Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

Қўшни аёллар йиғилишиб ёрдамга чиқдик. Ҳовлига одам сиғмайди, ҳамма елиб-югуриб иш қиляпти. Ҳатто болалар ҳам нима биландир машғул. Барчанинг кайфияти чоғ, ҳамма хурсанд. Биз ҳам у-бу юмушга бириктирилдик.

Аёлларга хос одат: йиғилиб қолса, суҳбатни қиздириш учун ҳамманинг ҳаёт чорбоғига бир-бир кириб чиқади. Қўшнилардан бири гап бошлади:

— Бу хонадонда шундай нур борки, кирган одамнинг кўнгли яшнайди, лабига табассум югуради. Уйингда ўтиргандек ҳузур топасан, — деди ёнидагиларга қараб.

— Тўғри, мен ҳам меҳмонга чиқсам, уйга боргим келмай қолади. Худди ота уйимда ўтиргандек, ўзимни эркин ҳис қиламан, — деб маъқуллади яна бири. Шу пайт болалар «Оппоқ буви» деб чақирадиган Салима ая сал нарироқда меҳмонларга жой ҳозирлаётган Замира опага ишора қилиб:

— Замирахондек аёл бека бўлган уй мана шундай нурга тўла, файзу тароватли бўлади-да! — деди.

— Ҳақиқатан, бу аёлга ҳавас қилса арзийди. Ҳар доим юзи кулиб туради, ўзи самимий ва меҳрибон. Ҳаммага ширин гапиради. Бировнинг дилини оғритганини эшитмаганман. Овози ҳам майин, ёқимли. Аёлларга хос яхши хислатларнинг барчаси шу аёлда жамланган-да! — деб қўшимча қилди бошқаси. Кейин ҳамма бир-бир мақтов ёмғирини ёғдира бошлади:

— Бу опа билан қуда бўлиш катта бахт-да. Қизи борган уйни ҳам жаннатга айлантириши аниқ.

— Қанчадан-қанча киши қуда бўлишни орзу қилмади дейсиз. Қизлариям онасининг ўзи-да!

Шу пайт нариги маҳалладаги қошлари қалин бир аёл гурунг мавзусини ўзгартирди:

— Айтганча, ён қўшнилари Майрам опа кўринмаяпти? — деб атрофга аланглади, ўзича қидиргандек бўлиб.

— Қўйинг, шу аёлни сўраманг, — деб гап бошлади сарғишдан келган жувон норози оҳангда. — Нуқул ҳамма билан уришиб, жанжаллашиб юради. Оғзидан чиққан гаплардан-ку уялиб кетасан, бетинг-юзинг демай «сайрайди». Устига-устак жуда ҳасадгўй. Бугун ҳам аламидан куйиб, чиқмагандир-да.

Энди бошқалар ҳам уни ёмонлай кетди:

— Тўғри айтасиз, онасининг касрига қизлари қолди. Ҳали бирортаси ҳам турмушга чиқмаган.

— Совчилар ҳам суриштириб кўради, бунақа таъриф эшитгандан кейин «онасини кўриб, қизини ол» қабилида иш тутади-да… Бунақада совчи кутиб эшиги ҳам чарчайди-ёв…

— Эртанги тўй яллалари ҳам Майрам опага ҳасад тоши бўлиб ёғилса керак, — деб чувиллашиб туришувди, бироз олдин невараси чақириб кетган Салима ая ўрнига қайтди.

— Ҳар кимнинг ғамини егувчи бор, қизларим. Улардан хавотирланманг, ҳали бахтини топишади. Кейин бировнинг ғийбатини қилиш сиздек аёлларга ярашмайди. Ундан кўра сизлар ҳам ёмон хислатлардан фориғ бўлинг... — деб уларга танбеҳ берди. Бундан уялиб,  суҳбат мавзусини ўзгартиришди.

Бу маҳаллага кўчиб чиққанимга кўп бўлмагани сабаб ким қанақалигини яхши билмайман. Аммо шуни англадимки, аёл киши қанча фазилатли бўлса мақтовга, аксинча бўлса, кўпчилик олдида уятга қолиб, норозиликка учраркан.

 

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

🕔12:11, 11.01.2018 ✔44

Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

Батафсил
КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

🕔12:11, 11.01.2018 ✔49

«Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»

(Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи  исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)

Батафсил
«ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

«ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

🕔12:10, 11.01.2018 ✔47

Юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари бор. Дунё цивилизациясига ҳисса қўшган Хоразмнинг ҳам ўзига хос, такрорланмас удумлари мавжуд.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

    ✔ 44    🕔 12:11, 11.01.2018
  • КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    «Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»

    (Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи  исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)

    ✔ 49    🕔 12:11, 11.01.2018
  • «ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

    «ҚУЁШЛИ  ЕР»  ОДАТЛАРИ

    Юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари бор. Дунё цивилизациясига ҳисса қўшган Хоразмнинг ҳам ўзига хос, такрорланмас удумлари мавжуд.

    ✔ 47    🕔 12:10, 11.01.2018
  • БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ

    БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ

    ҳурмат ва муроса билан яшашда

    Тинч-тотув, аҳил-иноқ ҳаёт кечираётган оилаларни кўрганда кимнинг ҳам ҳаваси келмайди дейсиз. Фарзанд тарбияси, рўзғор тутуми, эр-хотиннинг ўзаро ҳамфикрлиги бизга бахтли ҳаёт кечириш борасида сабоқ беради. Орамизда бундай оилалар кўп. Уларнинг ўз юмушларидан ортиб, маҳаллада ҳам муносиб ўрин эгаллаётганини эса жамиятимиз ҳаётига қўшаётган муносиб ҳиссаси дейиш мумкин. 

    ✔ 67    🕔 14:16, 28.12.2017
  • НОМИНИ ТИЛГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИ(ми?)

    НОМИНИ ТИЛГА ОЛИБ БЎЛМАЙДИ(ми?)

    Оиланинг ёзилмаган қонунлари, ўзига хос нозик жиҳатларига бобою бувиларимиз қатъий риоя этишган. Масалан, эр-хотин бир-бирининг номини тилга олиб чақирмасди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 28.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар