Ёшлар      Бош саҳифа

ЙИЛНИНГ ФАОЛ ЁШЛАРИ

Янги ғоялар муаммоларга ечим бўлмоқда

Зарафшон шаҳар Халқ депутатлари кенгашига сайланган Дилнавоз Носирова уюшмаган ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, уларни юрт равнақи учун меҳнат қилишига шароит яратиб беришни ўз олдига қатъий белгилаб олган. У асосий эътиборни бандликни таъминлашга қаратмоқда. Бунинг учун уларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришни энг тўғри йўл, деб билади.  

ЙИЛНИНГ ФАОЛ ЁШЛАРИ

Ўзининг ғоялари ва янги режалари билан амалий натижалар кўрсатаётган йигит-қизлар учун таъсис этилган «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти»ни чин маънода амалий ишларга рағбат, деб баҳолаш мумкин. Мукофот учун ҳудудлардан уч мингдан ортиқ ҳужжатлар топширилди. Улар орасидан 24 йўналишдаги фаол ёшлар кўрик-танлов ғолиби деб топилди. 

«Йилнинг энг фаол депутати» йўналишида совринни қўлга киритган Дилнавоз Носирова каби ташаббускор, тенгдошларига кўмаклашаётган ёшлар саъй-ҳаракатлари билан Навоий вилоятида ўз ғоя ва бизнесини амалга ошириш истагидаги ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. «Йилнинг энг яхши ёш фермери» йўналиши ғолиби ҳам айнан шу вилоят ёшларидан бири.  

— 2013 йил 43 гектар ер олиб, иш бошладим, — дейди Кармана тумани «Обод турмуш келажаги» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Наргизахон МАМАНОВА.  — Аввалига 22 гектарга пахта экдим, кейинчалик асаларичилик, пиллачилик, балиқчиликни йўлга қўйдим. Беш гектар боғим ҳам бор. 15 кишини доимий иш билан таъминладик.  Келажакда минг тонналик музлатгич ўрнатиш ниятидаман. Қолаверса, сабзи шарбатини ишлаб чиқарадиган цех ҳам барпо этмоқчиман.

Инсон табиатан рағбат ва эътирофга мойил. Унинг хатти-ҳаракатлари қанча ижобий баҳоланса, янада баландроқ чўққиларни забт этишга интилиши ортиб бораверади. Куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўз фидойилигини кўрсатаётган ички ишлар идоралари ходимларининг ўрни ва ҳиссаси жуда катта. Мукофотнинг «Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари» номинацияси ҳам мавжуд.

— 15 йилдан буён шу соҳада ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаяпман, — дейди Олмазор тумани ИИБ ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Акмал БАҲРАМОВ. — Уюшмаган ёшлар билан якка тартибда иш олиб боряпмиз. Ўқувчиларнинг давоматини назоратга олиб, дарсга қатнашмаётганларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказамиз. Ҳудудимиздаги 4 та олийгоҳ,  8 та коллеж, 8 та лицей ва 31 та умумтаълим мактаби ўқувчи ва талабалари билан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Жамият ҳаётидаги фаол ёшлар ҳаракатини янада кучайтириш ижобий натижалар сари йўл очади. Мукофот ва рағбатлар эса ёшларни янада илҳомланиши учун хизмат қилиши аниқ.




Ўхшаш мақолалар

«ЭЛЛИКТА ИШ ЎРНИНИ ҚАНДАЙ ЯРАТДИМ?»

«ЭЛЛИКТА ИШ ЎРНИНИ ҚАНДАЙ ЯРАТДИМ?»

🕔12:12, 11.01.2018 ✔50

Ёш фермерлар ишни нимадан бошлаши керак?

Бирор янги иш бошлаш остонасида турган киши, аввалига иккиланади, баъзан ўзини қийнаётган саволларга жавоб тополмай, ҳаммасига қўл силтаб кетиши ҳам мумкин.

Батафсил
БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

🕔12:11, 11.01.2018 ✔21

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Космополитизм, ватансизлик

«Яшаш қаерда яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан» деб юрганлар топилади.

Батафсил
МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНГАН ҚИЗ

МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНГАН ҚИЗ

🕔14:02, 05.01.2018 ✔53

Бошланғич маблағсиз ҳам катта иш бошлаш мумкинми? 

Аввалига унга «сенинг қўлингдан нима ҳам келарди? Ўшандай даражага эришиш осон эканми? Яхшиси, аравангни судраб, тинчгина юравер», қабилида насиҳат қилганлар ҳам бўлди. Ишончсизлик, таъна-дашномлар билан агар суянган тоғи ёки пули бўлмаса, катта ишни бошлаш мушкул эканини айтишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ЭЛЛИКТА ИШ ЎРНИНИ ҚАНДАЙ ЯРАТДИМ?»

    «ЭЛЛИКТА ИШ ЎРНИНИ ҚАНДАЙ ЯРАТДИМ?»

    Ёш фермерлар ишни нимадан бошлаши керак?

    Бирор янги иш бошлаш остонасида турган киши, аввалига иккиланади, баъзан ўзини қийнаётган саволларга жавоб тополмай, ҳаммасига қўл силтаб кетиши ҳам мумкин.

    ✔ 50    🕔 12:12, 11.01.2018
  • БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

    БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

    Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

    Космополитизм, ватансизлик

    «Яшаш қаерда яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан» деб юрганлар топилади.

    ✔ 21    🕔 12:11, 11.01.2018
  • МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНГАН ҚИЗ

    МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНГАН ҚИЗ

    Бошланғич маблағсиз ҳам катта иш бошлаш мумкинми? 

    Аввалига унга «сенинг қўлингдан нима ҳам келарди? Ўшандай даражага эришиш осон эканми? Яхшиси, аравангни судраб, тинчгина юравер», қабилида насиҳат қилганлар ҳам бўлди. Ишончсизлик, таъна-дашномлар билан агар суянган тоғи ёки пули бўлмаса, катта ишни бошлаш мушкул эканини айтишди.

    ✔ 53    🕔 14:02, 05.01.2018
  • ФОЙДАЛИ ЎЙИН

    ФОЙДАЛИ ЎЙИН

    Интернет сайтларини кузатсангиз, бефойда ўйинлару лойиҳаларнинг кўплигидан таъбингиз хира тортади. Лекин улар орасида ўқувчи-ёшларни фикрлашга, бирор бир соҳада илм ўрганишга чорловчи ўйинлар ҳам йўқ эмас. Шулардан бири бу — «Mylab.uz» лойиҳасидир.

    ✔ 35    🕔 14:01, 05.01.2018
  • БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

    БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

    Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

    Атоқли олим Нажмиддин ­Комилов шундай ёзган эди: «Маънавий тарбия деганда инсон иродаси, маънавий олами, тафаккури ва ­дунёқарашининг замон талаблари даражасида шаклланишини тушунамиз». 

    ✔ 38    🕔 14:01, 05.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар