Саломатлик      Бош саҳифа

СТОМАТИТГА ЙЎЛ ОЧМАНГ!

Болаларда кўп учрайдиган хасталик энди  катталарда

— Оғзимга тез-тез стоматит (оғиз еликиши) тошади. Баъзан бир неча ой безовта қилмайди. Кейин кутилмаганда яна пайдо бўлади. Баъзилар буни ошқозон билан боғласа, айримлар бу танада иссиқликнинг ошиб кетишидан, дейди. Стоматитнинг келиб чиқиш сабаблари нимада? Уни қандай даволаш мумкин?

Юлдуз РАҲМАТОВА,

Сурхондарё вилояти 

 

СТОМАТИТГА ЙЎЛ ОЧМАНГ!

— Стоматит оғиз бўшлиғи шиллиқ эпителий қаватининг яллиғланиши оқибатида юзага келади, — дейди Чилонзор туманидаги 33-сон оилавий поликлиника олий тоифали стоматолог-шифокори Тоҳир ТУЛЯКОВ. — Одатда, стоматит болалик билан боғлиқ касаллик. Бироқ ҳозирда касаллик катталарда ҳам кўп учрамоқда. У кўпинча лаб ва танглайнинг ички қисмида юзага келади. Баъзида тил остида ҳам стоматит кузатилади. Бу касаллик сабаблари атроф-муҳитнинг салбий таъсири ва организмнинг иммун қобилияти сустлашгани билан ҳам боғлиқ.

Яра қандай бўлади?

Одатда, стоматит белгилари касаллик келиб чиқиши сабабидан қатъи назар, ўхшаш бўлади. Кам ҳолларда стоматитда ўткир оғир интоксикация (заҳарланиш), иситма ва бошқа жиддий аломатлар кузатилади. Яралар ва бошқа касалликлар ривожланиши ва қайталаниши олдини олиш учун қуйидаги аломатлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилинг. Стоматитнинг келиб чиқиши зарарланган ҳудуднинг шишиши ва оғриқли қизариш билан бошланади. Агар стоматит бактериал инфекция туфайли ривожланган бўлса, жароҳат жойида эртаси куни силлиқ кичик яра ҳосил бўлади. Унинг атрофида қизариш кузатилади, жароҳат учи юпқа оқ парда билан қопланган бўлади. Агар ярага тегилса, оғриқ ва ачишиш пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда жароҳат оғриғи овқат ейишга ва нормал гапиришга тўсқинлик қилади. Стоматит сўлак ажралиши ошиши ва оғиздан ёқимсиз ҳид келиши билан кечади. Баъзи ҳолларда милк қонаши кузатилади. Яранинг оғир ҳолларида тана ҳарорати кўтарилиши ва лимфа тугунлари катталашиши мумкин.

Стоматит огоҳлантиради!..

Замонавий ташхислаш ёрдамида стоматит билан оғриган беморларнинг айримларида бурун, бўйин ва оғиз онкопатологияси аниқланди. Ионлаштирувчи нурланиш ва кимётерапия воситалари таъсири, ошқозон тракти касалликлари, ичак паразитлари билан касалланиш ҳам стоматитни келтириб чиқариши мумкин.

Оғиздаги стоматит турли сабабларга кўра, оғиз шиллиқ қаватининг узоқ муддат сувсизланиши натижасида юзага келиши мумкин. Яраларнинг ўсиш эҳтимоли ОИВ инфекциясига чалинган кишиларда юқори бўлади.

Аёлларда гормонал фоннинг бузилиши стоматитни келтириб чиқариши мумкин. Афтоз стоматит эса, кўпинча қандли диабет мавжудлиги билан боғлиқ. Бронхиал астмани аэрозоль шаклидаги гормонлар билан даволаш замбуруғ табиатли стоматитга олиб келади.

Кўп чекиш ва оғиз еликиши

Меъёридаги овқат рациони организмнинг нормал ҳаётини зарур витамин ва минераллар билан таъминлаш учун мўлжалланган. Негаки, аксарият ҳолларда у ёки бу моддаларнинг етишмаслиги ҳам стоматит эҳтимолини оширади.

Стоматит кўпинча оғиз шиллиқ қавати яхлитлигининг бузилиши оқибатида келиб чиқади. Бунга бехосдан оғизни тишлаб олиш, шиллиқ қаватнинг қуруқ ва қаттиқ озиқ-овқат билан жароҳатланиши, куйиш, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, сабзавот ва меваларни яхшилаб ювмай истеъмол қилиш, тиш протезларининг нотўғри ўрнатилиши (сифатсиз материалдан фойдаланилган ёки малакасиз шифокор ўрнатган) ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тишларни ҳаддан ортиқ кўп ювиш ва таркибида лаурилсульфат натрий сақлаган тиш пасталарини ишлатиш сўлак ажралишини секинлаштиради ва шиллиқ қаватнинг сувсизланиши юзага келади. Бу таъсир ташқи омилларга оғиз эпителийининг курашувчанлигини камайтиради ва натижада стоматит ривожланади. Чекиш ва ҳаддан ташқари кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиш, сурункали касалликлар ҳам стоматитни келтириб чиқаради.

Қандай даволаш керак?

Гигиена қоидаларига риоя қилмасликдан келиб чиққан стоматитни уйда даволаш мумкин. Даволаш бир ҳафта давом этади. Тезроқ тикланиш учун нордон, шўр, жуда қаттиқ, жуда иссиқ ёки совуқ озиқ-овқатлардан вақтинча тийилиш ва оғизни тез-тез зарарсизлантириш воситалари билан чайқаш керак.

Стоматит инфекция белгилари билан янада жиддийроқ бўлса, тиш шифокорига мурожаат қилиш тавсия этилади. Уни даволаш сурункали касалликлар профилактикаси, оғриқни камайтириш, шиллиқ қаватни тиклаш ва иккиламчи касаллик тарқалиши олдини олиш бўйича чораларни ўз ичига олиши керак.

Стоматит озиқ-овқат истеъмол қилишга, сўзлашишга тўсқинлик қилса ва беморга жиддий ноқулайликлар туғдирса, шифокор оғриқ қолдирувчи маҳаллий препаратларни тайинлаши мумкин.

Табиий маҳсулотлар, масалан, каланхоэ шарбати, мойчечак, мармарак (шалфей) дамламалари ҳам шиллиқ пардаларга антибактериал, тинчлантирувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади. Стоматитни даволаш ҳамиша антибактериал дориларни ўз ичига олиши керак.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Замонавийлик ортидан қувиш

Замонавийлик ортидан қувиш

🕔10:37, 14.06.2018 ✔36

Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

Батафсил
Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

🕔10:35, 14.06.2018 ✔35

Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Батафсил
Вазн етишмаслигининг боиси нима?

Вазн етишмаслигининг боиси нима?

🕔13:48, 07.06.2018 ✔74

Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Замонавийлик ортидан қувиш

    Замонавийлик ортидан қувиш

    Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

    ✔ 36    🕔 10:37, 14.06.2018
  • Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    ✔ 35    🕔 10:35, 14.06.2018
  • Вазн етишмаслигининг боиси нима?

    Вазн етишмаслигининг боиси нима?

    Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

    ✔ 74    🕔 13:48, 07.06.2018
  • Тарвузнинг шифоси

    Тарвузнинг шифоси

    Буйракларни ювади,  майда тошларни эритади.

    ✔ 62    🕔 13:47, 07.06.2018
  • Ташхисни шифокор қўяди

    Ташхисни шифокор қўяди

    Ўсмирликда тошадиган ҳуснбузар кўп ёшларни хавотирга солса керак. Бу ҳол уларга ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, юз чиройига ҳам зарар етказиши мумкин. Уни даволаш учун эса алоҳида эътибор талаб қилинади. Аммо кўпчилик бунга балоғат ёшгача ўтиб кетадиган ҳолат сифатида қарашади.

    ✔ 50    🕔 13:46, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар