Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МЕВА БЕРМАГАН ДАРАХТ БЕХОСИЯТ ЭМАС

Бефарзандлик синовининг охири фақат ажрашишми?

Бир танишим бор. Уйланганига саккиз йилдан ошди. Шу давргача фарзанд кўрмади. Эр-хотиннинг бормаган жойи, кўрсатмаган шифокори қолмади. Лекин фақат битта гап: «Ҳаммаси жойида, иккингиз ҳам соғломсиз...»

МЕВА БЕРМАГАН ДАРАХТ БЕХОСИЯТ ЭМАС

Охири, ота-оналар кутишдан чарчаб, икки ёшни ажратиб юборди. Иккови ҳам айрича оила қурди. Аёл фарзандли бўлди. Аммо йигитнинг нияти амалга ошмади. Орадан уч йил вақт ўтса ҳам, яна фарзанд йўқ. Йигитнинг дарди ичида, ҳали ҳам шифохонама-шифохона юрибди…

Ҳа, бундай вазиятга дуч келганлар орамизда топилади. Яратганнинг неъматини кутиб йиллаб умид билан яшайди, аммо бефарзандликдан охири сабри тугаб, бошқаси билан ҳаётини боғлайди. Ахир, ҳамма ҳам ўзидан зурриёд қолдиришни истайди. Фарзанд умр чироғи, ҳаёт қувончи деб бежиз айтилмаган. У ҳаётимизга нур, мазмун, келажакка ишонч, эзгу орзулар бахш этади, қалбларни ёритади.

Афсуски, бундай неъмат қайсидир хонадонга эрта ёки кеч келади...

«Янгилик борми?»

Ҳали тўй бўлганига бир-икки йил ҳам ўтмасдан, эр-хотин бир-бирини яхшироқ таниб улгурмасдан, «фарзанд кўрмадик», дея ажрашиб кетаётганларни эшитамиз. Айтиш керакки, бундай ҳолларга фақат ёш келин-куёв эмас, уларнинг ота-онаси, қариндош-уруғлари ҳам сабабчи бўлмоқда.

Чимилдиқ иплари узилмасдан яқинлар кўз имолари билан «қалай, янгилик борми?», дея ёш оилани ҳоли-жонига қўймайди. Бу гапни эшитган ёш келиннинг бир йил ўтиб, қандай аҳволга тушишини тасаввур қилиб кўринг! Афсуски, таънали саволларнинг кети узилмайди: «Нима бўлди? Келинингизнинг бўйида бўлмаяптими? Вой, нима балоси бор экан? Тўй бўлганига тўрт ой бўлди-ку, ахир! Тезроқ қутулинг, кўздан нари бўлсин, балоси ўзи билан кетсин», қабилидаги гап-сўзлар ёш оила бошига гурзи билан урилгандай гап…

Шу ўринда бир ҳамкасбимнинг тўйдан кейинги гаплари ёдимга тушди.

«Аввалида қўни-қўшнининг фарзанд ҳақида савол бериши табиий туюлар экан, — дейди у. — Ҳа энди, жон койитиб сўраяпти-да. Болали бўлсак, ҳаммага яхши-ку, деб ўйлардим. Аммо бора-бора бу сўроқлар авжга чиқди. Бир куни уйга келсам, хотиним йиғлаб ўтирибди. Сабабини сўрасам, айтмади. Онамдан суриштирсам, қўшнилардан бири аёлимни кўчада учратиб, «қай бирингда муаммо?», деб сўраган экан. Шартта бориб, муаммо кимдалигини кўрсатгим келди-ю, ўзимни босдим.

Орадан бир йил вақт ўтди. Лекин янгиликдан ҳамон дарак йўқ. Энди бегоналар у ёқда турсин, туғишган опаларим ҳам ўз ҳолимга қўймайдиган бўлди. Мен бу гап-сўзларга унчалик эътибор қилганим йўқ, аммо рафиқам кун сари сўлиб бораверди. Охир-оқибат, у ўзи билан ўзи гаплашадиган, узоқларга тикилиб, хаёл сурадиган одат чиқарди. Аҳволига ортиқ чидаб туролмасдан аёлимни касалхонага ётқиздим. Бироз асаблари тинчланди...»

Ҳамкасбим ич-ичидан эзилиб юрган бир пайтда, ниҳоят, беш йил деганда фарзандли бўлди. У шу нарсага амин бўлдики, инсон чин дилдан истаса, албатта, муроди ҳосил бўлар экан. Фақат синовларга бардош бериб, сабр қилса, кифоя. Ахир, сабрнинг таги сариқ олтин, деб бежиз айтилмаган.

«14 ёш катта» дўстимиз

Сабр-тоқат қилиб, фарзанд кутган ота-оналар ҳақида гап кетганда, дўстим Музаффарнинг муштипар онаси, қўли қадоқ, меҳнаткаш отасининг самимий қиёфаси кўз олдимга келади. Уларнинг сабр-тоқати, эзгу ниятларига ҳам қанча таҳсин айтсанг арзийди. Ахир, улар оз эмас, кўп эмас — нақд ўн тўрт йил деганда дўстим Музаффарни дунёга келтиришган. Бу метин иродага таяниб ўтган кунлар, бу ишонч, бу йиллар айтишга осондир, аммо ўн тўрт йил фарзанд кутиб яшаш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

— Бундай пайтларда эркак киши аёлига далда бўлиши лозим, — деб ўша йилларни хотирлайди Йўлдош ака. — Хотиним йиғласа, мен уни овутардим. Бекорга йиғлаётганини айтиб, унга қараб кулардим ҳам. Ахир, соғломмиз-ку, дердим унга. У ҳар хил хаёлларга борарди. Мен унинг ўйларини қувардим. Аслида менга осонмиди? Мен эркак кишиман! Ичимдан зил кетиб, вужудим ёнарди. Аммо буни на хотиним, на яқинларимга сездирдим. Ҳеч нарса бўлмагандай юрдим. Мана, Оллоҳга шукр, Яратган эгам бизга Музаффарни берди, кетидан икки қизли бўлдик. Уйимиз нурга тўлди.

Дарҳақиқат, эркак киши ҳар қандай вазиятда ҳам оилани асраб қолишга қодир. Аммо Музаффарнинг кўнгилчан онаси ўша йилларни эслашдан кўра, ўғлининг туғилган пайтларини хотирлашни хуш кўради. Худди ҳаёти шу ондан бошлангандай. Ҳар гапида «Музаффарнинг туғилган кунидан бир йил олдин ё бир йил кейин», «Музаффар бешга кирган куни, олтига кирган куни...» У кишининг суҳбатини эшитиб беихтиёр ўзбек онасининг меҳри-ю сабр-тоқатига қойил қоласан. Онаизор бизга ҳазиллашиб: «Музаффар сизлардан ўн тўрт ёш катта-а! Ҳурмат қилинглар», деб ҳам қўярди. Биз Музаффарнинг тенгқур бўлиб туғилганидан хурсандмиз. Чунки у оқибатли дўст, ўз касбининг устаси, энг асосийси, яхши инсон.

Лекин ҳаётда шундай вазиятлар ҳам бўларканки, кибр-ҳаво, манманлик, кимнидир хўрлаш, камситиш, ҳаёт синовларида иродасизлик қилиш эвазига ҳам одам ўзининг чироғини ўчириб қўйиши мумкин экан.

Бу ҳақида гап кетганда, ҳали-ҳануз фарзандсиз ўтаётган амаким билан келинойим кўз олдимга келаверади.

Онамнинг айтишича, мен беш ёшимгача юрмаган эканман. Ўша вақтларда амаким билан келинойим онамга «ногирон фарзанд туққансан», деб роса озор беришган. Ҳатто, бир уйда яшаса-да, қозон-товоқни алоҳида қилиб олишган. Бир дастурхон атрофида ўтиришмаган. Қайтар дунё деганича бор экан: амаким ва янгамиз тирноққа зор бўлиб ўтмоқда. Қариндошларникига йиғинга борсам, уларнинг узоқдан менга тикилиб қараб туришини сезаман. Шунинг учун ҳеч қачон бировнинг дилини оғритиш керак эмас экан, деб ўйлаб қоламан.

Бугун қандайдир сабаблар билан фарзанд кўрмаётган оилалар гарчи соғлом бўлишса-да, аввало, бундан ҳикмат излаши керак. Балки ўтмишда қилган қайсидир хатоси учун берилган жазодир бу. Ёки Яратганнинг синовидир. Нима бўлганда ҳам бу борада инсон айбни ўзгалардан эмас, балки ўзидан ахтариши лозим.

Илҳомжон МАДАЛИЕВ, «Мўйи-Муборак Уккоша» жомеъ масжиди имом хатиби:

— Фарзанд Оллоҳ таоло томонидан ато этиладиган улуғ неъмат, инсон қалбидаги энг олий мақсад саналади. Таассуфки, кўпчилик фарзанд кўришда бесабрлик қилади. Маълум муддат ўтиши билан икки ёш бир-бирига шубҳа назари билан қарай бошлайди. Икки тараф айбдорни қидиришга тушади. Келин-куёв бир-бирини туғмас ва бепуштликда айблай бошлайди. Бу номаъқул хатти-ҳаракат қанчалик узоқ чўзилгани сари, ўртада шунча жарлик юзага келаверади. 

Баъзи ҳолатларда икки ёш сабр қилишса ҳам, ота-оналар, ён-атрофдагилар уларга тинчлик бермайди. Бу авж олиб, ҳатто, оилани бузишни таклиф қила бошлайди. Ваҳоланки, икки ёш шошиб, бесабрлик қилганда ҳам катталар насиҳат билан, уларни тўғри йўлга бошлаши лозим. Зеро, аксар вақтларда бир неча муддат фарзанд кўрмай, вақти келиб ўз тенгқурларидан ҳам кўп болали бўлганларга гувоҳмиз.

Аслида Яратган фарзандни яхши кўрганига бериб, ёмон кўрганига бермайди, дейиш нотўғри фикр. Балки ҳар нарсага қодир Зот фарзандни кимга қайси пайтда беришни билгувчидир. Унинг тақдирига фақат сабр қилиш керак. Ношукрликнинг оқибати аянчли якун топади.

Ғолиб МИРЗО




Ўхшаш мақолалар

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔49

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

Йил олимлари маълум, улар кимлар?

🕔16:17, 29.11.2018 ✔31

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

Батафсил
Вақт кимлигингизни фош этади

Вақт кимлигингизни фош этади

🕔19:02, 22.11.2018 ✔64

Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 49    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 31    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 64    🕔 19:02, 22.11.2018
  • Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Бугун оилаларда эркакларнинг ўрни камайиб кетаётгандай назаримда. Аёлларнинг ҳуда-беҳуда дийдиёлари ортиқча исрофгарчилик, сарф-харажатларга сабаб бўлаётганини эркак жимгина кузатиб туриши мумкинми?

    ✔ 46    🕔 19:01, 22.11.2018
  • Бу офатдан қачон қутуламиз?

    Бу офатдан қачон қутуламиз?

    «Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

    ✔ 70    🕔 13:33, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар