Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЧОРВАНИ ҚИШДАН  ОМОН ЧИҚАРИШ УЧУН

Қўшни, сира тиниб-тинчимайсиз-да, кечадан бери молхонада ғимирлаганингизни кузатаман?

— Ҳа, қишга тайёргарлик, дегандай. Қўй-эчки, сигир-бузоқларни қишдан соғ-омон олиб чиқиш ташвиши-да!..

ЧОРВАНИ ҚИШДАН  ОМОН ЧИҚАРИШ УЧУН

Ҳовлисида чорва боқаётганлар учун таниш манзара. Олдимизда қорли-қировли кунлар кутмоқда. Чиндан ҳам, ҳар бир чорва боқувчи қилаётган ишини янада ривожлантириш, аҳоли дастурхонига сифатли чорвачилик маҳсулотларини узлуксиз етказиб беришни йўлга қўйиш ва бундан даромад олиш, қишловни муваффақиятли ўтказишни истайди.

— Чорвани қишнинг қорли-қировли кунларидан беталафот олиб чиқиш, улар парваришини тўғри ташкил этишга боғлиқ, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Аъзамжон НУРМАТОВ. — Бу чорва боқадиган кишидан яхшигина уқув ва тажриба талаб этади. Масалан, қорамолларни қишда сақлаш учун молхона ёруғ, илиқ (+7... +8 0С), тоза, қуруқ бўлиши лозим. Моллар қишда парваришланадиган жой яхши шамоллатиладиган бўлиши, сақлашдан олдин махсус эритмалар билан дизенфекцияланиши зарур. Бинонинг совуқ ва нотоза бўлиши, молларни етарлича озиқлантирмаслик улар берадиган маҳсулотнинг кескин камайишига, озиб кетишига, турли касалликларнинг кўпайишига олиб келади.

Қорамолларни совуқда сақлаш усули ҳақида гапирсангиз...

— Қорамолларни сақлашнинг замонавий усулларидан бири бу деворлари бўлмаган бостирмаларда, яъни «совуқ усул»да асрашдир. Бугун қорамолларни боғлаб асрашнинг самараси пастлиги сабабли уларни боғламасдан, совуқ усулда асрашга мослашган биноларда боқиш тавсия этилмоқда. Бунда молхоналар фақат бостирма шаклида қурилиб, ён томондаги деворлари ҳам очиқ бўлади. Қишда ҳарорат анча пасайган кунларда ён деворлар қалин брезент мато билан ўраб қўйилади. Хонадон шароитида қорамоллар, асосан, оғилхоналарда сақланади. Аммо ҳар куни оғилни шамоллатиш, қуруқлаш, молларни ташқарига олиб чиқишни ҳам унутмаслик керак.

Қўй-эчкилар-чи?

— Қишда қўй-эчкиларни боқиш мумкин бўлган яйловларда ўтлар жуда кам ва тўйимсиз бўлади. Шу боис жониворлар қўшимча озуқага муҳтожлик сезади. Қиш ойларида совлиқлар ва она эчкилар 15-20 фоизгача семизлигини йўқотади. Шу боис қўй ва эчкилар қишловига етарли миқдорда хашак ва омихта-ем ғамлаб қўйиш талаб этилади.

Агар қишда чорва кўнгилдагидек сақланса, улар нафақат қишдан беталафот чиқади, балки маҳсулдорлиги ҳам ошади.

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔66

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
«Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

«Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

🕔16:08, 29.11.2018 ✔47

Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

Батафсил
Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

🕔17:31, 22.11.2018 ✔95

«Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар