Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

Бир пайтлар нашриётларда бирор янги китоб нашр этилишидан олдин бу ҳақда халққа эълон берилиб, ўша китобга эга бўлишни хоҳловчилар олдиндан обуна қилинган экан. Сабаби, китоблар адади унча катта бўлмаган. Ўшанда китоблар бор-йўғи юз минг нусха атрофида чоп этилган экан...

БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

Шахсий кутубхонасига шу китобдан лоақал бир дона ололмаган минглаб кишилар нашриётга хат ёзиб, китобнинг қайта нашр қилинишини илтимос қилишган. Йил ўтмай, қайта нашр яна шунча нусхада чоп этилганида ҳам нашриётларга илтимосномалар тўхтамаган.

Бундан 30-40 йиллар олдинги бу ҳолат ҳозир ҳам бормикан, деган савол туғилиши табиий. Бозор иқтисодиёти шароитида қўлимиздаги сармоянинг тез айланиши ва тез кўпайиши илинжида нашриётларда харидоргир китоблар чиқариш масаласи юқори ўринга чиқиб олгани сир эмас. Баъзи бир «тоши оғир» китоблар башарият эътироф этган энг сара асарлар бўлса-да, китобхонлар орасида шов-шувга сабаб бўлаётгани йўқ. Уларни ўқиш ва уқиш учун махсус тайёргарлик, қунт, ҳафсала, ақл, билим ва мантиқ талаб этилиши важидан гарчи минг нусхада чоп этилган бўлса-да, расталарда сарғайиб қолаётгани ноширларимизни жиддий ўйлантириши ҳақиқат. Айрим жўн ва саёз «асар»лар дўконларда энг кўп сотилаётган китоб сифатида эътироф этилаётгани эса ҳақли равишда илм-фан, маънавият, адабиёт ва санъат жонкуярларини ташвишга соляпти. 

Баъзи нашриётлар бугунги ўқувчининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда фақат харидоргир маҳсулотлар чоп этаётган бўлса, баъзилар бозор талаблари асосида эмас, инсониятнинг юксак илмий-маънавий эҳтиёжидан келиб чиқиб китоблар тайёрлаётганини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Чамамда, ноширлик ишида моддий манфаатдан ташқари, ўқувчига маърифат улашиш каби шарафли вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйган фидойиларни қайсидир шаклда алоҳида эътироф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, керак бўлса, фаолияти учун имтиёзлар бериш зарур.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда йилига жами ўн мингга яқин номдаги китоб нашр этилади. Улардан ҳар бирининг адади ўртача беш минг нусхага ҳам етиб бормайди. Бир йилда нашр қилинган жами китобларни аҳоли жон бошига тақсимлаганда бу жуда кичик кўрсаткич. Аммо буларнинг баъзилари китобхонларнинг талаб ва таклифлари ёки нашриётларнинг саралаб-танлаб тузган режалари асосида эмас, айрим муаллифларнинг шахсий истак-хоҳишлари ва ташаббуслари асосида чоп этилаётган китоблар. Уларнинг савияси қандайлиги ва ўқувчига нима бера олиши ҳақидаги саволларга биргина шахс — муаллифнинг шахсий нуқтаи назари асосида жавоб берилади. Нашриётларимиз китоб ёзиш, уни нашрга тайёрлаш, чоп этиш каби масъулиятли ва шарафли хизматни биргина инсоннинг шахсий мақсад ва манфаатларидан устун қўя билсагина чинакам ҳодиса бўладиган ва кўпчиликка наф этказадиган китоблар дунёга келади. Буни унутмаслик керак. 

2018 йилда қандай янги китоблар нашр этилади? Нашриётларнинг китобхонларга нима совғалари бор? Бу каби саволларга жавоб топиш учун бир неча нашриётларга мурожаат қилдик.

«Akademnashr» нашриёти 2018 йилда бир қатор нодир асарларни чоп этишни режалаштирган. Масалан, Ғиёсиддин Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асари бугунги ўқувчиларга тушунарли ва қулай бўлиши учун изоҳ ва шарҳлар билан нашрга тайёрланмоқда. Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларининг икки жилдлигини чоп этиш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, аргентиналик ёзувчи Хорхе Луис Борхеснинг ҳикоялар тўплами, Бахтиёр Абдуғафурнинг «Қонли гуллар водийси: Мадаминбек» романи, Шаҳноза Тўрахўжаеванинг «Аёл бахти» китоби, Виктор Алимасовнинг мақолалар тўплами ҳам нашр режасига киритилган.

«Davr-Press» нашриёт-матбаа уйида «Аёллар саломатлик энциклопедияси», «Халқ табобати олтин китоби», «Ақл энциклопедияси – 4» каби илмий-оммабоп китоблар ҳамда математика, рус ва инглиз тилига оид бир қатор ўқув қўлланмалари тайёрланмоқда.      

«Hilol-nashr» нашриёти 2018 йилда бир қанча асарларнинг қайта нашрини амалга оширади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Тафсири ҳилол» китобининг 4-нашри, «Бахтиёр оила» китобининг 8-нашри китобхонлар қўлига тегади.

Жаҳон адабиётининг ноёб дурдонаси — «Маснавийи маънавий»нинг 1-китоб 4-жузи, Шайх Муҳаммад Содиқ ­Муҳаммад Юсуфнинг «Нақшбандия (вазифалар, зикрлар, Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг «Ҳалол касб фаровонлик омили», Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳнинг «Солиҳлар гулшанига марҳабо» китоблари чоп этилиш арафасида.

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ­Усмон Азимнинг икки жилдлик танланган асарлари, Набижон Боқийнинг «Ота» романи, ­Назар Эшонқул қаламига мансуб «Гўрўғли ёхуд ҳаёт суви» асарини нашрга тайёрламоқда. Жаҳон адабиёти намуналаридан Габриэл Гарсиа Маркеснинг «Бузрукнинг кузи», Светлана Алексеевичнинг «Аёлнинг урушга ёт қиёфаси» китоблари ҳам 2018 йилда ўқувчилар қўлига етиб боради.

Ҳаёт йўлларимизга маёқ бўладиган, тақдир синовларидан ҳатлаб ўтишимизда асқатадиган сара китоблар тақдим этиш нашриётларимизнинг асл вазифаси, десак, муболаға эмас. Сабаби, биргина китоб миллионлаб инсонларни маърифат манзили томон бошлаши, шубҳасиз.    

 

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Аскарга ноёб жўнатмалар

Аскарга ноёб жўнатмалар

🕔16:10, 29.11.2018 ✔34

Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаётга янгича нигоҳ

Ҳаётга янгича нигоҳ

🕔16:09, 29.11.2018 ✔35

Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

Батафсил
Ботинга сафар

Ботинга сафар

🕔17:32, 22.11.2018 ✔44

Жойс феномени

Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аскарга ноёб жўнатмалар

    Аскарга ноёб жўнатмалар

    Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

    ✔ 34    🕔 16:10, 29.11.2018
  • Ҳаётга янгича нигоҳ

    Ҳаётга янгича нигоҳ

    Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

    ✔ 35    🕔 16:09, 29.11.2018
  • Ботинга сафар

    Ботинга сафар

    Жойс феномени

    Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

    ✔ 44    🕔 17:32, 22.11.2018
  • Китоб ҳақида афсона

    Китоб ҳақида афсона

    Нақл қилишларича, қадим замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини тўплаб: «Дунёда энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нимадея савол берибди.

    ✔ 49    🕔 17:32, 22.11.2018
  • Анор муаллим:  «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

    Анор муаллим: «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

    Анор муаллим — Озарбайжон халқ ёзувчиси. Кўплаб давлатларда турли тилларда чоп этилган элликдан зиёд китоблар муаллифи.

    ✔ 61    🕔 13:21, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар