Оила хуржун      Бош саҳифа

ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

Ўзимизнинг Зиёджон укамиз аввал амал, кейин машина курсисига ўтирди-ю, ранг-рўйи ўзгарди, юзига қон югурди.

Йўлда пиёда кетаётган ҳамқишлоқларига парво ҳам қилмай, машина магнитофонини баралла қўйиб ўтиб кетади. Ҳа, майли буюрсин, юмшоқ креслода ўзимизнинг укалар бўлгани яхши-да.

Кеча шу укамизни йўқлашга отландим. Ахир, ўзимизнинг кадр, бегонани йўқлагандан кўра. Йўлга чиқарканман, онам қўлимга халта тутқазди: «Олиб бор, ҳар ҳолда улар ҳам тушлик қилади».

Катта йўлда автобус кутиб турсам, Мамат тоға келиб қолди. Салом-аликдан сўнг, автобусга бирга чиқдик. Қаёққа кетаётганимни обдан суриштириб қолса денг. Шу бирор жойга кетаётганимда, биров «йўл бўлсин?» деб сўраса, жуда хунобим ошиб кетади.

— Зиёджонни олдига кетяпман, — дедим, эснаган киши бўлиб, тушунолмайдиган оҳангда.

— И-е, ўзи у жиян нима иш қил­япти, қачон қараса, уни тоға, буни дода дейди. Машина миниб юрганидан бирор катта жойдами дейман, — деди Мамат тоғаям, дарров сўзимни тушуниб.

— Ҳа-а, шаҳарда, ер бўлишадиган жойда ишлаяптими-ей, қандайдир катта жойда, хуллас. Ўзидан сўраганимда, келган одамларга текинга ер берамиз, деганди.

— Ер сўрагани кетяпсанми олдига?

Саволи ғуруримни қитиқлаб ўтди. Ер сўраб кетаётганимни айтгим келмади.

— Йўқ, ер керакмас, уни кўриб, бир йўқлаб келмоқчиман. Шунчаки салом-алик юзасидан, — дедим қовоғимни солиб. Нима қиларкан-а, бировнинг ишига аралашиб. Яна тиқилинч автобусда, оғзини бурним тагига олиб келиб гапиргани-чи...

Индамай, ойнадан кўчага қараб кетдим. Талай йўл юриб, ниҳоят шаҳарга кириб келдик. Мамат тоға қачон тушиб қолганини билмай қолибман. Хафа қилиб қўйдиммикан, деб виждоним ҳам анча қийналди. Бекатда тушиб қолдим-да, катта-катта бинолар орасидан ичкариладим. Зиёджон укамизнинг ишхонасини ҳеч тополмайман. Қўлимдаги халта ҳам оғирлик қила бошлади. Қарасам, узоқда ўзимизнинг таниш «Жигули». Қувониб машина тарафга юрдим. Омадимни қарангки, Зиёджоннинг ўзи ҳам келиб қолди. Кийимлари чанг.

— Ҳа, ака, ассалому алайкум, нима қилиб юрибсиз?

— Зиёджон укам, сени бир кўриб кетай, дегандим. Шунга келдим. Мана бу халтани ол. Қўлим толиқиб кетди-ку.

— Кеч тушганда уйга борардим. Қишлоқдан шаҳаргача қийналиб келмасангиз. Нима гап, ака, тинчликми ўзи?

— Тинчлик, укам, тинчлик. Тўғрисини айтсам, бир пайтлар келган одамларга бепул ер берадиган жойда ишлаяпман, дегандинг. Шу бизга ҳам озгина ер керак-да. Шунга...

Оғзимдан чиққан гапни қайтиб олишнинг иложи бўлганда ўша заҳоти қайтариб олардим. Ишонган укамиз, устимдан кулгандек, нима дейди, денг?

— Ака, мен шаҳарда гўрков бўлиб ишлайман. Бу ердан сизга ер беролмайман. Сиз қишлоқ гўрковидан сўрайсиз...

 

Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Мажлисдаги илҳом

Мажлисдаги илҳом

🕔17:39, 06.12.2018 ✔14

Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

Батафсил
Бўлиб берамиз

Бўлиб берамиз

🕔17:38, 06.12.2018 ✔16

Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

Батафсил
Хотиним ферма очгач…

Хотиним ферма очгач…

🕔17:27, 22.11.2018 ✔83

Менга аталган ғиж-ғиж иқтидорни хотинимга берган экан. Камина саҳар мардондан, то қош қорайгунча итдек ишлайман, кўпинча ярим тунда тилим бўйинбоғимдай осилиб уйга кириб келаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мажлисдаги илҳом

    Мажлисдаги илҳом

    Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

    ✔ 14    🕔 17:39, 06.12.2018
  • Бўлиб берамиз

    Бўлиб берамиз

    Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

    ✔ 16    🕔 17:38, 06.12.2018
  • Хотиним ферма очгач…

    Хотиним ферма очгач…

    Менга аталган ғиж-ғиж иқтидорни хотинимга берган экан. Камина саҳар мардондан, то қош қорайгунча итдек ишлайман, кўпинча ярим тунда тилим бўйинбоғимдай осилиб уйга кириб келаман.

    ✔ 83    🕔 17:27, 22.11.2018
  • «Ўргимчак»

    «Ўргимчак»

    «Бир айбим бор: фақат баъзан,

    Рост гапириб қўяман…»

    Эркин Воҳидов

    ✔ 96    🕔 16:26, 08.11.2018
  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 145    🕔 16:48, 18.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар