Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

БОЙЛИК ТАЛВАСАСИ

ёхуд битта зирак учун қурбон бўлган тўрт яшар қизча фожиаси

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Аммо жиноятнинг биттаси ҳам кўп. Биргина жиноят неча ўнлаб одамлар ҳаётини издан чиқаради. Агар буни нозик хилқат — аёл киши содир этган бўлса-чи? Ниҳоятда ачинарли ҳол.

БОЙЛИК ТАЛВАСАСИ

Бедарак йўқолган қизалоқ

Ҳилоланинг (исм-фамилиялар ўзгартирилиб берилмоқда) йўқолиб қолгани ҳақидаги хабар бир зумда бутун маҳаллага тарқалди. Тавба, боягина болалар билан кўчага ўйнагани чиққан қизалоқ бир зумда ғойиб бўлди-қолди. Зайнаб хола полапонини йўқотган қушдек ўзини тўрт томонга уриб, қўни-қўшни борми, таниш-билиш, қариндош-уруғ борми — ҳамма жойга одам юборди. Маҳалладан оқиб ўтувчи ариқлар бирма-бир кўздан кечирилди. Аммо Ҳилоладан дарак йўқ. Ҳеч ким кўрдим, демасди.

Уни ахтаришдан бирон натижа чиқмади. Кун пешиндан оғиб, кеч кира бошлагач, Нур ака туман ички ишлар бўлимига борди. Хонқа туман Ички ишлар бўлими тезкор қидирув чораларини кўра бошлади. Қизи йўқолган хонадон ва унга қўшни бўлган ҳовлилар синчиклаб кўздан кечирилди. Маҳалла-кўй, қўни-қўшни шундай пайтда қараб турмади. Одамлар тўрт томонга бўлиниб, қидирув ишларига ёрдамлашишди.

Нур аканинг қўшниси Сори отанинг оғилхонаси ортидаги бир уюм сомон ва унинг устига қўйилган бетон бўлаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг диққатини тортди. Милиция ходимлари бетон бўлагини олиб, сомонни бир томонга ола бошлаган ҳам эдики, унинг остида қиз боланинг мурдаси кўринди...

У Нур аканинг 2012 йилда туғилган невараси Ҳилола Машариповага тегишли эди.

Хўш, қизалоқни ким ўлдирган бўлиши мумкин?..

Оғилхонадаги қотиллик

Рухсора оғилхонаси ёнида молларга ўт-сув бериб юрганида шу атрофда ўйнаб юрган қўшнисининг тўрт ёшлардаги  қизчаси эътиборини тортди. Қизгина ҳар куни шу атрофда ўйнаб юради, аммо диққат билан разм солмаган экан. Қулоғидаги тилла зиракми? Рухсоранинг ичида шайтон васваса қила бошлади. Сирғасини алдаб-сулдаб олсам, ким билиб ўтирибди? Уйидагилар тушириб қўйибди, деб қўя қолишади.

Ана шу ўйлар билан Ҳилолани «юр, дўконга олиб бораман», деб алдаб, қўлидан ушлаб, молхонасига олиб кириб кетди. Туш маҳали эмасми — атрофда зоғ ҳам кўринмасди. Бола беғубор, ишонувчан бўлади. Маккор аёлнинг алдовига учиб, унга эргашди. Рухсора Ҳилолани алдаб-сулдаб қулоғидаги зиракларини еча бошлади. Ҳилола ёш бўлса-да, зирагини бировга бериб қўйишни истамай, аёлнинг қўлига чанг солди. Рухсора вазиятнинг бундай тус олишини кутмаган эди. Шу ерда ётган ғишт билан Ҳилоланинг бошига туширди. Зарбадан қизалоқ  йиқилди ва хириллай бошлади. Унинг ҳали тириклигини кўрган Рухсора шу атрофда турган болта билан қизчанинг бошига икки-уч марта урди. Дақиқалар ичида содир бўлган бу ваҳший қотиллик изини йўқотиш керак эди. Рухсора атрофга олазарак боқиб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, жасадни қўшниси Сори отанинг молхонаси орқасида уюлиб ётган сомоннинг орасига яширди. Болта ва ғиштга теккан қонни ювиб ташлаб, уларни бекитиб қўйди. Ҳилоланинг тушиб қолган бир пой калишини сомон уюмига қўшиб ёқиб юборди. Тилла зиракни эса  қўшнисининг молхонаси девори ёриғига яширди. Кейин эса гўё ҳеч нима бўлмагандай юраверди.

Орадан икки соатлар ўтгач, Рухсора ҳам қизчани «ахтариш»га киришди. Дод-фарёд солиб йиғлаб, тўрт томонга югуриб, юрак-бағри ўртанаётган хонадон эгаларига таскин берган бўлди.

16 апрель куни йўқолган Ҳилола эртаси куни ҳам топилмади. Қидирув ҳамон давом этмоқда эди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар Нур аканинг барча қўни-қўшниларини сўроққа тутишди. Ҳеч ким кўрган ҳам, билган ҳам эмас. Ниҳоят, 18 апрель эрталаб...

Олдинроқ мушт кўтариб...

18 апрель куни Рухсора Авазбекова туман Ички ишлар бўлимига эри Шоди Шариповнинг устидан арз қилди. Олдин ҳам Рухсора эрини айблаб, ўн бир йилга озодликдан маҳрум қилдирган эди. Рухсора Авазбекованинг бу хатти-ҳаракати қўрққан олдин мушт кўтарар, қабилидаги ишга ўхшаб кетарди (Бу ерда Рухсора Авазбекова ва Шоди Шариповларнинг ўртасида бўлиб ўтган оилавий-маиший тусдаги можароларни очиқ ёзишни лозим топмадик).

Хуллас, бу оилавий можаро ҳам орага қўшилди. Қилни қирқ айирувчи ҳуқуқ посбонлари Рухсора Авазбековани сўроқ қилишганида ундаги ғайритабиий ўзгаришдан шубҳалана бошлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар сўроқ чоғида Рухсора Авазбекованинг довдираб, ўзини йўқотиб қўйганига беэътибор қарашмади. Келтирилган далилу исботлар натижасида Рухсора Авазбекова қўшниси — тўрт яшар қизалоқ Ҳилола Машариповани арзимаган буюм  илинжида ўлдирганини тан олишдан ўзга чораси қолмади.

Баҳоси уч юз минг сўмлик тилла зирак учун бир норасида гўдакнинг умрига зомин бўлган Рухсора Авазбекова Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг қарори билан айбдор деб топилиб, 13 йилу 3 ой озодликдан маҳрум этилди.

Огоҳ бўлинг, одамлар!

Одамнинг оласи ичида, деб бежиз айтишмайди. Бир маҳаллада девор-дармиён қўшни бўла туриб, яна қизчани қидираётганда «Хавотир олманг, қўшни, худо хоҳласа, топилади», деб қўшнисига таскин бериб турган аёлнинг кирдикорларини оқлаб бўладими? Хонқа тумани Олажа қишлоғи «Ойдин ҳаёт» маҳалласида юз берган бу воқеа эшитган барчанинг юрагини ларзага солди. Бу мудҳиш жиноятнинг тафсилотларини ўйлар экансан, «кўзингизни очинг, одамлар, огоҳ бўлинг!» дегинг келаверади.

 

Раъно КАМОЛОВА,

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг судьяси,

Болтабой МАТҚУРБОНОВ,

журналист




Ўхшаш мақолалар

ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР  далил бўлолмайди

ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР далил бўлолмайди

🕔16:53, 26.04.2018 ✔78

Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият экани белгилаб қўйилган. Шу боис юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини янада такомиллаштириш, айниқса, суд-тергов фаолиятида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
ФАРЗАНДИНИ СОТГАН ОНА

ФАРЗАНДИНИ СОТГАН ОНА

🕔16:52, 26.04.2018 ✔80

гўдак меҳридан пулни афзал билдими?

Фарзандини оқ ювиб, оқ тараб парваришлаган она учун бу дунёда ундан азизроқ неъмат йўқ... Шундай деймизу аммо атрофимизда содир бўлаётган дилни хира қиладиган турли ҳолатларни кўриб, эшитиб нафасимиз ичимизга тушгандек бўлади.

Батафсил
ҲАКАМЛИК СУДИ ҚАНДАЙ НИЗОЛАРНИ КЎРАДИ?

ҲАКАМЛИК СУДИ ҚАНДАЙ НИЗОЛАРНИ КЎРАДИ?

🕔18:11, 05.04.2018 ✔95

Уларнинг бошқа судлардан фарқи нимада?

Суд деганда кўпчилик фуқаролик, жиноят ишлари ёки иқтисодий судларнигина тушунади. Ҳакамлик суди ҳақида эса, ҳамма ҳам тасаввурга эга эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР  далил бўлолмайди

    ТАЗЙИҚЛАР ОСТИДА ОЛИНГАН КЎРСАТМАЛАР далил бўлолмайди

    Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият экани белгилаб қўйилган. Шу боис юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини янада такомиллаштириш, айниқса, суд-тергов фаолиятида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 78    🕔 16:53, 26.04.2018
  • ФАРЗАНДИНИ СОТГАН ОНА

    ФАРЗАНДИНИ СОТГАН ОНА

    гўдак меҳридан пулни афзал билдими?

    Фарзандини оқ ювиб, оқ тараб парваришлаган она учун бу дунёда ундан азизроқ неъмат йўқ... Шундай деймизу аммо атрофимизда содир бўлаётган дилни хира қиладиган турли ҳолатларни кўриб, эшитиб нафасимиз ичимизга тушгандек бўлади.

    ✔ 80    🕔 16:52, 26.04.2018
  • ҲАКАМЛИК СУДИ ҚАНДАЙ НИЗОЛАРНИ КЎРАДИ?

    ҲАКАМЛИК СУДИ ҚАНДАЙ НИЗОЛАРНИ КЎРАДИ?

    Уларнинг бошқа судлардан фарқи нимада?

    Суд деганда кўпчилик фуқаролик, жиноят ишлари ёки иқтисодий судларнигина тушунади. Ҳакамлик суди ҳақида эса, ҳамма ҳам тасаввурга эга эмас.

    ✔ 95    🕔 18:11, 05.04.2018
  • ЁШЛАРНИ  ЖИНОЯТГА НИМА  ЕТАКЛАМОҚДА?

    ЁШЛАРНИ  ЖИНОЯТГА НИМА  ЕТАКЛАМОҚДА?

    Фарзандларимиз онгида  бўшлиқ юзага келмасин...

    Вояга етмаганлар, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган тарғиботларга қарамай жиноятчилик камаймаяпти. Хўш, ёшларни жиноятчиликка ундаётган сабаб нима? Бу муаммонинг туб илдизи қаерда?

    ✔ 104    🕔 18:10, 05.04.2018
  • АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

    АЙБЛАНУВЧИ АЙБДОР, АММО... АЙБДОР ЭМАС

    Ажрашиш учун нега эркаклар ариза бермоқда?

    «Ёшларни, бўлғуси судьяларни адолат, ҳақиқат руҳида тарбиялашга эришмас эканмиз том маънодаги одил судни яратиш мушкул...» 

    ✔ 243    🕔 10:43, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар