Ёшлар      Бош саҳифа

ФОЙДАЛИ ЎЙИН

Интернет сайтларини кузатсангиз, бефойда ўйинлару лойиҳаларнинг кўплигидан таъбингиз хира тортади. Лекин улар орасида ўқувчи-ёшларни фикрлашга, бирор бир соҳада илм ўрганишга чорловчи ўйинлар ҳам йўқ эмас. Шулардан бири бу — «Mylab.uz» лойиҳасидир.

Мазкур лойиҳа 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташаббуси ва ҳомийлигида ташкил этилган «Best Soft Challenge-2017» танловининг Компьютер ва мобиль ўйинлар йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.

— Бу лойиҳанинг аҳамиятли тарафи шундаки, у ёш кимёгарларда нафақат назарий билимларни шакллантириш, балки кимёда бўладиган ҳар хил реакцияларни электрон кўрсатиб бериш ва интерфаол шаклда ўргатишдан иборат, — дейди лойиҳа муаллифи Шодбек БОБОЖОНОВ. — Лойиҳа ўйин (кимёвий мувозанатга доир, яъни реакцияларни тенглаш ижтимоий ўйинлар) кўринишида бўлиб, оддийликдан мураккаблик сари босқичма-босқич давом этади. Шу орқали кимё фанига оид бўлмаган бошқа касб эгалари ҳам фанга доир унсурларни маълум даражада ўзлаштириши, уларни ҳам кимё фанига жалб қилиши мумкин. Бундан ташқари, лойиҳада имтиҳонда тушадиган онлайн тестлар ҳам ўрин эгаллаган.




Ўхшаш мақолалар

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔31

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

🕔19:01, 22.11.2018 ✔45

Янги таҳрирдаги низомга мувофиқ яна кимлар ушбу мукофотни олишлари мумкин?

Батафсил
Мен ишончни оқлайман!

Мен ишончни оқлайман!

🕔19:01, 22.11.2018 ✔34

Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Агар ҳар бир киши зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этса, турли муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар