Спорт      Бош саҳифа

САМВЕЛ БАБАЯН ФУТБОЛДАН УМРБОД ЧЕТЛАТИЛДИ

Ўзбекистон жаҳон чемпионатига нега чиқа олмагани ойдинлашмоқда

Ўзбекистон Футбол федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2018 йил 15 январдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди. Бу ҳақда федерация сайтида маълум қилинди.

САМВЕЛ БАБАЯН ФУТБОЛДАН УМРБОД ЧЕТЛАТИЛДИ

Айтилишича, Самвел Бабаян «Пахтакор» футбол клубида фаолият олиб борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартишлар киритган. У жамоага янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартирган. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сў­нгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган.

Мана шу манфаат илинжида у мамлакатнинг бош жамоасини ҳам кўнгилдагидек бошқара олмади ҳамда футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, терма муҳитига салбий таъсир кўрсатди. Самвел Бабаян термага номзодларни саралаб олишда, асосан, ўзига маъқул футболчилар билангина ишлаган, барча клубларга тенг муносабатда бўлмади. Шунингдек, тажрибали мураббий ва мутахассисларнинг фикру тавсияларини инобатга олмаган.

ЎФФ Ижроқўми Самвел Бабаяннинг 2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча ёндашиб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди.

Маълум бир футболчиларни хориж клубларига сотиш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, гарчи уларнинг савияси талабга жавоб бермаса ҳам, доимий равишда муҳим ўйинларда миллий терма жамоанинг асосий таркибида майдонга туширишни оқлаш қийин.

Бундан буён Ўзбекистон футболидаги ҳар бир мураббий ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда масъулиятни чуқур англаган ҳолда, фаолият юритадиган жамоаларида тартиб-интизомни йўлга қўйиб, футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб бориши ва натижа учун жавобгарликни ҳис этиши талаб қилинади. Футбол соҳасидаги ҳар бир мураббий ва мутахассис фаолияти ЎФФ томонидан асосли тарзда ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўриб борилади.

P.S. Демак, миллионлаб ҳамюртларимизнинг азалий орзуси барбод бўлганиЎзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани шунчаки футболни яхши ўйнолмаганимиз ёки омадсизлик эмас. Бунга етарлича сабаблар бор. Мана, улар ойдинлашмоқда...




Ўхшаш мақолалар

Гигантларни аямаган  Мундиаль

Гигантларни аямаган Мундиаль

🕔10:53, 19.07.2018 ✔22

Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

Батафсил
КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

🕔16:18, 17.05.2018 ✔127

Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

Батафсил
СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

🕔14:49, 19.04.2018 ✔208

Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гигантларни аямаган  Мундиаль

    Гигантларни аямаган Мундиаль

    Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

    ✔ 22    🕔 10:53, 19.07.2018
  • КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

    Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

    ✔ 127    🕔 16:18, 17.05.2018
  • СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

    ✔ 208    🕔 14:49, 19.04.2018
  • ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

    ✔ 287    🕔 17:17, 15.03.2018
  • Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Шахмат бўйича ўн олтинчи, ушбу ўйин тарихида эса учта йўналиш (классик, рапид ва блиц)да биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган норвегиялик 27 ёшли Магнус Карлсен мана, тўрт йилдирки, ақл муҳорабасида ўзига тенг келадиган рақиб йўқлигини исботлаб келмоқда.

    ✔ 364    🕔 17:46, 01.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар