Спорт      Бош саҳифа

КУЧ-ҚУДРАТ ТАНАДА ЭМАС

«Машҳур композитор Бетховеннинг қулоғи эшитмаган. Шунга қарамай, у жаҳон мусиқа хазинасига кўплаб дурдона асарларни тақдим этган. Демак, мақсадга эришиш йўлида жисмоний нуқсонлар тўсиқ бўла олмайди».

КУЧ-ҚУДРАТ ТАНАДА ЭМАС

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси аъзоси Абдумалик Абдуҳамидовнинг фикри ана шундай. У бу қарашни ҳаётдаги шиорига айлантирган. Ҳамма нарса одамнинг ўзи ва атрофидагиларнинг эътиборига боғлиқ эканига ишонч ҳосил қилган...

Бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган Абдумалик аканинг нигоҳларидан ҳаётга чанқоқлик, ғалабага иштиёқ нақадар кучли эканини сезиш қийин эмас. У ўз олдига қўйган эзгу ниятларининг амалга ошишини исташ билан чекланмай, бу йўлда интилиш, меҳнат қилишни одатга айлантирди.

— Устозларим Бахтиёр Ражабов, Вячеслав Алпатов, Абдужамил Шукуровдан жуда миннатдорман, — дейди қаҳрамонимиз. — Улар илк бор футбол майдонига етаклаб келганида юрагим ғалати бўлиб кетганди. Тўғриси, унгача болалик чоғларимда кўча чангитиб тўп тепганим, ўртоқларим билан анҳорда маза қилиб сузганимни кўп эслардим. Бу дамлар фақатгина хотираларда қолиб кетган, деб ўйлардим. Лекин ҳаммаси ҳали олдинда экан.

Абдумалик ака ампутантлар футболига тезда киришиб кетди. Иқтидорини намойиш этиб, Ўзбекистон терма жамоаси таркибига жалб этилди. Йирик мусобақаларда муваффақиятли иштирок эта бошлади.

— Терма жамоада ўйнашим ҳақида эшитганимда ўзимда йўқ хурсанд эдим, — дея кўзлари қувнаб эслайди Абдумалик ака. — Орзуларим рўёбга чиқди. Терма жамоа таркибидаги илк ўйин, илк голим ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Энг муҳими, юртимиз шарафини ҳимоя қилиш бахтига сазовор бўлдим.

Ярим ҳимоячи Абдумалик Абдуҳамидов ўтган йиллар мобайнида уюштирилган халқаро турнирларнинг кўпида жамоасининг муваффақият қозонишида катта ҳисса қўшди. Тўпни аниқ узатиши ва чиройли голлари билан мухлису мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Албатта, унинг халқаро майдонда эришган муваффақиятлари муносиб эътироф этилган. Ахир, юртимизда бу чиройли анъана. Истеъдодли чарм тўп устаси ҳам моддий рағбат, ҳам «Жасорат» медали билан тақдирланган.

— Бу ўғлимга ва унинг жамоасига берилган катта эътибор ва рағбатдир, — дейди футболчининг онаси Дилбар опа Абдуҳамидова. — Ундан жуда суюнамиз. Невараларимнинг қувончини бир кўрсангиз эди!

Тажрибали спортчи тўрт фарзанднинг отаси. Уларнинг камолини кўраётганига доим шукрона келтиради.

Дарвоқе, моҳир спортчининг «миллионлар ўйини»дан ташқари, яна бир хоббиси бор: китоб мутолаа қилиш. Бундан ташқари, классик  мусиқаларни тинглашни жуда хуш кўради. Қаҳрамонимизнинг наздида китоб ва мусиқада янги ғалабаларга ундовчи илоҳий куч бор.

Аслида ногирон-ампутант учун спорт соҳасида бирон жиддий зафарлар қучмасдан ҳам жисмоний қийинчиликларни енгиб ўтиш, бахтли ҳаёт кечириш, яшил майдонда моҳирлик билан тўп суришнинг ўзи катта гап, жасоратдир. Бироқ Абдумалик ака бу фикрга асло қўшилмайди. Унинг энг катта ютуғи қалбига ана шу жасорат ҳиссини жо эта олганидир.  

 

Саодат МАХСУМ қизи




Ўхшаш мақолалар

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

🕔16:18, 17.05.2018 ✔90

Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

Батафсил
СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

🕔14:49, 19.04.2018 ✔155

Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

Батафсил
ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

🕔17:17, 15.03.2018 ✔258

Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

    Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

    ✔ 90    🕔 16:18, 17.05.2018
  • СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

    ✔ 155    🕔 14:49, 19.04.2018
  • ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

    ✔ 258    🕔 17:17, 15.03.2018
  • Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Шахмат бўйича ўн олтинчи, ушбу ўйин тарихида эса учта йўналиш (классик, рапид ва блиц)да биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган норвегиялик 27 ёшли Магнус Карлсен мана, тўрт йилдирки, ақл муҳорабасида ўзига тенг келадиган рақиб йўқлигини исботлаб келмоқда.

    ✔ 331    🕔 17:46, 01.03.2018
  • ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН ОЛИМПИАДАГА БОРАМИЗ…МИ?

    ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИДАН ОЛИМПИАДАГА БОРАМИЗ…МИ?

    2016 йилги Рио олимпиадасида спортчиларимиз қандай ютуқларга эришгани ҳамманинг ёдида бўлса керак. Айниқса, боксчиларимизнинг мисли кўрилмаган натижасидан дунё ҳамжамияти ҳам лол қолди.

    ✔ 313    🕔 10:43, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар