Ёшлар      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Космополитизм, ватансизлик

«Яшаш қаерда яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан» деб юрганлар топилади.

Бундай қарашда, Ватан туйғусининг мужассам эмаслигини кўрамиз. Чунки биринчидан, «яшаш»дан маъно ва мақсад фақат яхши еб-ичиш, роҳат ва фароғатни ўйлаш, ўзи учун «барча қулайликлар»га эга бўлган «ҳузур-халоват»дангина иборат эмас. Ҳаётнинг маъно-мазмуни, яшашдан мақсад фақат шу билан белгиланмайди; иккинчидан, бундай тоифа одамлар ҳақиқий Ватан туйғусини англамайди ёки уни англашдан йироқ. Ўз шахсий манфаатларини ҳамма ҳам ўйлайди, лекин уни фақат ўз қобиғида «яланғоч» ҳолда тасаввур этиб, Ватан туйғусини идрок этмаслик, охир-оқибатда бу одамни туғилган жой, улғайтириб, ҳаётга йўлланма берган ота-она, жамоа, эл-юрт, халқ, миллатининг мақсад ва муддаоларидан, орзу-истакларидан, тарихи, қадриятларидан ўзини айри тутишга олиб келади. Бундай одамда Ватанни англамаслик, юртдан бегоналик, ўзини ундан ташқарида кўриш ҳолати мужассам. Одам ўзлигини қандай англаса, Ватанини ҳам шундай англайди. Ўзлигини англамаган одам Ватанини ҳам англамайди. Уни Ватани, тарихи қизиқтирмайди. У ўзи учун яшашнинг маъносини қаерда бўлмасин яхши яшашда деб билади. Шунингдек, у халқи, ота-онаси, миллати, мамлакати олдида ҳам фарзандлик, фуқаролик бурчини ҳис этмайди. Унинг мақсади нима қилиб бўлса ҳам «пул топиш», «яхши яшаш». Шу қоида унинг учун ота-онадан, эл-юртдан ҳам юқори, Ватанидан ҳам қиммат бўлиб кўринади.

«Оммавий маданият»нинг аломатлари

Таксида

Балки оммавий маданият «ясовчилар» савоб, улуғ ишлар қилаётгандир? Балки биз ҳаётдан орқада қолиб, уларни тушунмаётгандирмиз?! Оммавий маданиятнинг миллатимизга, ёшларимизга таъсирини нималарда кўрса бўлади?

Тошкент шаҳар офицерлар уйи. 2007 йил ўзбек миллий эстрада санъати муаммоларига бағишланган мажлисларда «Ёшлар» радиоканали мухбири шундай деган эди:

— Яқинда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Таксида кетаётган эдик. Мен олдинда, орқада икки нафар замонавий кийинган қиз. FMдан эстрада қўшиғи таралаётир. Қўшиқ тугаб, реклама қўйилди. Элликларга кирган ҳайдовчи бошқа тўлқинлардан яхши қўшиқ қидира бошлади. «Ушшоқ»ни қўйди. Шу пайт орқадан кулги товуши эшитилди. Миллий қўшиқчилигимиздан роҳатланишни ҳали ўргана олмаган европа миллатларига мансуб қизларимиз бўлса керак-да, деб ўксидим. Афсуски, улар ўзбек қизлари эди. Улар «Ушшоқ»ни масхара қила бошлашди. Ичимда нимадир узилиб кетди...

Ўн йил илгари биз «Ҳа, энди манави рок, блюзлар вақтинчалик нарсалар. Шамолдек келиб, шамолдек кетади», деб ҳисоблар эдик. Ўн йил ўтиб кетибдию, рок, блюзлар ўтиб кетмапти. Улар яшаётган экан. Мана уларнинг «иши», деди.  

Тўйда

Кўп танқид қилинаётганига қарамай, тўйларимиз маънавий ўрнак маросими бўла олмаётир. Тўйда одамлар ёнма-ён ўтиради, лекин гаплаша олмайди. Уйланаётган йигит, келин бўлаётган қизнинг, уларнинг ота-оналарининг ҳаётидан ёрқин лавҳаларни тингламайди. Ўзбеклар тўйга якка боришмаган. Шерик билан бориб, уни тўй эгасига таништириб, дўстлаштиришган. Нотанишлар танишишган... Ҳозир эса танишлар нотаниш каби ўтиришади. Чунки гаплашиб бўлмайди. Бир ватандошимиз сўзлари:

Бир тўйдамиз. Ўртада тўртта мусиқа карнайи устма-уст турибди. Бум-бумидан ер титраётир. Келин-куёв — ўзбек қизи ва йигити инглизча қўшиққа намойишкор рақсга тушишди. Айтишларича, инглизча рақсга тушиб, «маданият»га ўргатиш учун қудалар балетмейстерга 200 доллар тўлашибди.

Негадир меҳмон ҳайдовчилар тез-тез безовта бўлиб, чиқиб келишарди. Бизни олиб келган ҳайдовчи ҳам чиқиб келди. Сўраб билсак, автосигнал ўз-ўзидан чалиниб кетаётган экан.

  — Шу болалар ҳам ёмон бўлиб кетди-да, — дейди Жўра ака буни билиб. Ҳайдовчи:

— Йўқ, болалар тегмаган экан.

— Унда ким тегибди?

— «Санъаткорлар» — деб кулиб, мусиқа карнайини кўрсатди ҳайдовчимиз. — Карнайнинг кучи кўчада турган машиналар сигналини чалдириб юбораяпти.

Тўйхонадан чиқиб кетаётиб, карнайлар атрофида ўтирган меҳмонларга раҳмим келди. Уларнинг юраклари уч соат давомида шовқин зарбидан ҳапқириб турди-да...», деди.

Баъзида тўйнинг мазмунини эмас, шаклини ўйлаяпмиз. Тўйнинг гуручи, тўйхонаси, оши, санъаткори тўғрисида қаттиқ қайғурамиз. Унинг маънавияти, маданияти ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Натижада одамлар тўйдан қорни тўқ, лекин қалби оч тарқалишади. Мана шу эмасмикин, «оммавий маданият»нинг ўзбек миллий маданиятига илк хуружлари? Бу хуружни биз — буюк ўзбек маданиятининг ворислари, аввало, ота-оналар бирлашиб тўссак, тўхтайди. Бир, ўн, юз киши уни тўхтата олмайди. 




Ўхшаш мақолалар

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔43

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

🕔19:01, 22.11.2018 ✔51

Янги таҳрирдаги низомга мувофиқ яна кимлар ушбу мукофотни олишлари мумкин?

Батафсил
Мен ишончни оқлайман!

Мен ишончни оқлайман!

🕔19:01, 22.11.2018 ✔39

Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Агар ҳар бир киши зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этса, турли муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар