Даромад манбаи      Бош саҳифа

«ҚИШДА ҲАМ ҚАРАБ ТУРМАЙМИЗ»

Яқинда тўй таклифномасини бериш учун шаҳардан бир фермер дўстимни уйига излаб бордим. Аммо у далада экан. Учрашмаганимизга ҳам анча бўлганди, «Бир кўриб кетай», деб уни излаб даласига йўл олдим.

«ҚИШДА ҲАМ ҚАРАБ ТУРМАЙМИЗ»

Фермерни учратиш осон бўлмади. Далама-дала кетидан  қидириб (қувиб), қош қорая бошлагандагина топдим. Ўзи илгари ҳам жуда тиниб-тинчимас эди, шу одати янада кучайибди...

Бугунги қаҳрамонимиз ҳам Пайариқ туманининг кенг далаларида кузги шудгорни якунлаб, қишки тадбирларни чамалаб юрган экан. «Қишин-ёзин далага эътибор керак. Ишимиз шунақа-да! Уйда ўтирган билан бирон иш битармиди?! Дарров далани соғиниб қоламан!», дейди кулиб. Оддий деҳқон йигит бугун ишбилармон фермерга айланибди. Гаплари маънили, фикрлари тиниқ, шижоати баланд.

— Хўжалигимиз тасарруфида 40 гектар унумдор ер майдони мавжуд, — дейди «Жамолиддин барака замини» фермер хўжалиги раҳбари Салим ПАРДАЕВ. — Асосан, пахта, ғалла ва пилла етиштирамиз. Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлардан мош, сабзи, шолғом, ловия экдик. Хуллас, ҳар қарич ердан унумли ва оқилона фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Ер бекор ётмаслиги керак-да!

— Қанча одам иш билан таъминланган?

— Фермер хўжалигимизда беш киши доимий иш билан таъминланган. Уларга ойига 500 минг сўм атрофида маош тўланади. Шунингдек, ўзларига сабзавот ва полиз экинлари, чорвасига ем-хашак ғамлаш учун ер майдони ҳам ажратилган. Хуллас, яхши меҳнат қилганни ер сийлайди.

— Даромад қандай бўлди?

— Бу йил даромадимиз яхши бўлди. Пахтадан 86 миллион, такрорий экинлардан 41 миллион, пилладан 4 миллион, буғдойдан 72 миллион сўм даромад олдик. Ана шу меҳнатимиз орқасидан енгил машина харид қилдик, қўша-қўша тўйлар ўтказдик, уйимизнинг ками-кўстини бутладик. Меҳнатдан қочмасангиз, ҳамма нарсага эришса бўларкан.

— Шахсий томорқа ва чорвангиз ҳам борми?

— Албатта. Уйда ўн икки бош сигир, беш-олти бош қўйимиз бор. Уларга уйдагилар қарайди. Хуллас, сут-қатиқ ва ёғ сероб. Томорқага эса рўзғорга керак бўладиган сабзавотлар экамиз.

— Келгуси режалар қандай?

— Давлатимиз томонидан фермерларга катта имкониятлар яратилмоқда. Аввало, чорвачилик фермасига асос солишни ўйлаяпман. Тўғри, бунинг учун ем-озуқа базаси яхши бўлиши керак. Бунинг иложи бор. Чорвага ем-хашакни ўзимизнинг хўжаликда бемалол етиштирса бўлади. Агар чорвачилик фермаси йўлга қўйилса, бир неча ўнлаб киши доимий иш ўрнига эга бўлиши мумкин.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔66

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
«Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

«Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

🕔16:08, 29.11.2018 ✔47

Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

Батафсил
Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

🕔17:31, 22.11.2018 ✔95

«Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар