Оила хуржун      Бош саҳифа

ТАКЛИФНОМА

Тунов куни бошлиғимиз ўғлига тўй қилди. Тўйдан икки кун бурун ҳамма ходимларни хонасига чақириб уқтирди:

— Сизларга маълумки, бизникида тўй. Таклифнома тарқатиб ўтирмайман. Ўзларингиз биласиз, қоғозбозликни ёқтирмайдиган одатим бор. Ёппасига бораверасиз, маъқулми?

Бошлиқ ҳузуридан чиққач, ҳаммамиз унинг бу хислатини мақташга тушиб кетдик:

— Бошлиғимиз ажойиб одам-да!

— Тўғри қилди, таклифнома тарқатиб юрадими, ортиқча маш-маша!

— Бошлиғимиз бачкана эмас-да...

Ҳаммамиз бошлиқ дидига ёқадиган совға излаш тараддуди-да эдик.

Куни кеча эса бир ходимимиз тўйга таклиф қилди. У ҳам бошлиқ изидан бориб, таклифнома тарқатмади, хонама-хона юриб, ҳаммамизга бирма-бир тайинлади:

— Албатта  боринглар, тўйимиз сизларсиз ўтмайди.

Унинг бу қилмиши кўпчиликка ёқмади. Кетидан ғўнғир-ғўнғир гаплар тарқалди:

— Таклифнома тарқатса, нима қиларди?!

— Ортиқча чиқимга тоқати йўқ-да, ўлгудай нокас!

— Расмий равишда таклифнома бермадими, тўйга бориш йўқ!..

 

Малик БОЙМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

🕔12:04, 11.01.2018 ✔39

Ўзимизнинг Зиёджон укамиз аввал амал, кейин машина курсисига ўтирди-ю, ранг-рўйи ўзгарди, юзига қон югурди.

Батафсил
ТАКЛИФНОМА

ТАКЛИФНОМА

🕔12:04, 11.01.2018 ✔45

Тунов куни бошлиғимиз ўғлига тўй қилди. Тўйдан икки кун бурун ҳамма ходимларни хонасига чақириб уқтирди:

Батафсил
«Кимни ёзай, дадаси?»

«Кимни ёзай, дадаси?»

🕔12:57, 05.01.2018 ✔58

Фарҳод МУСАЖОН

Хона. Безатилган дастурхон атрофида эр, хотин ва 12-13 ёшлар чамасидаги бола нонушта қилиб ўтиришибди. Кайфиятлари чоғ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

    ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

    Ўзимизнинг Зиёджон укамиз аввал амал, кейин машина курсисига ўтирди-ю, ранг-рўйи ўзгарди, юзига қон югурди.

    ✔ 39    🕔 12:04, 11.01.2018
  • ТАКЛИФНОМА

    ТАКЛИФНОМА

    Тунов куни бошлиғимиз ўғлига тўй қилди. Тўйдан икки кун бурун ҳамма ходимларни хонасига чақириб уқтирди:

    ✔ 45    🕔 12:04, 11.01.2018
  • «Кимни ёзай, дадаси?»

    «Кимни ёзай, дадаси?»

    Фарҳод МУСАЖОН

    Хона. Безатилган дастурхон атрофида эр, хотин ва 12-13 ёшлар чамасидаги бола нонушта қилиб ўтиришибди. Кайфиятлари чоғ.

    ✔ 58    🕔 12:57, 05.01.2018
  • ЧАРОҒОНОВГА МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ

    ЧАРОҒОНОВГА МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ

    «Нурафшон» электр тармоқлари бошлиғи ҳурматли Ёруғбек Чароғоновга!

    ✔ 79    🕔 14:13, 28.12.2017
  • АНОР ЁРИШДАН «ПОХОЛ-ОДАМ»ГАЧА...

    АНОР ЁРИШДАН «ПОХОЛ-ОДАМ»ГАЧА...

    Грецияда мезбон хонадонига Янги йилда тўкинлик ва барака тилаш мақсадида меҳмон ўзи билан анор кўтариб боради. Кейин уни бор кучи билан мезбон уйининг остонасига уради. Айтишларича, мева қанча кўп тариқдай сочилиб кетса, хонадонга шунча кўп барака келармиш.

    ​​​​​​​

    ✔ 55    🕔 14:12, 28.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар