга нисбатан айтилади?

    ✔ 73    🕔 11:45, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар