Даромад манбаи      Бош саҳифа

ГЕКТАРИДАН 500 МИЛЛИОН СЎМ

Уч гектарли иссиқхона сирини очган навоийлик тадбиркор

Заминимиз унумдор. Қадалган соғлом уруғ борки, илдиз отиб, униб чиқади. Навоийлик Гуландон Жумаева мўъжизакор заминга меҳри баланд тадбиркорлардан. Экилган ҳар уруғни қадрлайдиган, тиниб-тинчимас опа билан суҳбатлашиб, бунга яна бир карра амин бўлдик.

ГЕКТАРИДАН 500 МИЛЛИОН СЎМ

— Аввалига иссиқхона ташкил этиб, помидор, бодринг ва лимон экдик, — дейди тадбиркор Гуландон ЖУМАЕВА. — Очиғи, 38 сотих ерга озмунча меҳнат кетмади. Тўғри, бошида даромад кўнгилдагидек бўлган, дея олмайман. Бироқ бу ишга астойдил киришилса, яхши фойда олиш мумкинлигига ишончим комил эди. Шу боис иссиқхонани кенгайтирдик. Ҳозирда иссиқхонамиз 3 гектар майдонни эгаллайди.

— Бундай катта иссиқхонада қандай маҳсулотлар етиштирилади?

— Мавсумга қараб кўкатлар, саримсоқ, помидор, бодринг ва лимон. Иссиқхонанинг 80 сотихига, асосан, помидор экилади. 1,5 гектарида бодринг, қолган ер майдонида эса лимон ва бошқа маҳсулотлар етиштирилади.

— Уч гектар иссиқхона учун анча-мунча ишчи кучи талаб этилса керак?

— Жуда катта меҳнат, кўп эътибор талаб қилинади деяверинг (кулади). Шунинг учун ҳам ҳар бир гектар ер учун 10 нафардан доимий ишчи олганмиз. Улар ҳар куни иссиқхонадаги кўчатларни парваришлаш билан шуғулланади. Бу иш ортидан уларнинг ҳам рўзғори бут, қозони қайнаб турибди.

— Даромад қандай?

— Бир гектар ердан омилкорлигига қараб, бир миллиард сўмгача даромад қилиш мумкин. Бир гектарга тахминан 20-30 миллионга озиқа-ўғит олинади, агротехника воситаларидан фойдаланилади. Яна 20-30 миллион уруғ олишга кетади. Хуллас, сарф-харажатлар айириб ташланса, 500 миллион сўм соф фойда қолади. Дарвоқе, ҳар йили лимондан кўчат кўкартириб сотяпмиз ҳам. Кўчатдан ҳам яхшигина даромад қилиш мумкин.

— Яхши ҳосил олишда нималарга эътибор бериш керак?

— Иссиқхоначиликнинг ҳам ўз сирлари бор. Ёзда ер бироз дам олдирилади. Вақтида ўғит солиш, агротехник тадбирларни тўғри қўллаш керак. Бироқ энг қийини, қишда ҳароратни мўътадил ушлаб туриш. Масалан, лимон қишда -5 даражагача совуққа чидайди. Бодринг учун ҳарорат +12 даража бўлиши керак, помидор кўчатига эса, +10 даражадан паст бўлмаслиги лозим.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хорижликларни мафтун этаётган ҳунар

Хорижликларни мафтун этаётган ҳунар

🕔16:56, 18.10.2018 ✔10

Бу ишни бир бошласангиз, ўша оламга кириб кетасиз ва қанча ишласангиз ҳам чарчамайсиз.

Батафсил
6 туп токдан 3 тонна узум

6 туп токдан 3 тонна узум

🕔16:56, 18.10.2018 ✔15

Элимиз жуда меҳнатсевар, фидойи, омилкор. Бугун томорқачиликдан яхши даромад топаётган минглаб оилалар фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Батафсил
Нақшларнинг ҳар бири ўзига хос

Нақшларнинг ҳар бири ўзига хос

🕔17:42, 11.10.2018 ✔34

Бу ҳунарда бир-бирини такрорлайдиган нусхалар бўлмайди. Ҳар бири асл нусха — ягона.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар