Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТАДБИРКОРГА  ХОРИЖИЙ  ВАЛЮТАДА  КРЕДИТ

Банк ходимларининг аҳоли орасига кириб бораётгани сабабли уларнинг кўпгина ҳаётий муаммолари қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда. Муҳими, молиявий кўмак орқали оёққа мустаҳкам туриб олаётган мулкдорлар сафи кенгаймоқда.

ТАДБИРКОРГА  ХОРИЖИЙ  ВАЛЮТАДА  КРЕДИТ

— Тадбиркорликни ривожлантириш билан бирга, Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш онлайн дастурига киритилган 1214 та лойиҳани молиялаштириш учун 2017 йилда 271 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди, — дейди АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Кичик бизнес субъектларини кредитлаш бошқармаси бошлиғи Фаррух ­НОРБЕКОВ. — Ушбу кредитлар ҳисобидан, кичик бизнес субъектлари томонидан 9 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Банклар аҳолининг кам таъминланган қисмига имтиёзли кредит ажратиши белгиланган. Ушбу кредитлар қанча муддатга берилади?

— Ушбу кредит 3 йил муддатга 4 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан берилади.

Ушбу кредитни олиш учун маҳалла фуқаролар йиғини ҳам кафил бўла оладими?

— Бўла олади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар кафиллиги билан ҳам кредит олиш мумкин.

— Тадбиркор фаолияти учун чет элдан ускуна келтирмоқчи бўлса, унга хорижий валютада кредит бериладими?

— Сиз айтган мақсадни амалга ошириш учун ўндан зиёд хорижий кредит линиялари жалб этилган. Ажратилган 5,5 фоизли кредитни тадбиркор 10 йил муддатда қайтариши лозим. Хуллас, бунда муаммо бўлмайди.

 

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔56

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
«Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

«Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

🕔16:08, 29.11.2018 ✔41

Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

Батафсил
Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

🕔17:31, 22.11.2018 ✔83

«Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар