Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

БИР МАВСУМ ЧИДАМАЙДИГАН ПОЙАБЗАЛ

бозорларимизга қаердан кириб келмоқда?

Ҳеч эътибор қилганмисиз, ўзингиз ёки фарзандингиз бир йил давомида ўртача неча жуфт пойабзал кийиб тўзғитасиз? Албатта, ҳозир ҳамёнбоп пойабзал бир мавсумга ё етади ёки етмайди.

БИР МАВСУМ ЧИДАМАЙДИГАН ПОЙАБЗАЛ

Чунки уларнинг кўпи ишлаб чиқарувчиси ҳам номаълум бўлган «усти ялтироқ, ичи қалтироқ» пойабзаллар. Аммо сўнгги пайтда ўзимизда ишлаб чиқарилганига талаб ортмоқда.

— Бугун бозорларимизда кўпчилик ўзимизда ишлаб чиқарилаётган, сифати хорижникидан қолишмайдиган оёқ кийимини афзал кўрмоқда, ­— дейди «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқаруви раиси маслаҳатчиси Ширинбек САФАРОВ. — Мисол учун, ҳозир эркаклар пойабзалларининг тўқсон олти фоизи ўзимизнинг корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган. Ўттиз олтита шундай корхона фаолият олиб бормоқда. Биргина 2017 йилнинг ўзида 10 минг жуфтдан зиёд пойабзал тайёрланди.

— Маҳсулотлар экспортга ҳам чиқариляптими?

— Ҳа. Асосан, Италия, Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, МДҲ давлатлари бозорига чиқарилмоқда. Харидорларни энг аввало, пойабзалларимизнинг табиий хомашёдан экани, чидамлилиги, сифати ва арзон нархи ўзига жалб этмоқда. Биргина 2017 йилнинг ўзида 105 миллион доллардан зиёд миқдорида чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт қилинди.

— Оёқ кийим тайёрлаш учун асосан, қандай маҳсулотдан фойдаланилади?

— Асосан, қорамол терисидан. Пойабзалнинг ички қисмига қўй ва эчки териси ишлатилади. Бу турдаги маҳсулотлар юртимизда сероб. Аммо бизда фақат терининг ўзи бор, холос. Таглик, елим ҳамда бошқа зарур буюмлар четдан келтирилади. Ҳозирда пойабзал ишлаб чиқаришда зарур бўладиган маҳсулотларни ҳам ўзимизда тайёрлаш чоралари кўрилмоқда.

— Йил давомида аҳолидан қанча миқдорда тери йиғиб олинади ва уларнинг сифати талабга жавоб берадими?

— Аҳолидан етарли миқдорда қорамол ва қўй териси тўпланади. Ҳудудларда қўй ва қорамоллар қассоблар томонидан қўлда сўйилади. Улар эса тери сифатига деярли путур етказишмайди. Шунингдек, республикамизда 29 та автоматлаштирилган замонавий мол сўядиган шохобчалар ҳам фаолият кўрсатмоқда.

— Бозорларимизда барибир сифатсиз маҳсулотлар учраётганини қандай изоҳлайсиз?

— Масалан, Хитойдан келтирилаётган баъзи оёқ кийимлари жаҳон андозаларига умуман жавоб бермайди. Сифатсиз, таги тез кўчиб кетади, ҳаво ўтказмайди ва ҳоказо. Ҳозирда бундай сифатсиз маҳсулотларнинг бозорга кириб келмаслиги учун қатъий чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, харидордан ҳам маҳсулот танлашда эътиборли бўлиш талаб этилади.

Фарғона вилоятида туяқуш парваришланиб, териси хорижга экспорт қилинмоқда.

Улуғбек ЖУМАЕВ

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Цементимиз сифати четникидан пастми?

Цементимиз сифати четникидан пастми?

🕔17:42, 06.12.2018 ✔17

Қурилиш соҳасида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири буцемент. ​​​​​​​

Батафсил
Уй-жой ширкатига нега  пул тўлаймиз?

Уй-жой ширкатига нега пул тўлаймиз?

🕔16:07, 29.11.2018 ✔47

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига (ХУЖМШ) тўланадиган ҳар ойлик мажбурий тўлов миқдори нималар асосида белгиланади? Бунда қандай харажатлар инобатга олинади?

Батафсил
Муаммолар ечимига  янгича ёндашув

Муаммолар ечимига янгича ёндашув

🕔16:07, 29.11.2018 ✔42

Қонунчиликда шундай бир атама бор: медиация. Бу сўзни кўпчилик эшитган бўлса керак, аммо унинг маъносини билмайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Цементимиз сифати четникидан пастми?

    Цементимиз сифати четникидан пастми?

    Қурилиш соҳасида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири буцемент. ​​​​​​​

    ✔ 17    🕔 17:42, 06.12.2018
  • Уй-жой ширкатига нега  пул тўлаймиз?

    Уй-жой ширкатига нега пул тўлаймиз?

    Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига (ХУЖМШ) тўланадиган ҳар ойлик мажбурий тўлов миқдори нималар асосида белгиланади? Бунда қандай харажатлар инобатга олинади?

    ✔ 47    🕔 16:07, 29.11.2018
  • Муаммолар ечимига  янгича ёндашув

    Муаммолар ечимига янгича ёндашув

    Қонунчиликда шундай бир атама бор: медиация. Бу сўзни кўпчилик эшитган бўлса керак, аммо унинг маъносини билмайди.

    ✔ 42    🕔 16:07, 29.11.2018
  • Хонадон йилига қанча энергия тежаши мумкин?

    Хонадон йилига қанча энергия тежаши мумкин?

    Электр қувватидан тежаб фойдаланиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур жараёнда, айниқса, светодиод лампаларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 66    🕔 17:31, 22.11.2018
  • Газ ва «свет» Юнусободда экспериментдан ўтказилади

    Газ ва «свет» Юнусободда экспериментдан ўтказилади

    Республикамизда ёнилғи-энергетика ресурсларининг аҳоли учун нархи йилига камида икки марта ўсиши кузатилмоқда. Бу аҳолининг, айниқса, кам таъминланган фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 53    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар