Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

Юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари бор. Дунё цивилизациясига ҳисса қўшган Хоразмнинг ҳам ўзига хос, такрорланмас удумлари мавжуд.

Оқ олиш

Бу — совчилик, дегани. Йигит уйидан келган совчилар меҳмонлик ҳурматини олиб келган нон ва ширинликлар билан изҳор этади. Агар қизнинг отасига совчи жўнатган куёв ва унинг оиласи маъқул келса, совчиларга розилик белгиси сифатида оқ рўмол беради.

«Янга сайлаш»

Келиннинг онаси тўй бошидан то охиригача қадимий урф-одатларни бажаришга масъул қилиб, икки нафар янга тайинлайди. Улар қариндошлиги йўқ хонадондан келин тушган бўлиши шарт.

Келин узатиш

Келин ёр-ёр  айтилиб, «кўшагана» (чимилдиқ) ичида йўлга чиқади. Янга қўлида ёқилган лампа-чироқ билан олдинда йўл бошлайди. Бир вақтнинг ўзида лампа-чироқнинг ўчиб қолмаслиги назорат қилиб борилади. Бу удум негизида янги оиланинг ҳаётида равшанлик ва бирдамлик уйғунлашуви нияти мужассам.

Оловдан ҳатлаш

«Келин куёв уйига яқинлашди», деган хабар келиши билан ҳовли олдида «хонадондан бало-қазо нари бўлсин», деган ниятда мўъжазгина олов ёқилади. Келин ўтирган улов шу олов устидан ўтади.

Келин салом

Келин «кўшагана» ичида остонадан ҳатламай «келин саломи» одатини бажаради. Бунда келин қўллари тиззасигача узатилиб, эгилган ҳолда янгалар билан биргаликда таъзим қилади.

«Таҳга ташлаш»

Куёв келин учун безатилган хонага жўралари билан кириб келади. Куёв юрган пояндозни жўралар «куёвлик насиб қилсин», деган ниятда олиб қўйишади. Келин янгалари улар ўтириши учун қалин кўрпача солиб қўяди. Куёв инжиқлик қилиб ўтирмайди. Келинянгалар «Собир куёв, сузил куёв» айтимини айтишади. Айтим то куёв жўралари билан ўтирмагунча давом этади. Куёв ўтиргач, гўшт ва патир билан меҳмон қилинади. Сўнг куёв бурчакда дугонлари орасида ўтирган келинни кўтариб, чимилдиқ ортидаги «таҳ»га (қалин қилиб солинган ўрин)га ташлайди. Янгалар куёвни у ердан тортиб чиқариб, даврага олишади. Куёв белидаги кўп сонли тугунлар тугилган қийиқни ечишади. Қийиқ қўл билан ечилиши шарт. Агар белбоғни ечолмаса, куёвжўралар айтганича таъзим қилишга мажбур.

Кўзгуга қараш

«Имтиҳон»дан ўтган куёв чимилдиқ орқасидаги келин ёнига киради. Янгалар келин-куёвнинг юзига доим бир-бирининг олдида юзи ёруғ бўлсин деб, кўзгу тутади. Улар кўзгуга бир вақтнинг ўзида қараши лозим.

Яхши ният

Сўнг келин-куёвнинг кўрпаси оёқ учидан ўғил бола чақалоқ киргизилиб, бош томонидан чиқарилади. Бувилар фарзандлари кўп бўлсин, деб дуо қилади.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

🕔12:11, 11.01.2018 ✔44

Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

Батафсил
КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

🕔12:11, 11.01.2018 ✔50

«Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»

(Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи  исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)

Батафсил
«ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

«ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

🕔12:10, 11.01.2018 ✔48

Юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари бор. Дунё цивилизациясига ҳисса қўшган Хоразмнинг ҳам ўзига хос, такрорланмас удумлари мавжуд.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

    ✔ 44    🕔 12:11, 11.01.2018
  • КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    «Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»

    (Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи  исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)

    ✔ 50    🕔 12:11, 11.01.2018
  • «ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

    «ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

    Юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари бор. Дунё цивилизациясига ҳисса қўшган Хоразмнинг ҳам ўзига хос, такрорланмас удумлари мавжуд.

    ✔ 48    🕔 12:10, 11.01.2018
  • БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ

    БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ

    ҳурмат ва муроса билан яшашда

    Тинч-тотув, аҳил-иноқ ҳаёт кечираётган оилаларни кўрганда кимнинг ҳам ҳаваси келмайди дейсиз. Фарзанд тарбияси, рўзғор тутуми, эр-хотиннинг ўзаро ҳамфикрлиги бизга бахтли ҳаёт кечириш борасида сабоқ беради. Орамизда бундай оилалар кўп. Уларнинг ўз юмушларидан ортиб, маҳаллада ҳам муносиб ўрин эгаллаётганини эса жамиятимиз ҳаётига қўшаётган муносиб ҳиссаси дейиш мумкин. 

    ✔ 68    🕔 14:16, 28.12.2017
  • НОМИНИ ТИЛГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИ(ми?)

    НОМИНИ ТИЛГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИ(ми?)

    Оиланинг ёзилмаган қонунлари, ўзига хос нозик жиҳатларига бобою бувиларимиз қатъий риоя этишган. Масалан, эр-хотин бир-бирининг номини тилга олиб чақирмасди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 28.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар