Давр нафаси      Бош саҳифа

ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

Бир лаҳза... Шугина муддатда нима иш қилиш мумкин? Бу оний фурсат нимага етади-ю, нимага арзийди?

Агар у умримизнинг ҳал қилувчи онларидан бири бўлса-чи?..

ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

Аслида ҳаётимиз ана шундай лаҳзалар мажмуидан иборат. Ҳар бир лаҳзани қўлдан бой бермоқ умрни барбод қилмоқ эмасмикан? 

Альбер Камюнинг «Бегона» асари қаҳрамони жаноб Мерсо бир қарашда ҳеч нарсага рағбати қолмаган, ҳаёт ва тирикликдан мосуво, бу дунёда орзу-мақсади, интилиш ва умиди йўқ бедаво ва зерикарли киши бўлиб кўринади. У онасининг ўлимини совуққонлик билан қарши олади. Суд унинг тақдири ҳақида чиқарган ҳукм — ўлим жазоси ҳақидаги хабар ҳам унга гўёки заррача таъсир қилмайди. Лекин ажал машинаси олдига олиб борилганида Мерсо ўша ускунанинг лоақал бир лаҳзагина ишламай қолишини орзу қилади... Ҳаётининг минглаб соатлари, миллионлаб лаҳзаларига рўйхушлик кўрсатмаган бир кимса ўша биргина лаҳзага талпинади. Гўё унинг учун ҳаётнинг бутун ҳақиқати, умр мазмуни, тириклик муддаоси ўша биргина лаҳза бағрига жо бўлгандек.

Бир лаҳза...

Гарчи ўзи орзулаган ўша биргина лаҳза берилганда шу қисқагина муддатда у нималар қила оларди? Бутун умри давомида топмаган, англамаган ҳақиқатларини англашга, қилолмаган ишларини бажаришга кифоя бўлармиди шу вақт? Ё шу лаҳзада бутун умрини қайта яшаб чиқармиди?..

Биргина лаҳзагаки шу қадар талпинар экан, буни кўриб, уни ҳаётдан умиди йўқ, совуққон ва зерикарли одам, дея оламизми?

Баҳс мавзуси мана шу нуқтада кенгая бошлайди.     

Минг йилдан ортиқ тарихга эга «Алпомиш» достонида:

«Дам шу дамдир, ўзга дамни дам дема,

Бошинг омон, давлатингни кам дема…» мисралари бор.

Бу билан соғ-омон ҳолда олаётган ҳар бир нафасимиз чексиз бойлик экани уқтирилади. Вақт — ғанимат. Ғанимат деб қўлга киритилган нарсага — ўлжага айтилади. Демак, ўтаётган ҳар бир лаҳзада нимагадир эришмоқ, ниманидир қўлга киритмоқ, эртанги кунимиз, ёрқин келажагимиз учун нималардир қила олмоқ — бугунги куннинг, ҳар бир лаҳзанинг бош вазифаси, асосий ҳикмати.

Доктор Оиз Қарний ёзади: «Дунё уч кундир. Кеча ўтди-кетди. У энди қайтиб келмайди. Эртанги кунга етиб бора оламизми-йўқми — ҳали аён эмас. Бугунги кун эса қўлимиздаги асосий сармоямиздир. Ўтган нарсалар учун қайғуриб ўзни ҳасратда қолдириш, ҳали келмаган кунлар учун беҳуда хомтама бўлиш вақтни ўлдириб, бугунни ҳам қўлдан чиқаришдан бошқа нарса эмас». Шунга кўра, эзгу ишларга шошилиш бобида «дунё бир кундир, шу куни бугундир», деб яшамоқ муҳим.   

Халқ орасида лаҳзани ушлаб қол, деган ҳикмат юради. Ҳар бир лаҳзада қилинаётган хайрли ишлар ўша лаҳзанинг ҳаёт китобимизда мангу акс этиши, мангуликка муҳрланишидир. Лаҳзаларни бирор фойдали ишга айлантирмоқ уни ушлаб қолиш, унга эга бўлиш деганидир. Вақтини зое ўтказган киши учун бирор жазо тайин қилинмаган. Ўша пайтда қайсидир яхшиликни амалга оширишдан бенасиб қолиб кетгани унинг учун аслида энг катта ютқазишдир. Чунки ўтган ҳар бир лаҳза бошқа қайтиб келмайди. Чинакам маҳрумият мана шу.  

Ҳаводаги кўзга деярли кўринмайдиган майда заррачалар — чанг-ғуборлар саломатликка жиддий путур етказиб, умрни сезиларли даражада қисқаришига сабаб бўлар экан. Буни машҳур табиб ва аллома Ибн Сино узоқ йиллик илмий кузатувлари асосида исботлаган. Афсуски, бундай кўринмас ғуборларни ҳали-ҳануз ҳеч биримиз жиддий хатар деб қабул қилмаймиз...

Эътиборимиздан четда қолиб, шиддат билан ўтиб бораётган лаҳзалар ҳам умримизнинг бир бўлагини олиб кетаётганини унчалик мулоҳаза қилавермаймиз. Аслида ўтаётган ҳар бир лаҳза азиз умримизнинг бир қисми экани аниқ. Академик шоир Ғафур Ғулом ёзганидек, «Азиз асримизнинг азиз онлари, Азиз одамлардан сўрайди қадрин...»     

«Ҳар нафасинг ҳолидан огоҳ бўл», дейди ҳазрат ­Навоий. Огоҳликнинг нафасга нима дахли бор? Лаҳзани таниш, уни идрок этиш, қадрини англаш, яъни бир лаҳзада қанчадан-қанча улуғ ишлар қила олиш мумкинлигини тушуниб етиш уни беҳуда совурмасликка сабаб бўлади. Шу маънода ҳар нафаснинг ҳолидан огоҳ бўлиш унинг нима учун берилганини тушуниб етиш ва зое кетказмаслик деганидир.  

Келажак бугундан бунёд бўлади. Айни шу лаҳзаларда келажагимиз пойдевори барпо бўлаётганини ҳис эта билиш зарур. Қалин қорлар майда-майда ёққани каби бугун умримизнинг ҳар бир лаҳзасида қилиб улгурган ишларимиз эртанги кунимиз учун жамғарилган катта ютуқ, аслида.

 

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

«ПРЕЗИДЕНТ ДАРДИМИЗНИ ТИНГЛАДИ»

«ПРЕЗИДЕНТ ДАРДИМИЗНИ ТИНГЛАДИ»

🕔12:20, 11.01.2018 ✔58

Давлатимиз раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида ҳар гал оддий одамлар билан мулоқот қилади, уларнинг турмуш шароити билан қизиқади, қийнаётган ташвиш ва муаммоларига алоҳида эътибор қаратади.

Батафсил
ПЕНСИОНЕР-ШИФОКОР ЭНДИ ПЕНСИЯСИНИ ТЎЛИҚ ОЛАДИ

ПЕНСИОНЕР-ШИФОКОР ЭНДИ ПЕНСИЯСИНИ ТЎЛИҚ ОЛАДИ

🕔12:19, 11.01.2018 ✔54

— Пенсиядаги шифокорлар, агар ишласа, пенсиясини тўлиқ миқдорда олувчи пенсионерлар тоифасига киритилгани тўғрисида эшитдим.

Бу имтиёз қандай ҳолатларда жорий этилади, яъни хусусий ёки давлат шифохонасида ишлашига боғлиқми?

Искандар ҚАРШИЕВ, 

пенсиядаги шифокор

Батафсил
ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

🕔14:11, 05.01.2018 ✔72

Бир лаҳза... Шугина муддатда нима иш қилиш мумкин? Бу оний фурсат нимага етади-ю, нимага арзийди?

Агар у умримизнинг ҳал қилувчи онларидан бири бўлса-чи?..

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ПРЕЗИДЕНТ ДАРДИМИЗНИ ТИНГЛАДИ»

    «ПРЕЗИДЕНТ ДАРДИМИЗНИ ТИНГЛАДИ»

    Давлатимиз раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида ҳар гал оддий одамлар билан мулоқот қилади, уларнинг турмуш шароити билан қизиқади, қийнаётган ташвиш ва муаммоларига алоҳида эътибор қаратади.

    ✔ 58    🕔 12:20, 11.01.2018
  • ПЕНСИОНЕР-ШИФОКОР ЭНДИ ПЕНСИЯСИНИ ТЎЛИҚ ОЛАДИ

    ПЕНСИОНЕР-ШИФОКОР ЭНДИ ПЕНСИЯСИНИ ТЎЛИҚ ОЛАДИ

    — Пенсиядаги шифокорлар, агар ишласа, пенсиясини тўлиқ миқдорда олувчи пенсионерлар тоифасига киритилгани тўғрисида эшитдим.

    Бу имтиёз қандай ҳолатларда жорий этилади, яъни хусусий ёки давлат шифохонасида ишлашига боғлиқми?

    Искандар ҚАРШИЕВ, 

    пенсиядаги шифокор

    ✔ 54    🕔 12:19, 11.01.2018
  • ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

    ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

    Бир лаҳза... Шугина муддатда нима иш қилиш мумкин? Бу оний фурсат нимага етади-ю, нимага арзийди?

    Агар у умримизнинг ҳал қилувчи онларидан бири бўлса-чи?..

    ✔ 72    🕔 14:11, 05.01.2018
  • Суюлтирилган  газ  нархи  ошади

    Суюлтирилган  газ  нархи  ошади

    — Кундалик ҳаётда овқат тайёрлаш учун маиший газ баллонидан, яъни  суюлтирилган газдан фойдаланиб келамиз. Эшитишимча, жорий йилдан суюлтирилган газ нархи ошар экан. Шу тўғрими?

    Ҳамза ЛАПАСОВ,

    Қўшработ тумани

    ✔ 79    🕔 14:11, 05.01.2018
  • ТАРАҚҚИЁТНИНГ АСОСИ

    ТАРАҚҚИЁТНИНГ АСОСИ

    илм ва маърифатдадир

    Инсоният тарихига назар ташласак, барча давр ва ҳудудларда тараққиётнинг асосида илм ва маърифат ётганини, инқирозу завол негизида лоқайдлик, саводсизлик турганини кўрамиз. Илмли ва маърифатли инсонгина маънавиятли, имони бут, ахлоқли ва албатта, элпарвар, ватанпарвар бўлади.

    ✔ 68    🕔 14:25, 28.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар