Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БОМБА»НИ БОЛА  ҚЎЛИГА ТУТҚАЗАЁТГАНЛАР

Пиротехника буюмлари сотуви мамлакатимизда 1998 йилдан тақиқланган. Бироқ ҳанузгача улар Янги йил байрамининг асосий «меҳмони» бўлиб қолмоқда. Бунинг сабаби нимада? Нима учун азиз фарзандларимиз қўлига портловчи, тез алангаланувчи хавфли «ўйинчоқ»ларни ўзимиз тутқазиб қўйяпмиз? 

«БОМБА»НИ БОЛА  ҚЎЛИГА ТУТҚАЗАЁТГАНЛАР

— Афсуски, жабрланганлар қанча кўп бўлмасин, одамларнинг пиротехника воситаларига нисбатан муносабатини ўзгартира олмаяпмиз, — дейди Мирзо Улуғбек тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори Баҳодир ­КЕНЖАҚУЛОВ. — Хизмат фаолиятимизда бир лаҳзалик байрам «томошаси» туфайли қўли, юзи, кўзи жароҳат олган фарзандини кўтариб шифохонага югурган ота-оналарга кўп дуч келганмиз. Ушбу ўйинчоқларнинг катта ёнғинга ҳам сабаб бўлишини эса, ҳаммаям англаб етавермайди. Мисол учун, салют 30 метр баландликкача кўтарилиб, портлашини эътиборга олсак, у  9 қаватли уйнинг исталган қавати балконига тушиб, фалокатга олиб келмаслигига кафолат йўқ.  Чилонзор туманида болалар отган шундай салют 4 қаватли уй балконига тушиб, ёнғинга сабаб  бўлган. Ёки бир гуруҳ талабалар Янги йил кечаси хона ойнасидан салют отмоқчи бўлган. Аммо у отилмаган. Шунда улардан бири салютни қўлига олиб силкита бошлаган. Зарб кучидан кетма-кет отилган салют хона пардасига илашиб, бир неча дақиқада катта ёнғинни келтириб чиқарган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

— Пиротехника воситаларини юртимизга олиб кириш, сотиш тақиқланган бўлса...

— Тўғри. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан баъзи бир фуқаролар мўмай даромад топиш илинжида ушбу воситаларни айланма, яширинча йўллар билан олиб кириш ва сотишдан тўхтамаяпти. Бунинг сабаби, жиноятчилар энди янгича йўлга ўтган: одамлар, айниқса, болалар гавжум жойларда, кўп қаватли уйлар орасида катта сумкаларни кўтариб, бекитиб сотмоқда.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Тошкент шаҳар давлат солиқ Бошқармаси ходимлари билан ҳамкороликда ўтказилган тадбирда туманнинг Юзрабод кўчаси, «Корзинка» савдо тармоғи олдида фуқаро Ш.Зокиров пиротехника маҳсулотлари билан ноқонуний савдо қилаётган пайтида ушланди. Текширув пайтида унинг сумкасидан  жами 1260 дона (30 қути) пиротехника воситаси чиқди. Умуман, туман ЁХБ иштирокида биргина 1-20 декабрь ичида 5 та шундай ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ҳар чоршанба — профлактика кунида аҳоли орасида тарғибот-тушунтириш ишлари маҳалла, корхона, коллеж, мактабларда ўтказилмоқда. Бундай учрашувларда аҳолига пиротехника воситаларининг салбий оқибатлари тўғрисида атрофлича тушунчалар берилмоқда.

— Балки буни сотаётганларга жиддийроқ чора кўриш керакдир?

— Аввало, ўзимиз ўзгаришимиз керак..., — деб жавоб берди, хонага суҳбатимизни эшитиб кириб келган ва ўзини капитан Фурқат Турсунов дея таништирган бўлим бошлиғи ўринбосари. — Пиротехника буюмлари савдоси бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда ҳам, Жиноят Кодексида ҳам тегишли моддалар мавжуд. Жазо чоралари ҳам. Агар гап фақат жаримада бўлганда эди, аллақачон унинг миқдорини кўтариш таклифи билан чиқардик. Аслида ота-оналарни тарбиялаш керак. Болаларимиз қўлига уларни бериб қўяётган биз катталар эмасми? Пирортехника, биринчи навбатда, портловчи, ёнувчи восита. Қайси ўй билан шундай «бомба»ни фарзандимиз қўлига тутқазяпмиз?

 Яна бир гап. Фарзандларимизга бераётган пулимизни нимага сарф қилишини текширамизми? Аслида тушлик пули мактаб йўлида писта-қурут сотаётган баъзилардан пиротехника буюмлари сотиб олишга сарфланаётганини ҳамма ота-она ҳам билмайди.

Шундай экан, бугун нафақат маҳалламизда жиноят, балки фожиа-ҳалокат содир бўлмаслиги учун ҳаммамиз курашишимиз керак.

 

Ҳумоюн ФАЙЗУЛЛО

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

«Черняевка» эмас,  Ғишткўприк десак нима бўлади?

«Черняевка» эмас, Ғишткўприк десак нима бўлади?

🕔17:35, 13.12.2018 ✔22

Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.

Батафсил
Устозми ёки «…вич»?!

Устозми ёки «…вич»?!

🕔17:34, 13.12.2018 ✔28

Шўролар замонида ота исмига «…вич» қўшиб айтиш қоидаи қонунга айланган эди. Айниқса, раҳбарман деган борки (шу жумладан, ташкилот ва идора ходимларини ҳам), унга фалончи писмадончиевич деб, мурожаат қилинмаса, осмон узилиб ерга тушарди. ​​​​​​​

Батафсил
Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔78

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Черняевка» эмас,  Ғишткўприк десак нима бўлади?

    «Черняевка» эмас, Ғишткўприк десак нима бўлади?

    Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.

    ✔ 22    🕔 17:35, 13.12.2018
  • Устозми ёки «…вич»?!

    Устозми ёки «…вич»?!

    Шўролар замонида ота исмига «…вич» қўшиб айтиш қоидаи қонунга айланган эди. Айниқса, раҳбарман деган борки (шу жумладан, ташкилот ва идора ходимларини ҳам), унга фалончи писмадончиевич деб, мурожаат қилинмаса, осмон узилиб ерга тушарди. ​​​​​​​

    ✔ 28    🕔 17:34, 13.12.2018
  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 78    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 57    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 84    🕔 19:02, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар