Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КЎЧМА  КУТУБХОНА

Дугоналаримнинг китобга бўлган қизиқишини кўриб, ҳар сафар пойтахтдан қайтганда улар учун китоб харид қилишга ошиқаман. Сабаби, марказдан анча узоқда яшайдиган ўртоқларим атрофда кутубхона йўқлигидан анча қийналишади. Керакли китобларнинг барчасини сотиб олиш учун эса кўп маблағ керак. Аммо яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган кўчма кутубхоналар бу муаммони анча енгиллаштирадиган бўлди.

КЎЧМА  КУТУБХОНА

— Ушбу кўчма кутубхона ёшлар ўртасида китобхонликни янада ошириш мақсадида йўлга қўйилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ. — Ёшлар ташаббуси билан «Китоб — 24» лойиҳаси асосида яратилган кутубхона, асосан, чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли учун мўлжалланган бўлиб, икки қисмдан иборат: ярми кутубхона, ярми эса китоб дўкони. Ҳар бирида учтадан ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Ҳозирча унда беш мингта китоб мавжуд, аммо кейинчалик таклифларга асосан нашриётлар билан ҳамкорликда китоблар сони кўпайтириб борилади. Нархлари эса аҳолига қулай тарзда белгиланади.

Кутубхонага кирган китобхон ўзига ёққан китобни олиб ўқиши ва кейинги сафар қайтариши ёки умуман қайтармаслиги ҳам мумкин.

— Кўчма кутубхонанинг ажойиб қулайликларидан яна бири унда дафтар-мундарижа ташкил этилган бўлиб, ўқувчи излаётган китобини тополмаса, асар номини рўйхатга ёзиб қолдиради, кейинги сафар ўша китоб, албатта, кутубхонамиздан жой олади, — дейди Ёшлар иттифоқи маънавий-маърифий ишлар бўлими мудири Абдулла ­АСЛОНОВ. — Бундан ташқари, ўз ижодини бошқаларга тақдим этмоқчи бўлган ёш ижодкорлар нашрдан чиққан китобларини совға сифатида кутубхонамизда қолдиришлари ва кейинги сафар ўқувчилар томонидан китобга билдирилган фикр-мулоҳазаларни билиб олиши  ҳам мумкин.

2018 йилнинг бошидан фаолият бошлайдиган бундай қулай ва чиройли имконият китобга ошно, илмга ташна қалбларни хурсанд қилиши аниқ.

 

Дурдона ШАВКАТ қизи




Ўхшаш мақолалар

Китоб ўқимаган она

Китоб ўқимаган она

🕔11:41, 20.09.2018 ✔22

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Батафсил
Стимул нима, мукофот ёки жазо?

Стимул нима, мукофот ёки жазо?

🕔11:20, 13.09.2018 ✔38

Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

Батафсил
Тарих қайта тилга кирди

Тарих қайта тилга кирди

🕔11:19, 13.09.2018 ✔35

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 22    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 38    🕔 11:20, 13.09.2018
  • Тарих қайта тилга кирди

    Тарих қайта тилга кирди

    Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

    ✔ 35    🕔 11:19, 13.09.2018
  • Уфққа ботган тақдирлар

    Уфққа ботган тақдирлар

    Уфқни ҳеч кузатганмисиз? Унинг рангин туси ортида алам, қайғу, бардош, мардлик, садоқат, ғирромлик, қўрқоқлик, айрилиқ, висол ва ҳижрон яширин...

    ✔ 67    🕔 10:56, 24.08.2018
  • Асардан олган ибрат

    Асардан олган ибрат

    Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

    ✔ 53    🕔 10:55, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар