Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФИРИБГАРЛАРГА ЧУВ ТУШАЁТГАНЛАР НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

Судьялар халқ билан мулоқотда

Жиноят содир этилишининг туб илдизи оила муҳитида шахснинг қандай тарбияланганига ҳам бевосита боғлиқ.

ФИРИБГАРЛАРГА ЧУВ ТУШАЁТГАНЛАР НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

Жиноятчилик аҳолининг турмуш фаровонлигига жиддий рахна соладиган, жамият ривожига тўсқинлик қиладиган омил бўлгани сабабли унинг олдини олиш, халқимизга ўз ҳақ-ҳуқуқларини танитиш борасида қатор тадбирлар ўтказиляпти. Президентимизнинг 2017 йил 30 ноябрдаги «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳам айнан фуқароларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини янада танитишга кўмак беради. Бунда судларнинг ҳам алоҳида вазифаси ва ўрни бўлиб, уларнинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали жиноятчиликнинг олдини олишдир.

Халқ ичида

Судьялар ҳақида гап кетганда одамлар кўз олдига аввало, судда ўтириб қозилик қиладиган одам келарди. У маҳалла ёки ички ишлар суриштирувига аралашмас, фақат қонун доирасида ишни кўриб чиқиб ажрим қилар, ҳукмни ўқирди. Бугун эса суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш натижасида судьялар маҳаллаларга чиқиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. Яқинда Мирзо Улуғбек туманидаги Геодезия ва картаграфия коллежида ўтган судьялар билан учрашувда ҳам кўплаб саволларга жавоб изланди.

— Бундай тарғиботлардан мақсад билиб-билмай содир этилиши мумкин бўлган жиноятлардан фуқароларни огоҳ этиш, бу каби ишларнинг судгача етиб боришининг олдини олишдир, — дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Зоир ­КАМОЛОВ. — Аҳоли орасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судлари раислари томонидан маълум режали дастур ишлаб чиқилган. Унга асосан, биз судьялар Тошкент шаҳри бўйлаб барча маҳаллаларга бориб фуқаролар билан учрашамиз. Бунда маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари ёрдамида маҳалладаги муаммоси бор аҳолини кўпроқ жалб этишга ҳаракат қиламиз. Шу ернинг ўзидаёқ уларнинг муаммоларига ечим топиб, йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг олди олинади.

Мулоқотда муаммолар ҳал қилинди

Судьялар фуқаролар билан мулоқотда маҳалла оқсоқолларини, фаол ёшларни, маҳалла аъзоларини жипслашишга ва ҳар бир фуқаросини ўзи ҳимоя қила олиш қобилиятига эга кучга айланишга чақирди.

— Кўп йиллик тажрибамда бирон марта маҳалласидаги одамнинг ёнини олиб ёки бошқа жиноят қилмаслигига кафилликни бўйнига олган инсонни кўрмадим, — дейди фуқаролар билан юзма-юз суҳбатда Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди раиси Ёқутхон ҲАЙДАРОВА. — Ўзимиз маҳалладан одам чақирганимизда ҳам бундан қочишарди. Жиноятчини қонун доирасида жазога тортиш ҳеч гап эмас. Аслида уни жиноят кўчасига киришдан асраб қолиш лозим. Бунда эса, бизга маҳаллаларнинг ёрдами керак.

Мулоқот чоғида фирибгарларга чув тушиб қолаётганлар кўпчиликни ташкил этиши аён бўлди. Асосий муаммо боласини мактаб ёки боғчага жойлай олмаётган, муаммосини ҳал қилиш учун ўзи билмай пора бериш каби жиноятга йўл қўяётганларга атрофлича тушунчалар берилди. Судьялар статистика маълумотларини келтириб, жиноятларнинг 40 фоиздан кўпроғини безорилик, жароҳат етказиш кабилар ташкил этаётгани ҳақида гапирди. Маҳалла фуқароларининг асосий муаммоси хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидаги келишмовчиликлар, вояга етмаган айрим ўсмир ёки талабаларнинг содир этаётган хатти-ҳаракатлари жиноятга йўллаши мумкинлигига тўхтаб ўтилди.

— Маҳалла идорасининг ери хусусий тадбиркор томонидан ҳеч бир ҳужжатсиз ўзлаштириб олинганди, — дейди мулоқотда «Баҳор» маҳалласи нуронийси Файзулло САИДАЛИХОДЖАЕВ. — Уни қайтариш учун маҳалла нуронийлари роса югурдик. Чунки ўша ерга нуронийлар учун чойхона қурмоқчи эдик. Бу масаланинг ижобий ечим топиши учун нима қилишимиз керак?

Мазкур муаммо жойида ҳал этилди. Маълум бўлишича, «Баҳор» маҳалласининг собиқ раиси маҳалла идорасининг нуронийлар учун чойхона қурилиши керак бўлган ерига ҳеч бир ҳужжатсиз хусусий ошхона очган. Нуронийлар эса, маҳаллага ерни қайтариб беришни талаб қилган. Бу ҳақда тегишли идораларга мурожаат ҳам этилган. Бироқ қарор ҳали уларнинг қўлига етиб келмаган экан. Судьялар эса қарорнинг Мажбурий ижро бюросига келиб тушганини, яқин кунларда ушбу масала ижобий ечим топиши ва назоратга олинганини маълум қилишди.

Албатта, фуқаролар ва суд-ҳуқуқ ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олишда бир-бирига кўмакчига айланишида бу каби тарғиботларнинг аҳамияти катта.

 

Гўзалой МАТЁҚУБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

🕔10:52, 14.06.2018 ✔65

Хўжакўрсинга тузилган шартнома битирувчи талабага неча тийинлик фойда беради?

Батафсил
Гар қоғозинг бўлмаса...

Гар қоғозинг бўлмаса...

🕔14:48, 07.06.2018 ✔83

Ўн ёшда ҳам ҳужжат ололмай сарсон бўлаётганлар кимлар? Бунга ким айбдор?

Батафсил
Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

🕔14:47, 07.06.2018 ✔81

Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

    Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

    Хўжакўрсинга тузилган шартнома битирувчи талабага неча тийинлик фойда беради?

    ✔ 65    🕔 10:52, 14.06.2018
  • Гар қоғозинг бўлмаса...

    Гар қоғозинг бўлмаса...

    Ўн ёшда ҳам ҳужжат ололмай сарсон бўлаётганлар кимлар? Бунга ким айбдор?

    ✔ 83    🕔 14:48, 07.06.2018
  • Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

    Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

    Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 81    🕔 14:47, 07.06.2018
  • Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори

    Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори

    Сифатсиз уй учун ўн йиллаб кредит тўлаётганлар дардини ким эшитади?

    ✔ 123    🕔 16:04, 31.05.2018
  • ЭГРИ ЎСГАН НИҲОЛЛАР

    ЭГРИ ЎСГАН НИҲОЛЛАР

    Унинг орзулари жуда кўп эди. Чегарачи бўлиб, она Ватанини ҳимоя қилмоқчи эди. Ерга қараганча кўз ёшларини артиб, ўз орзулари ҳақида сўзлаётган бола эндигина ўнинчи синфда ўқийди. Тенгдошларидан фарқи — унинг орзулари энди саробга айланди. Сабаби, у мудҳиш жиноятга — қотилликка қўл урди. Айни ўйнаб-куладиган, ўқиб-ўрганадиган пайтини панжара ортида ўтказишга маҳкум бўлди...

    ✔ 184    🕔 18:24, 24.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар